Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Виртуал таҳдидларга қарши курашда диний қадриятлардан фойдаланишнинг сиёсий аҳамияти
АБУЛҲАСАН НУРИЙМОН
Востоковедения · 2020
Аннотация
Diss. Dr. filos. sciences]. Tashkent, 1994. 21-22 р 2 Diniy ekstrimizim va terrorizim bilan bog‘liq jinoyatlarni oldini olish hammaning burchi [It is everyone’s duty to prevent crimes related to religious extremism and terrorism]. Available at:http://auz.uz/news/diniy- ekstrimizim-va-terrorizim-bilan-boglik-zhinoyatlarni-oldini-olish. (accessed 24.12.2019) 246 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2020, № 1 Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан стратегик ҳамкорлиги, бир томондан, минтақавий муаммоларни ҳал қилишга, мамлакатнинг глобал жа- раёнларда фаол иштирок этишига кўмаклашмоқда. Иккинчи томондан эса, ички ва ташқи сиёсатни либераллаштириш муаммоларини юзага келтирди. Шу билан бирга,Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини, айниқса минтақавий хавфсиз- ликни таъминлаш борасида кечаётган жараёнлардаги дадил ҳатти-ҳаракатлари, мамлакатда ички сиёсий ҳаётнинг фаоллашувини намоён этмоқда. Бундай шароитда турли йўналишда фаолият олиб бораётган йирик трансмиллий корпорaциялар, алоҳида ташкилот, ҳатто террористик гуруҳларнинг виртуал ахборот имкониятларидан ғаразли мақсадлардан фойдаланишга бўлган ури- ниши тобора кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сон Фармони билан тасдиқланган ―2017-2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳара- катлар стратегияси”нинг ―Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар деб номланган бешинчи устувор йўналишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш масаласи алоҳида йўналиш сифатида белгиланиб, бунда ёшлар онгига таъсир кўрсатувчи виртуал таҳдидларнинг олдини олиш, ёшларда ахборот маданиятини юксалтиришга қаратилган давлат сиёсатини олиб бориш мақсадга мувофиқ. Сиёсий жараёнлар ва институтлар нуқтаи-назардан жамият сиёсий барқа- рорлигига диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг таъсирини олдини олиш борасида турли сиёсий тадқиқот марказлари ишини мувофиқлаштириш, дав- латлар ўртасида ўзаро сиёсий ахборотлар алмашиш, ўзаро мустаҳкам алоқага эга бўлиш долзарб аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам ҳозирги мураккаб кескин ғоявий курашлар ва турли мафкуралар тўқнашувлар, «демократия» ёки турли диний таьлимотлар шиорлари билан ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш кучайиб бораётган бир шароитда дунёвий бошқарув тамойилларига оқилона муносабатда бўлиш, илм-фан, техника ва технологиялар ютуқларидан самарали фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Жаҳон миқёсида виртуал технологияларни самарали жорий этилиши эркин- лик, демократия, халқ ҳокимияти ва ўз-ўзини бошқаришни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга кенг имконият ва шароит яратиб, аста-секинлик билан ахборот- лашган жамиятни стратегик йўналишларини белгилаб олишда фундаментал аҳамият касб этмоқда. Ўз навбатида виртуал тизимдан олинаётган ахборотлар- га танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ҳам тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан ҳам ҳар бир ёш маьлум бир кўникма ва билимларга, диний ва дунёвий 247 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2020, № 1 илмларни моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги талаб этилмоқда. Бундай муаммоларга дуч келмаслиги учун ҳар бир фуқаро айниқса ёшлар, ўзининг тақдири, келажаги олдидаги маьсулиятни чуқур ҳис қилиши, иккинчидан, Ватани ва халқи олдидаги бурчи унутмаслиги керак. Маълумки, ҳар бир жамият ва давлат барқарор тараққиётининг муҳим омилларидан бири диний бағрикенглик тамойилининг фуқаролар онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин олганлиги, конфессиялараро соғлом муносабатлар қарор топганлиги ҳисобланади. Айниқса, ушбу омил полиэтник давлатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки конфессиялараро муносабатлар жамиятимиздаги миллатлараро муносабатлар характерига, жамиятимизнинг «таҳдидбардошлик салоҳияти»га жиддий таъсир қилувчи омилдир. Зеро, «полиэтник бирликларнинг таҳдидбардошлик салоҳия- ти жамиятда миллий тотувликнинг таъминланганлик даражасига боғлиқдир»1. Миллий тотувликнинг қарор топиши эса диний бағрикенглик тамойилининг жамият аъзолари қалбида чуқур илдиз отишига алоқадор. Ҳозирги даврда республикамиздаги турли миллат вакилларининг миллий ўзлигини англаши айрим ҳолатларда диний ўзликни англаш жараёни билан чамбарчас боғланиб кетаётганлигини эътиборга олиш муҳим. Шу ўринда «Дин ва этноснинг ўзаро алоқадорлиги этнос (миллат) ва диннинг параллел ривож- ланишида, диний ва миллий ўзига хосликнинг айнанлаштирилишида яққол намоён бўлади»2, -деган фикрни асослидир. Диний мазмундаги ахборотларни тарқатаётган сиёсий кучлар томонидан асосан иқтисодий қийинчиликлар, аҳоли моддий аҳволининг оғирлашуви, сиёсий кучларнинг қутблашуви каби муаммолардан фой
Доказательный фрагмент
«Diss. Dr. filos. sciences]. Tashkent, 1994. 21-22 р 2 Diniy ekstrimizim va terrorizim bilan bog‘liq jinoyatlarni oldini olish hammaning burchi [It is everyone’s duty to prevent crimes related to religious extremism an…»
Образец извлечения
Демо-превьюDiss. Dr. filos. sciences]. Tashkent, 1994. 21-22 р 2 Diniy ekstrimizim va terrorizim bilan bog‘liq jinoyatlarni oldini olish hammaning burchi [It is everyone’s duty to prevent crimes related to religious extremism an… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- сиёсий барқарорлик, диний қадрият, информационная безопасность, ахборот хавфсизлиги, religious value, виртуал технологиялар, идеология, интернет, политическая стабильность, internet, виртуал таҳдид, виртуальная угроза, virtual technologies, political stability, information security, виртуальные технологии, ideology, религиозная ценность, мафкура, virtual threat
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026