К содержанию
РецензированоRU1999

Паркентдан топилган хазина

Арслонзода Р.А. (Узбекистан. История / Сост. Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. Тошкент. Фан,) · Маматкадиров С.С. (ФарДУ, Жаҳон тарихи кафедраси доценти, т.ф.н.)

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 1999

Аннотация

В статье анализируется созданная в советское время литература, где в той или иной степени освещена история Кокандского ханства. Наряду с констатацией достигнутых в этом плане успехов, отмечаются свойственные работам советских историков недостатки, обусловленные политической и идеологической ситуацией той эпохи. Ключевые слова и фразы: Кокандское ханство, историография, классовый подход, Пулат Салиев, П.П.Иванов, “колониальное государство”, А.Л.Троицкая, Р.Н.Набиев, А.П.Каюмов, А.Мухтаров, Н.А.Халфин, А.А.Хасанов, В.П.Плоских, С.Х.Ишанханов, Т.К.Бейсембиев, Ш.Х.Вахидов, Б.М.Бабаджанов, Х.Н.Бабабеков. Annotation: The article analyzes the literature created in the Soviet era, where the history of the Kokand Khanate is covered to one degree or another. Along with stating the successes achieved in this regard, the shortcomings inherent in the works of Soviet historians, due to the political and ideological situation of that era, are noted. Key words and phrases: Kokand Khanate, historiography, class approach, Pulat Saliev, P.P.Ivanov, “colonial state”, A.L.Troitskaya, R.N.Nabiev, A.P.Kayumov, A.Mukhtarov, N.A.Khalfin, A.A.Khasanov, V.P.Ploskikh, S.Kh.Ishankhanov, T.K.Beisembiev, Sh.Kh.Vakhidov, B.M.Babadjanov, Kh.N.Bаbаbekov. Қўқон хонлиги тарихи совет тарихчилари томонидан маълум даражада ўрганилган. Хусусан урушдан кейинги йилларда бу мавзуга доир қатор илмий мақолалар ва китоблар нашр этилди. Табиийки, совет тарихшунослиги ўтмишни ўрганишда ўзига хос услуб ва ёндашувларни ишлаб чиқди. Совет даврида тарих фани ниҳоятда мафкуралаштирилган фан бўлиб, ҳар доим ўтмиш воқеаларидан “синфий кураш” намуналари топишга ҳаракат қилинар эди. Ҳатто айрим қабилавий низолар ва этник можаролар ҳам синфий курашнинг намоён бўлиши, деб баҳоланар эди. Аммо бундан қатъи назар, совет даври тарихчилари бу борада талай муҳим ишларни амалга оширдилар. Жумладан, улар қатор маҳаллий ёзма манбаларни нашр эттириб, илмий муомалага киритдилар ва қатор илмий ишлар яратдилар. 20-30-йилларда яшаб ижод этган тарихчилар орасида ўзининг билимдонлиги, маҳаллий манбаларни пухта билиши билан истедодли 267 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана тарихчи, профессор Пўлат Солиев алоҳида ажралиб турган. 1929 йилда унинг “Ўзбекистон тарихи (XVI-XIX асрлар)” номли асари нашр этилди [20]. Муаллиф ушбу асарда хонликлар тарихи, шу жумладан Қўқон хонлиги тарихини ёритишда нафақат рус тадқиқотчиларининг эълон қилинган асарларидан (В.В. Бартольд, В.П.Наливкин ва б.) фойдаланди, балки “Тарихи Шоҳрухий”, “Тарихи Туркистон” каби маҳаллий тарихнавислар асарларига ҳам таянди. Натижада у Қўқон хонлиги тарихини нисбатан пухта тарзда ёритишга муваффақ бўлди. Қўқон хонлиги тарихи бўйича илмий изланишлар олиб борган тарихчилардан бири П.П.Иванов эди. У бир неча манбалар, асосан “Мунтахаб ат-таворих” ва “Тарихи Шоҳрухий”га таянган ҳолда, Минглар сулоласининг шимолий ҳудудлар, яъни Тошкент, Чимкент ва Туркистон шаҳарларини босиб олиши тарихини ёритиб берди [11]. Кейинчалик ўзининг “Ўрта Осиё тарихи очерклари” номли асарида [12] ҳам Қўқон хонлиги тарихига оид маълумотлар келтирди. Муаллиф фақат бир марта, асарнинг бошида фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхатини келтиради. Шунга қарамай, В.П.Иванов баён қилган маълумотлар ва хулосалар эътиборга лойиқдир. Жумладан, у биринчи бўлиб Қўқон хонлигининг шаклланиши муаммосини ўртага ташлаб, уни “мустамлакачи давлат” деб атади, чунки, унинг фикрича, бу давлат хонлар томонидан олиб борилган кенг миқёсдаги босқинчилик урушлари туфайли вужудга келган. Аммо биз Қўқон хонлигини “колониал давлат” деб баҳолаш нотўғри, деб ҳисоблаймиз. Муаллифнинг бундай хулосаси, бизнинг фикримизча, ўша даврда совет тарихшунослигида устувор бўлган “империалистик давлатларнинг мустамлакачилик сиёсати”ни қоралаш каби методологик ёндашув билан боғлиқдир. Аслида босқинчилик сиёсати Европада капиталистик муносабатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, бундай сиёсат арзон хом ашё манбалари ва ўз маҳсулотларини сотиш учун янги бозорларни қўлга киритиш билан боғлиқ эди. Бизнингча, 268 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана “мустамлакачи давлат” деган иборани Қўқон хонлиги каби ижтимоий- иқтисодий жиҳатдан қолоқ давлатга нисбатан қўллаб бўлмайди. Акс ҳолда, биз Ўрта Осиёда мавжуд бўлган олдинги давлатларни (Қорахонийлар, Темурийлар, Шайбонийлар давлатларини) ҳам “мустамлакачи давлат” дейишимизга тўғри келади. 1969 йилда Тошкентда “Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиниши” номли тўплам (аслида – жамоавий монография) нашр этилиб, унда архив ҳужжатлари ҳамда XIX аср охири – XX аср муаллифлари (асосан русийзабон) асарлари батафсил таҳлил қилинган. Ушбу китобда совет тарихшунослигида қарор топган нуқтаи назар – Ўрта Осиёнинг Россияга қўшилиши (босиб олиниши эмас – муаллифлар) устувор бўлганлигини қайд этиш лозим. Совет тарихшунослиги анъанасига хос бўлган бундай талқинларга қарамай, ушбу китобда талай ижобий натижалар ҳам қўзга ташланади. Авваламбор, муалли

Доказательный фрагмент

«В статье анализируется созданная в советское время литература, где в той или иной степени освещена история Кокандского ханства.»

Образец извлечения

Демо-превью

В статье анализируется созданная в советское время литература, где в той или иной степени освещена история Кокандского ханства. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: Kokand Khanate, historiography, class approach, Pulat Saliev, Паркент, хазина, coin, монета, танга, Parkent, клад, treasure
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники