Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари
А Алтиев (Национальный исследовательский университет «Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства»)
Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2019
Аннотация
Мақолада мамлакатимизда ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари ва ушбу муаммоларнинг ечими ёритиб берилган. Ер ва бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик, халқимиз ҳаёти ва фаравонлигининг асоси ҳисобланиб, улардан мақсадли ва самарали 73 фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатини сақлаш, айниқса жамият ва иқтисодиёт эҳтиёжларини қондириш даражасида уларни бошқаришни ташкил этиш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Шу нуқтаи назардан 2017 йилдан кейинги даврда қабул қилинган қонунлар, Давлатимиз раҳбарининг кўплаб фармон ва қарорларида мамлакатимиз ер ресурсларини бошқаришнинг янги механизмлари ва тартиблари бозор иқтисодиёти шартлари ва талаблари асосида белгиланганлиги уларни амалиётга тадбиқ қилиш юзасидан комплекс чораларни ишлаб чиқишни ва бунда, энг муҳими, тегишли кадр ва мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилади. Ҳар қандай ислоҳотни муваффақиятли амалга ошириш, хусусан ер ислоҳоти юзасидан ҳам илмий тадқиқотлар олиб бориш, етарли тайёргарликка эга рақобатдош бакалаврлар, магистрлар, илмий даражага эга кадрларни тайёрлаш энг муҳим аҳамиятга эга масала ҳисобланади. 75 йилдан буён университетимизда тайёрланиб келаётган муҳандис-ер тузувчилар ер ислоҳотининг жуда ҳам кенг хилма-хил муаммоларининг муҳандислик-техник ечимларини ишлаб чиқади ва уларнинг самарадорлигини баҳолайди. Лекин бугунги кунда ер муносабатларининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, экологик, бошқарув, солиқ-бюджет, бозор, ҳудудий ва инвестициявий каби иқтисодий ўсишимиз учун жуда муҳим масалалари юзасидан кадрлар тайёрлаш зарурати мавжуд. Бугунги кунда университетимизда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Кадастр агентлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ер тузиш ва ер кадастри, ер экологияси, ер ресурсларини бошқариш, ер ҳуқуқи таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича талаблар борлиги билдирилди. Бу эса жуда кенг ҳамкорликдаги ишларни ташкил қилишни тақозо қилади. Шу муносабат билан энг муҳим масалалардан бирига эътиборингизни қаратмоқчиман. Сўнги 40 йилдан ортиқ вақтда Ўзбекистонда ер 74 муносабатлари бўйича битта ҳам диссертация ҳимоя қилинмаган, уларнинг замонавий назарий ва услубий асослари устида илмий-тадқиқотлар ташкил қилинмаган. Илм-фан ривожланмаган, илмий жамоатчилик шаклланмаган жойда қандай натижалар бўлиши мумкинлигини ҳаммангиз яхши тушунасиз, деб ўйлаймиз. 2010 йилда очилган магистратурани бугунги кунга қадар 120 га яқин ёшлар тугатган, 40 дан ортиғи бугун таҳсил олишмоқда, 10 га яқин докторантлар қабул қилинган. Улар илмий-тадқиқот билан шуғулланишлари лозим. Бунинг учун илмий-тадқиқот институтлари, инновацион марказлар очилиши керак. Энг қизиғи, бизнинг институтимизда техника ва иқтисодиёт фанлари бўйича бир эмас иккита илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар очилган, уларда сўнги 4 йил ичида атиги 9 та диссертация ҳимоя бўлган. Бир йилга биттадан тўғри келади. Чунки бу борада энди ишлар тизимлашиб, бўй кўрсата бошлади. Бундай шароитда иқтисодиётда энг муҳим, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида эса асосий ишлаб чиқариш воситаси, такрор ишлаб чиқарилмайдиган ва ўрни алмаштирилмайдиган ресурс ҳисобланадиган ер ресурсларини бошқаришнинг ўзига хос масалаларини талаба ёшларга, докторантларга ўргатиш ва уларда бу борада муайян тушунча, малака ва кўникмаларни шакллантириш объектив зарурат ҳисобланади. Чунки сўнгги йилларда ер ресурсларидан тўғри ва оқилона фойдаланмаслик, ер ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг самарасизлиги, ерларни ноқишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун иқтисодий ва технологик асосланмасдан ўтказилиши орқали уларни талон-тарож қилиш ва ерлар унумдорлигининг пасайиб кетиши ҳолатларининг муайян динамикага эга бўлган тенденцияга айланиб улгургани бу жараёнларни самарали бошқариш заруратини пайдо қилмоқда. Чунки бугунги кунда ер кадастри, ер ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ер тузиш, ердан фойдаланишни режалаштириш ва башорат қилиш, солиқ солинадиган базани яратадиган, ер ижарасини ривожлантирадиган, ер билан боғлиқ турли хил битимларни тузишга 75 шароит туғдирадиган муайяан ер участкасини ҳар томонлама баҳолаш, хусусийлаштиришнинг адолатли ва самарали шаклларини жорий қилиш, давлат ер назорати, ер мониторинги, ҳудудларни минтақалаш каби ер ресурсларини бошқаришнинг энг муҳим функциялари, шунингдек ер ресурсларини бошқаришнинг ҳуқуқий, экологик, маъмурий масалалари ер муносабатларини замонавий талаблар даражасига кўтариш имкониятларини ҳали бермаяпти. Бундан ташқари, мавжуд иқтисодий механизм ердан самарали фойдаланишни етарли даражада рағбатлантирмаяпти, унинг унумдорлиги ошишини таъминламаяпти ҳамда унумдор ерларнинг ер оборотидан чиқиб кетишининг олдини олмаяпти. Шу нуқтаи назардан 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб республикамизнинг бошқа олий ўқув юртларида мавжуд бўлмаган “Ер ресурсларини бошқариш” бакалавриат таълим йўналишини очиш зарурати мавжуд, деб ҳис
Доказательный фрагмент
«Мақолада мамлакатимизда ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари ва ушбу муаммоларнинг ечими ёритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада мамлакатимизда ер ресурслари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқот ишларини ислоҳотлар талабларига мос тарзда ташкил этиш муаммолари ва ушбу муаммоларнинг ечими ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- илмий тадқиқот, синтез, метод, directions of scientific research, synthesis, направления исследований, илмий тадқиқот йўналишлари, методлар, methods, таҳлил, analysis, абстрактлаш, abstracting, научные исследования, обобщение, scientific research, анализ
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026