Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ўзбекистон республикасида ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасида давлат бошқаруви
М.Т АБДУВАЛИЕВА-“ТИҚХММИ МТУ
Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2021
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви органларининг ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари, хусусийлаштириш мақсадида бўш турган ер участкаларининг аниқланиши ва электрон-онлайн аукционга қўйиш масалалари юзасидан фикр юритилган. Хусусийлаштириш объектлари, субъектлари, ер участкаларини хусусийлаштириш шакллари ва тартиби, хусусийлаштирилган ер участкаларининг ҳуқуқий мақомини белгилашга оид ислоҳотлар мазмун – мохияти очиб берилган. Мамлакатимизда ер ресурслари билан боғлиқ муносабатларнинг барқарорлиги таъминланиб, уларнинг давлат томонидан мониторингини олиб бориш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тизими тубдан такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, ерлардан оқилона, мақсадли фойдаланишни таъминлаш борасида Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон асосида 2021 йил 1 августдан бошлаб, ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, 35 муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгилаб берилди [6]. Ушбу Фармонда, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муомаласининг объекти сифатида эркин муомалага киритилиши белгиланди [3]. Ўзбекистонда ер хусусий мулкка айланмоқда. Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин бўлди. Бу борада 2021 йил 15 ноябрда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ– 728-сон қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора- тадбирлари ҳақида 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарори кучга кириши ушбу соҳада муҳим аҳамият касб этди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатларда хусусийлаштириш объектлари, субъектлари, ер участкаларини хусусийлаштириш шакллари ва тартиби, хусусийлаштирилган ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми, давлат бошқаруви органларининг хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ– 728-сон қонунга кўра, ер участкасини хусусийлаштириш — давлат мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёки юридик шахсларининг мулкига ўтказиш тушунилади 36 ва ер участкалари электрон онлайн-аукцион — аукцион шаклидаги электрон савдоларни ўтказиш асосида реализация қилинади. Хусусийлаштириш субъектлари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари бўлиши мумкин. Чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва корхоналари хусусийлаштириш субъектлари бўла олмайди. Мазкур Қонуннинг 10 -моддасига кўра, хусусийлаштириш объектлари таркибига қуйидагилар киради: юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари; республика фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари; хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари; бўш турган ер участкалари. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ер участкаларини ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш ҳамда ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш каби шаклларда хусусийлаштиришлари мумкин. Ер муносабатлари соҳасида давлат бошқаруви ерга нисбатан мулк ҳуқуқи ва давлатнинг ҳудудий устуворлик ҳуқуқидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти вакиллик ва ижроия органларининг функцияларини мақсадли амалга оширишни билдиради. Ер муносабатлари соҳасида давлат бошқарувининг асосий вазифаси иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий чоралар тизими воситалари орқали ердан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш ҳисобланади [7]. 37 Умуман олганда, ер муносабатларини давлат томонидан бошқаришнинг мазмунини ердан оқилона фойдаланиш ва самарали муҳофаза этиш учун ташкилий, иқтисодий ҳуқуқий шароитларни яратиш ва таъминлаш, давлат назоратини олиб бориш, давлат, юридик шахслар ва фуқаролар манфаатларини таъминлаш, айбдорларни юридик жавобгарликка тортиш кабилар ташкил этади. Давлат ўзининг ваколатли оргалари орқали ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади. Ер участкаларини хусусийлаштириш соҳаси
Доказательный фрагмент
«Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви органларининг ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари, хусусийлаштириш мақсадида бўш турган ер участкаларининг аниқланиши ва электрон-онлайн аукционг…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Ўзбекистон Республикасида давлат бошқаруви органларининг ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари, хусусийлаштириш мақсадида бўш турган ер участкаларининг аниқланиши ва электрон-онлайн аукционг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- покупка, agriculture, attitude, ер, отношения, муносабат, law, қишлоқ хўжалиги, договоренность, ер участкаси, тартибга солиш, сельское хозяйство, purchase, земельный участок, land plot, land, закон, хуқуқ, земля, property, сотиб олиш, собственность, мулк
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026