К содержанию
РецензированоRU2018

Maintaining the register of addresses in population area on the basis of gat

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ (ГАТ АСОСИДА АҲОЛИ ПУНКТИ ҲУДУДИДА МАНЗИЛЛАР) · Юнусов Бегенч –ТИҚХММИ МТУ (ГАТ АСОСИДА АҲОЛИ ПУНКТИ ҲУДУДИДА МАНЗИЛЛАР) · Абдурашидова Муқаддас - ТИҚХММИ МТУ (ГАТ АСОСИДА АҲОЛИ ПУНКТИ ҲУДУДИДА МАНЗИЛЛАР)

Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2018

Аннотация

Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборотларнинг ишончлилиги таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан мақолада аҳоли пункти ҳудудида манзиллар реестри маълумотларини ArcGIS дастурий таъминоти асосида базалаштириш, янгилаш, хато ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маълумотлар берилган. Калит сўзлар: ArcGIS, кадастр, геодезия, давлат кадастрлари, атрибутлар, автоматлаштириш, ер ҳисоби, айрим давлат кадастрилари, қатламлар, маълумотлар базаси, интегратсия, геоахборот тизими, дастурий таъминот, харита, электрон база, ахборот, маълумотлар базаси. Annotation It is important to ensure the reliability of information in the digitization of the state land registry, the formation of data of the unified system of State 198 cadastres, its analysis, updating, providing interactive services to the concerned ministries and departments. In this regard, the article provides information on the creation, analysis, update of population land data on the basis of GAT software. Key words: ArcGIS, cadastre, geodesy, state cadastre, attributes, automation, land accounting, some state cadastre, layers, database, integration, Geoinformation system, software, map, electronic database, information, database Кириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2018 йилдаги ПҚ-3961-сон “Сайлов жараёнига замонавий ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори юзасидан берилган топшириқга асосан Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари билан биргаликда аҳоли пункти ерлари кўчмас мулк объектларини кўчалари бўйича сайлов участкасига бириктириш ишлари амалга оширилди натижада шу пайтгача вилоятда мавжуд кўчалар 20 % шакилланганли малум бўлди, умумий кўчалар сони ҳисобга олинмаган, қишлоқ аҳоли пункти ерларидаги кўчалар шакиллантрилмаган шу каби камчиликларни бартараф этиш юзасидан махсус геопартал дастури ёрдамида кўчалар бўйича хатлов ишлари олиб бориш учун вилоятда бириктирилган мутахассисларга сотиб олинган телефон орқалии аҳоли пункти ерларидаги кўчалар ҳисоби олинди (1-расм). Собиқ “Давергеодезкадастр” қўмитасининг 2018 йил 25 октябрдаги 635-сонли буйруғига илова Аҳоли пунктларидаги кўчаларини ва кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва уларга манзиллар (геокодлар)ни бериш ишларини ташкил этиш бўйича Назорат-Режасининг 4-бандига мувофиқ Туман (шаҳар)ларнинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини тез ва сифатли ташкил этиш мақсадида мабил геоахборот иловасини ишлаб чиқиш ва жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини 199 шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги 1010-сон қарорига асосан жойларга манзил бериш ишлари амалга оширилди. Манзил — Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақида тузилган битимларнинг давлат реестрида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган иморатлар, шу жумладан, қурилаётган, алоҳида ажратилган жойлар, автомобиль сақлаш жойлари (чизиқли иншоотлар бундан мустасно) (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) жойлашган жойни бир хил идентификациялайдиган элементларнинг ноёб йиғиндиси. Манзил харитаси — реестрнинг объектлар жойлашуви ҳақида геологик фазовий ахборотни, шунингдек, бошқа геофазовий боғланган ахборотни ўз ичига олган бир қисми. Бунда электрон хариталар ёрдамида олинган съёмкалар асосида ГАТ техналогиялари ёрдамида электрон хариталар яратилади. Электрон хариталарни яратиш даврида кўчаларнинг энига ҳамда узоқлигига қараб қатламлар яратилади. Яратилган қатламлар кўчаларнинг чегаралари бўйлаб ўтади ҳамда кўчага тегишли қуйидаги маълумотлар шакллантирилади; 1. Туман номи; 2. Кўча номи; 3. Кўча тури. Узунлиги ҳамда эгаллаган майдонлари тўғрисида маъдумотлар тўлдирилади. Маълумки, аҳоли яшаш пунктининг мажбурий белгиси бу ундан йил давомида доимий ёки вақтинчалик фойдаланишдир. Унинг моддий шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражаси билан аниқланади [19]. Ўзбекистон Республикасидаги аҳоли пунктлари қабул қилинган таснифлашга биноан шаҳарларга (шаҳар, шаҳар типидаги поселка) ва қишлоқларга (қишлоқлар, овуллар) бўлинади. Аҳоли пунктининг асосий 200 белгиси унда истиқомат қилувчи аҳолининг сонидир. Истиқомат қилувчи аҳолисининг сонига қараб барча аҳоли пунктлари энг йирик, йирик, катта, ўрта кичик турларига бўлинди. Шаҳар - бу аҳоли яшаш пункти бўлиб, аҳолиси асосан саноат ва савдо билан, шунингдек хизмат кўрсатиш, бошқариш, фан ва маданият соҳаларида банддир. Шаҳарнинг асосий белгилари: унинг аҳолисининг сони ва улар томонидан бажариладиган ишлардир (саноат ишлаб чиқариши, ташкилий-хўжалик, маданий). Иқтисодиёт тармоқлари нуқтаи назаридан шаҳарлар саноат, курорт, илмий марказлар ва бошқаларга бўлинади. Маъмурий ва маданий аҳами

Доказательный фрагмент

«Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборот…»

Образец извлечения

Демо-превью

Давлат ер кадастрини юритишни рақамлаштириш, Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларида манзиллар реестрини шакллантириш,кўча номларини юритиш манфаатдор вазирлик ва идораларга интерактив хизмат кўрсатишда аҳборот… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ArcGIS, cadastre, geodesy, state cadastre, attributes, map, геодезия, some state cadastre, database, қатламлар, land accounting, Геоинформационная система, карта, электронная база данных, information, ер ҳисоби, слои, automation, давлат кадастрлари, layers, программное обеспечение, кадастр, автоматизация, ахборот, electronic database, software, атрибуты, айрим давлат кадастрилари, информация, база данных, интегратсия, земельный учет, интеграция, integration, атрибутлар, государственный кадастр, Geoinformation system, маълумотлар базаси, автоматлаштириш, геоахборот тизими, электрон база, харита, дастурий таъминот, некоторый государственный кадастр
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники