Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Правовые основы финансового обеспечения использования затрат на жилую недвижимость в Узбекистане.
ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТОМОРҚАЛАРИДАН · ҚУВВАТЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ. · Алтиев А.С. · И.ф. д., проф.
Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Мазкур тадқиқот иши мамлакатимизда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш харажатларини молиявий қўллаб- қувватлаш механизмлари ва томорқа ер эгаларини қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга солиш, етиштирилган маҳсулотларни эркин тасарруф этишда ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги масаласига қаратилган. Аннотация: В данном исследовании основное внимание уделяется механизмам финансового обеспечения землепользования в стране и созданию правовой базы для защиты законных интересов землевладельцев, регулирования договорных отношений, безвозмездного распоряжения урожаем. Annotation: This study focuses on the mechanisms of financial support for land use in the country and the creation of a legal framework for protecting the legitimate interests of landowners, regulating contractual relations, and gratuitously disposing of crops. Калит сўзлар: Томорқа ер эгалари, Ер кодекси, диверсификация, модернизация, давлат бюджети, Халқаро молия институтлари, солиқ имтиёзи, божхона божи, суғурта, балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, субсидия, тижорат банки. Ключевые слова: Землевладельцы, Земельный кодекс, диверсификация, модернизация, государственный бюджет, международные финансовые институты, налоговые льготы, таможенные пошлины, 43 страхование, рыболовство, птицеводство, животноводство, субсидии, коммерческий банк. Keywords: Land owners, Land Code, diversification, modernization, state budget, international financial institutions, tax incentives, customs duties, insurance, fisheries, poultry, livestock, subsidies, commercial bank. КИРИШ Мамлакатимиз қадимдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун муҳим ижтимоий, иқтисодий характерга эга бўлган замин ҳисобланади. Жаннатмакон бу юртда сахий, меҳнаткаш ва қалби пок миришкор деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари истиқомат қилишади. Уларнинг асосий мақсади ўзларига бириктирилган ер участкаларидан самарали фойдаланиб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжларини қондиришдан иборат. Улар ўртасида тизимли ишларни ташкил этиш, ўзаро ижтимоий иқтисодий муносабатларни барқарорлаштириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳолининг қўшимча даромад олиш имкониятларини кенгайтириш, халқимиз дастурхонига сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларининг самарадорлиги муҳим фактор бўлиб ҳисобланади. Шундай экан, фермер, деҳқон ва аҳоли томорқаларидан фойдаланиш харажатларини молиявий қўллаб-қувватлаш,уларнинг қонуний манфаатларини ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш долзарблик касб этади. Қишлоқ жойларда кластерлар ташкил этилганлиги ва уларнинг аҳоли даромадларини оширишдаги ҳиссаси тобора ортиб бормоқда. Томорқадан юқори ҳосил ва даромад олишга эришаётган меҳнаткаш деҳқонларимизнинг сони ва тажрибаси йилдан йилга ошиб боришида томорқа ер эгалари билан ишлайдиган, аҳолига моддий ресурслар етказиб берадиган, зарурий молиявий ресурслар билан таъминлайдиган ва экин экиш, балиқ етиштириш,чорвачилик билан шуғулланишни назорат 44 қиладиган тизим яратилиб, барча ҳудудларда “Томорқа хизмати” Маъсулияти чекланган жамиятларининг ташкил этилиши муҳим ўрин тутмоқда. Улар томонидан, аҳолини томорқа ерларини шудгорлаш, керакли уруғ кўчат етказиб бериш,қўй, эчки, парранда, балиқ етиштириш, асалари уялари, қуён етказиб бериш, хонадонларга ихчам иссиқхоналар қуриб бериш каби хизматлар йўлга қўйилмоқда. Таҳлил ва натижалар Мамлакат иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда.Чунки, тармоқда республика ялпи ички маҳсулотининг 30 фоизи, озиқ-овқат маҳсулотларининг 95 фоизга яқини яратилмоқда. Айниқса, соҳага инновацион технологиялар, янги мулк ва бошқарув шаклини жорий қилиш борасида талайгина ишлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда маҳаллий бозорларимизга етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда нафақат фермер, деҳқон хўжаликлари балки, томорқа ерларига эга аҳолининг бевосита ҳиссаси бор. Сўнгги йилларда ҳукуматимиз томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишга оид бир қатор қонун, қарор ва фармонлар асосида ушбу соҳага кенг имтиёзлар берилиб, молиявий томондан қўллаб-қувватланмоқда.Жумладан, Ўзбекистон Республикси Президентининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида” ги 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон Қарори ушбу соҳада туб бурилиш ясади десак муболоға бўлмайди. Қарорга кўра, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, “Томорқа хизмати” МЧЖ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини янада кенгайтириш ва аҳоли томорқаларини хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 45 ва вилоятлар ҳокимликлари аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни ти
Доказательный фрагмент
«Мазкур тадқиқот иши мамлакатимизда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш харажатларини молиявий қўллаб- қувватлаш механизмлари ва томорқа ер эгаларини қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга с…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур тадқиқот иши мамлакатимизда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш харажатларини молиявий қўллаб- қувватлаш механизмлари ва томорқа ер эгаларини қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шартномавий муносабатларни тартибга с… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Land owners, Land Code, diversification, modernization, poultry, customs duties, Земельный кодекс, international financial institutions, страхование, балиқчилик, международные финансовые институты, рыболовство, диверсификация, tax incentives, налоговые льготы, животноводство, Томорқа ер эгалари, insurance, Землевладельцы, государственный бюджет, солиқ имтиёзи, Халқаро молия институтлари, тижорат банки, commercial bank, Ер кодекси, state budget, subsidies, давлат бюджети, птицеводство, субсидия, livestock, чорвачилик, fisheries, божхона божи, коммерческий банк, модернизация, паррандачилик, субсидии, суғурта, таможенные пошлины
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026