К содержанию
РецензированоRU2026

Агрокластерларни ташкил этишнинг назарий асослари

С Авезбоев (Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства») · С Абдукадирова (Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»)

Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2026

Аннотация

Мақолада агрокластерларни ташкил этиш зарурияти ва ривожлантириш тамойиллари, шарт-шароитлари, босқичлари ва самарадорлигини аниқлашга оид назарий қарашларни ўрганиш асосида такомиллаштирилган ва кенгайтирилган таърифи ишлаб чиқилган, унинг умумий хусусиятларини тизимлаштириш асосида давлат томонидан қўллаб - қувватлашнинг асосий йўналишлари аниқланган. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигининг трансформацияси жараёнларида бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган ички ва ташқи тенденциялар – дунёда ва мамлакатларда озиқ-овқат муаммоларининг кескинлашуви шароитида қишлоқ хўжалиги ривожланиши стратегик аҳамиятининг ортиши, республикамизда ушбу тармоқда тўпланган ижобий тажрибаларни жаҳон хўжалигида эришилган сўнгги илмий-техник тараққиёт ютуқларидан фойдаланган ҳолда ривожлантиришни талаб этади. Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг асосий омили бўлиб модернизациялашни амалга ошириш ҳисобланади. Модернизациялаш, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигининг истиқболли рақобатбардош моделини яратишни, унинг мақбул ижтимоий таркиби ва қишлоқ хўжалиги субъектларини бозор тамойилларига мос ташкилий турларини шакллантиришни тақозо этади. Авваламбор, ушбу йўналишда давлатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларида фаолият юритаётган турли хўжалик юритиш субъектлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ролини оширишнинг янги институционал муҳитини яратишда агрокластерларни ташкил этиш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. 240 Бироқ агрокластернинг иқтисодий моҳияти, ташкил этиш ва ривожлантириш тамойиллари, шарт-шароитлари, босқичлари ва самарадорлигини аниқлаш борасидаги кенг қамровли назариясининг тўлиқ шаклланмаганлиги натижасида турлича ёндашувлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, бевосита агрокластер билан боғлиқ бўлган назарий қарашларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. “Кластер” атамаси, инглиз тилидан «cluster» сўзини таржима қилинганда, бир қанча бир хил элементларнинг бирлашуви, тўпланиши, гуруҳ маъноларида ва маълум даражада ўзига хос хусусиятларга эга бўлган мустақил бирлик сифатида, дастлаб математикада ва, аксарият, табиий фанларда ишлатилган. 1970 йилларда иқтисодиётда швед иқтисодчилари К. Фредрикссон ва Л. Линд марклар 1 чегараланган ҳудудда корхоналарнинг тўпланишини белгилашда кластер атамасидан фойдаланганлар. Илмий жараёнга 20-асрнинг 80-йилларида М. Портер томонидан “кластер” атамаси иқтисодий категория сифатида киритилган. Унинг фикрича, кластер – маълум соҳада фаолият кўрсатаётган компания ва институтларнинг географик жиҳатдан тармоқлараро бирлашуви ҳисобланади. Бевосита агрокластернинг моҳияти А. А. Настин томонидан атрофлича асосланган. Жумладан, унинг таърифича, “агрокластер бир вақтда ва ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишда бирлашиш мақсадида географик жиҳатдан бир жойда жойлашган, ўзаро бир-бирига боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи, турли мулк эгалари – оилавий ферма, фермерларнинг кооператив корхоналари, ижтимоий ва илмий ташкилотлар, таълим муассасалари ва маслаҳат хизматларидан иборат бозор субъектлари тизими”дан иборат. Агрокластерлар ўзининг иқтисодий мазмунига кўра агросаноат мажмуида тадбиркорлик агрокластери тарзида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан ҳам, назарий жиҳатдан унинг иқтисодий категория сифатида талқин этилиши агрокластернинг моҳиятини кенгроқ очиб беради. 241 Жумладан, А.В.Глотка томонидан берилган таърифда “агросаноат мажмуидаги тадбиркорлик агрокластери – ушбу тизимда маълум даражада ўзаро алоқа қилиш маданиятига эга бўлган боғлиқлик билан, иштирокчиларининг умумий иқтисодий манфаатларини амалга оширувчи ва технологик занжир тамойили асосида ташкил этилган ҳудудий жиҳатдан алоҳида инновацион йўналтирилган интеграцион тузилма” тарзида баён этилган бўлса, Р. Р. Тохчуков эса, янада аниқроқ тарзда, “тадбиркорлик агрокластери – пировард натижаси синергетик самара олиш ҳисобланган ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотни сотишгача бўлган жараёнларни ягона такрор ишлаб чиқариш тарзида мужассамлаштирган турли фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларни бирлашуви”дан иборат эканлиги сифатида таърифлайди. Шунингдек, Э.Галвес-Ногалес агрокластерни содда ҳолда ифодалаб, “маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва институтларнинг умумий манфаат олиш ва имкониятларни кашф этиш йўлида расмий ёки норасмий тарзда озиқ- овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро боғланиши ва тармоқлараро алоқаларни ўрнатишидир” дея таъкидлайди. Ушбу назарий таърифларни янада такомиллаштирган ва кенгайтирган ҳолда умумлаштириб, “агрокластер – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини ягона занжирга бирлаштириш ва юқори технологик инновациялардан фойдаланиш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда инфратузилма мажмуини шакллантириш ва ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини иш билан бандлиги даражаси ва даромадларини ошириш ҳамда келажакда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва экологик муҳитни яхш

Доказательный фрагмент

«Мақолада агрокластерларни ташкил этиш зарурияти ва ривожлантириш тамойиллари, шарт-шароитлари, босқичлари ва самарадорлигини аниқлашга оид назарий қарашларни ўрганиш асосида такомиллаштирилган ва кенгайтирилган таъриф…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада агрокластерларни ташкил этиш зарурияти ва ривожлантириш тамойиллари, шарт-шароитлари, босқичлари ва самарадорлигини аниқлашга оид назарий қарашларни ўрганиш асосида такомиллаштирилган ва кенгайтирилган таъриф… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
трансформация сельского хозяйства, agro cluster, modernization, модернизация, institutional environment, қишлоқ хўжалиги трансформацияси, институциональная среда, агрокластер, модернизациялаш, институционал муҳит, transformation of agriculture
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники