ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Малакали юридик ёрдам кўрсатиш - адвокатура институтининг асосий вазифаси сифатида
Валишер Давлятов (Ташкентский государственный юридический университет)
Сотрудничество ташкентского государственного юридического университета и палаты адвокатов в совершенствовании адвокатского института · 2020
Аннотация
мақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган бўлиб, илмий-назарий жиҳатдан асослантирилган. Бунда адвокатурага оид қонунчилик таҳлилиёритилган. Шунингдек, адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилган. Асосий сўзлар: адвокатура, адвокатлик фаолияти, Адвокатлар палатаси, қонунчилик, адвокат, малакали юридик ёрдам. Кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида давлат ва ҳуқуқ, давлат бошқарув идоралари ва суд ҳокимияти пайдо бўлиши билан бирга адвокатлик фаолияти ҳам юзага келган. Чунки судларда кўриб чиқиладиган оилавий, мулкий ёки жиноий ишларда мавжуд қонунларнинг моҳиятини фуқароларга тўғри тушунтириб бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус ҳуқуқий билимларга эга бўлган шахсларнинг бўлишини шароитнинг 112 ўзи тақозо этган. Адвокатура институти мустақиллигини таъминлашда ўзини ўзи бошқариш тизими билан боғлиқ масалаларни илмий-назарий тадқиқ этиб ўрганиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бинобарин, адвокатура институтининг мустақиллиги таъминлашда унинг энг муҳим ва ўзига хос хусусиятларидан бири бу ўзини ўзи бошқариш институти билан чамбарчас боғлиқлигидир. Шу боис, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев «...адвокатура институтининг мустақиллигини таъминлашимиз шарт» 1 деб таъкидлашлари ҳам бежиз эмас. Маълумки, кишилик жамиятида ҳуқуқ пайдо бўлгандан буён уни ҳимоя қилиш зарурати вужудга келган. Бундай ҳимоя шахснинг ўзи ёки унинг вакили орқали амалга ошганлиги боис, аксарият ҳолларда ушбу вазифани профессионал тарзда бажарувчи адвокатлар бажарган. Натижада алоҳида касбий бирлашма - адвокатлар ҳамжамияти шаклланган. Ўз навбатида, адвокатлар томонидан шахсни ҳимоя қилишни самарали ташкил этиши кўп жиҳатдан улар фаолиятига “ташқаридан” бирон-бир тарзда аралашмаслигини ҳаётий заруратга айлантирган. Адвокатлик фаолиятига бирон-бир давлат органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари ёҳуд хусусий ташкилотларнинг аралашмаслиги улар фаолиятининг мустақиллигини таъминлайди. Адвокатура тарихини таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, адвокатура ҳамда давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. Адвокатура института зиммасига одил судловни амалга оширишда жамият манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилганлигини инобатга олган ҳолда, аксарият ҳолатларда давлат ҳам якка адвокатни, ҳам бутун адвокатура института устидан самарали назорат қилиш имконини берувчи бошқарув механизмларини яратишга ҳаракат қилган. Бу эса, бир қарашда салбий ҳолат сифатида намоён бўлиши мумкин. Чунки, мустақил қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлмаган адвокатурани инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоячиси сифатида гавдаланмайди. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгиланган. Мазкур конституциявий вазифа давлатнинг ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш функцияси мавжудлигини 113 англатади. Қайд этиш керакки, фуқароларнинг бирон-бир давлат органига эмас, балки айнан адвокатура зиммасига юкланиши давлатнинг кўрсатиладиган юридик ёрдам объектив бўлишини таъминлайди. Назаримизда, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир давлат 1 Мирзиёев Ш.М. Конституция ва қонун устуворлиги - ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига органининг бағишланган тантанали маросимдаги маъруза // Халқ сўзи, 2019 йил 8 декабрь. қонунчиликда белгиланган нормаларни ўзгача тарзда қўллаши, ёки дискрецион ваколатларни амалга оширишида бошқа бир давлат органи билан тўқнашувга дуч келиши холисликни таъминлаб бера олмайди. Албатта, давлат ҳокимиятига, хусусан давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг босимига фақат адвокатларнинг мустақил ўзини ўзи бошқариш корпорациясининг нуфузи ва ҳимоясига таянган мустақил адвокат қарши тура олиши мумкин. Юридик адабиётларда ҳуқуқшунос олимлар томонидан адвокатура институтини бошқаришнинг моҳиятига оид турли ёндашувлар мавжуд. Хусусан, В.М.Ануфриев ва С.Н.Гаврилов «адвокатура ички ташкилий тузилишига эга бўлиши ёки бўлмаслиги ҳам мумкин, ёхуд учта тоифанинг бирида, хусусан давлат хизматида, интизомий таъсир чорасини қўллаши мумкин бўлган ўзини ўзи бошқарувда ёки суд таркибида бўлиши мумкин» 1, деб фикр билдирган бўлса, адвокат М.Ю.Барщевский адвокатура аввал бошиданоқ ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот бўлган2, деган ғояни илгари сурган. Фикримизча, адвокатуранинг мустақиллигини таъминлаш нуқтаи назаридан унинг ўзини ўзи бошқарувчи ташкилот бўлиши лозимлигини қайд этиш жоиз. Зеро, “Адвокатура назарияси” асари муаллифларининг адвокатлик фаолияти касбий мустақиллигининг асосий кафолати ўзини ўзи бошқаришдирЗ, деб билдирган фикрлари ўринлидир. Ўзини ўзи бошқариш тизими аслида нима, унинг мазмун- моҳияти, доирасини белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги вақтларда у ёки бу тизимни бошқаришда назорат қилишнинг давлат устуворлиги тамойилидан воз кечи
Доказательный фрагмент
«мақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган бўлиб, илмий-назарий жиҳатдан асослантирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюмақолада адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг баъзи жиҳатлари таҳлил қилинган бўлиб, илмий-назарий жиҳатдан асослантирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- квалифицированная юридическая помощь, legislation, малакали юридик ёрдам, адвокат, advocacy, қонунчилик, Адвокатлар палатаси, законодательство, адвокатская деятельность, Chamber of Advocates, lawyer, advocacy activities, адвокатская палата, адвокатлик фаолияти, адвокатура, qualified legal assistance
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
International Journal Of Law And CriminologyPAGE NO. -, Djalilov Javoxir Abdumajitovich2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021