К содержанию
РецензированоRU2017

Использование БЛА в мониторинге сельскохозяйственных земель в Узбекистане

АППАРАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ

Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2017

Аннотация

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини ўтказиш жуда кўп вақт ва маблағ сарфланадиган жараён бўлиб, ҳозирда унинг замонавий технологияларидан бири бўлган учувчисиз учиш аппаратлари афзалликларидан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлган ерларни назорат қилиш ва кузатишда муҳим ахамиятга эга бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан, мақолада ерларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари билан тўлиқ қамралганлигини, экинларнинг ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш ишларини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга ошириш афзалликларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган. Аннотация Мониторинг использования сельскохозяйственных земель является трудоемким и длительным процессом, и в настоящее время одной из его современных технологий является использование беспилотных летательных аппаратов для контроля и мониторинга сельскохозяйственных земель. В связи с этим статье были разработаны рекомендации по преимуществам использования беспилотных летательных аппаратов для полного мониторинга севооборота и регулярного мониторинга условий посева. Annotation Monitoring the use of agricultural land is a time consuming and it it is a process which needs amount of money. For that reason, now one of its modern technologies is the use of unmanned aerial vihicles to control and monitor the planted agricultural lands. For that point of view, in this context the article has 184 developed recommendations on the benefits of using unmanned aerial vihicles in order to monitor complete crop rotation and to regularly monitor crop conditions. Калит сўзлар: Мониторинг, ер кадастри, технологиялар, фотоплан, учувчисиз учиш аппаратлари, кадастр, топографик, геодезия, картография, технология, парвоз, самолёт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган, 2017 йил 31 майдаги “Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш назоратини кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрларини юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5065-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш, ҳудудни картографиялашда техник ва технологик ишлаб чиқишни ривожлантириш ва янгилашни амалга ошириш тўғрисида”ги 258-Ф-сон Фармойишига асосланган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилган замонавий учувчисиз учиш аппаратларидан (УУА) фойдаланиш амалга оширилмоқда. Бизга маълумки, учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) - умумий ҳолда двигател билан жиҳозланган, тизимли тарзда учириш, автоматик тарзда қайтиб келиш имкониятига эга, ҳамда қаноти (УУА самолёт ёки вертолёт тури) билан куч яратиш ва парвоз давомийлигига эга аэродинамик тамойил ёрдамида махсус вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқилган. Инсон иштирокисиз бошқарилувчи технологиялар дастлаб ҳарбий амалиётларда қўлланилган мураккаб ва қимматбаҳо комплекслар эди. Бироқ, охирги ўн йилликда бу соҳада амалий натижалар кўзга ташланмоқда, шунингдек компьютер тизимларининг ривожланиши, сунъий йўлдош навигация (GPS/GLONASS) тизимларини ишлаб чиқилиши ва энг муҳими, бу технологиялар иқтисодиётнинг барча соҳаларида жуда қулай имкониятни яратишидир. Хусусан, ҳозирда замонавий учувчисиз учиш аппаратлари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам кенг қўлланилмоқда. Мисол 185 учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017 йил 22 июлда Тошкент вилоятидаги қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатини мониторингдан ўтказиш ишларининг тақдимотида учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ер майдонларини ўлчаш, маьлумотларни электрон базага киритиш, ер майдонларини аэрофотосъёмка қилишга эьтибор қаратилди. Ер майдонларини Ан-2 самолёти ва учувчисиз учар аппаратлари ёрдамида ўлчаш натижалари таққосланди. Маьлум бўлишича, 100 гектар майдонни самолёт ёрдамида 20 соатда ўрганилса, учувчисиз учар аппаратлар қўлланилганда ҳудди шу ҳажмдаги ишларга 4 соат вақт сарфланган. 1-жадвал Қишлоқ хўжалиги ерлари майдонини мониторинг қилиш технологияларининг қиёсий таҳлили Ан-2 Phаntom 4 Pro № Чора тадбирлар номи вақт, маблағ, вақт, соат маблағ, сўм соат сўм 1 Ер майдонини ўлчаш 20 334000 4 71000 Харита билан ўлчов 2 1 26500 30 дақиқа 2500 натижаларини таққослаш Маълумотларни электрон базага 3 2 38500 31 дақиқа 11000 киритиш 4 Ўлчов натижаларини ҳисоблаш 1 6000 32 дақиқа 1500 Ер майдонини аэрофотосъёмка 5 2 1500000 2 35500 қилиш Экин майдонини турлари бўйича 6 ажратиш ва мониторингини 1 6000 32 дақиқа 4000 амалга ошириш Жами: 26 1911000 8 125500 186 Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида ривожланган мамлакатлар тажрибаларига асосан ишлаб чиқарилган замонавий учувчисиз учиш аппаратлари фойдаланишни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси тизимида “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси томонидан замонавий технологияларни жорий этиш, улардан самарали фойдаланиш бўйича муҳим услубий-амалий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолати ва майдонини мониторинг қилиш ишлари

Доказательный фрагмент

«Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини ўтказиш жуда кўп вақт ва маблағ сарфланадиган жараён бўлиб, ҳозирда унинг замонавий технологияларидан бири бўлган учувчисиз учиш аппаратлари афзалликларидан фо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини ўтказиш жуда кўп вақт ва маблағ сарфланадиган жараён бўлиб, ҳозирда унинг замонавий технологияларидан бири бўлган учувчисиз учиш аппаратлари афзалликларидан фо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Мониторинг, ер кадастри, технологиялар, фотоплан, Monitoring, земельный кадастр, геодезия, cadastre, полет, технология, самолеты, cartography, geodesy, топография, топографик, кадастр, самолёт, техника, photo plan, technology, парвоз, topographic, flight, технологии, дроны, technologies, land cadastre, картография, учувчисиз учиш аппаратлари, drones, aircraft
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники