Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Суғориладиган ерларда ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва етказилган зарарни қоплашнинг ҳуқуқий тартибини такомиллаштиришга доир айрим мулоҳазалар
АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР · Ш. БОБОҚУЛОВ,a ю.ф.н. доцент · ТИҚХММИ МТУ · Д. РИСҚУЛОВ,b I курс магистранти · ТИҚХММИ МТУ · Ш. ЖЎРАЕВ,c I курс магистранти · ТИҚХММИ МТУ
Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2021
Аннотация
Мақолада суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган уй-жой, бошқа бино, иншоот ҳамда ўзга кўчмас мулкни аниқлаш ва бартараф этишни ташкил этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти очиб берилган. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ва бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солишнинг ҳуқуқий манбалари белгиланиши ва соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга оид фикрлар билдирилган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер муносабатларини ҳуқуқий асосда ривожлантириш ва тартибга солиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди. Ушбу ҳужжатлар асосида ер ресурслари билан боғлиқ муносабатларнинг барқарорлиги таъминланиб, уларнинг давлат томонидан мониторингини олиб бориш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тизими тубдан такомиллаштирилди[12]. Шунингдек, ерлардан оқилона, мақсадли фойдаланишни таъминлаш борасида Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш 81 ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан 2021 йил 1 августдан бошлаб, ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгилаб берилди [6]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-91-сон Фармонига кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди [7]. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар унумдор ерларга тааллуқли бўлиб, умуммиллий бойлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий воситаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда [9]. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларга, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасига кўра, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ амалга оширилади [2]. 82 Кейинги йилларда мамлакатимизда ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини мақбуллаштириш ва уларни ажратишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш, ер-сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий бозор механизмлари, инновацион ва ресурс тежовчи технологияларни жорий қилиш, паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича тизимли чоралар амалга оширилмоқда [10]. Шу билан бирга, республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23 гектардан 0,16 гектаргача), ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди. Узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан нооқилона фойдаланиш натижасида тупроқнинг табиий унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашмоқда, атроф муҳит ифлосланиши ортиб бормоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда суғориладиган ерлардан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қуриб фойдаланиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда [11]. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан самарали жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида “YER NAZORATI” махсус телеграм-бот дастури ишга туширилди. @YerNazoratBot хизмати орқали фуқаролар уч турдаги ҳуқуқбузарликлар 1) ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, 2) ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва 3) самарасиз фойдаланиш тўғрисида хабар бериши мумкин [9]. 83 Республикамизда сўнгги икки йил давомида статистик маълумотларга кўра, 120 минг гектардан зиёд ер талон-тарож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Судларда фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш ва ноқонуний қурилишларни буздириш ҳақида кўплаб
Доказательный фрагмент
«Мақолада суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган уй-жой, бошқа бино, иншоот ҳамда ўзга кўчмас мулкни аниқлаш ва бартараф этишни ташкил этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ нор…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган уй-жой, бошқа бино, иншоот ҳамда ўзга кўчмас мулкни аниқлаш ва бартараф этишни ташкил этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ нор… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- land conservation, самовольная постройка, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, protection of the rights, рухсациз қурилиш, защита прав, demolition of unauthorized construction, рухсациз қурилишни бузиш, охрана земель, снос самовольной постройки, illegal construction, ерни муҳофаза қилиш
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024