К содержанию
РецензированоRU2019

Из истории деятельности исламских религиозных организаций в Узбекистане

Сапарова Айзада Алауатдин қызы

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2 · 2019

Аннотация

Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув- билув фаолиятини ривожлантиришга оид педагогик асослар илмий таҳлил қилинган. Муаллиф ўқув фаолияти тушунчаси, унинг таълим тизимидаги ўрни ва мазмунини очиб беради, шунингдек, таълим жараёнини самарали ташкил этишда методологик, психология-педагогик, ахборот-технологик ва ахлоқий-маънавий шарт- шароитларнинг аҳамиятини ёритади. Калит сўзлар: ўқув-билув фаолияти, таълим жараёни, билиш мотивацияси, мустақил таълим, таълим самарадорлиги, талабалар фаоллиги, когнитив ривожланиш. Кириш. Мамлакатимизда 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизими 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Мазкур концепция олий таълим тизими ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари мустаҳкам интергациясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади [1]. Шунингдек, сўнги йилларда қабул қилинган олий таълим тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар олий таълим ривожи ва мамлакат ижтимоий ҳаётида туб бурилиш ясади. Ҳозирги глобаллашув шароитида олий таълим тизими олдида қатор вазифалар турибди. Айниқса, техника йўналишидаги таълим муассасаларида талабаларнинг билим олиш жараёнини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-билув фаолиятини ривожлантириш орқали рақобатбардош кадрлар етиштириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу жараённи самарали ташкил этиш учун унинг назарий-илмий асосларини чуқур ўрганиш, педагогик ва психологиявий омиллар, муҳит ва ресурслар имкониятларини таҳлил қилиш зарур. Мазкур мақолада ушбу фаолиятнинг таълим тизимидаги ўрни, ривожлантирувчи имкониятлари ва психология-педагогик хусусиятлари кўриб чиқилади. Ўқув-билув фаолияти – бу талабаларнинг билим олиш, кўникма ва малака шакллантириш ҳамда билиш жараёнида фаол иштирок этишини назарда тутади. М.C. Салаева таърифига кўра, фаолият – инсоннинг мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари мажмуасидир, бу жараёнда у билим ва тажрибасини ривожлантиради [3]. Ўқув-билув фаолияти инсонда муваффақиятли меҳнат фаолиятини амалга ошириш имкониятини беради [2]. Ушбу фаолият талабанинг интеллектуал ўсиши, мустақил фикрлаш қобилияти ва ижодий ёндашувини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Техника ОТМларда ўқув-билув фаолиятининг педагогик имкониятлари нималардан иборат деган саволга қуйидагича жавоб топамиз. Техника олий таълим 78 муассасаларида таълим беришнинг самарадорлигини таъминлашда педагогик технологиялар, интеграциялашган ёндашувлар ва таълим муҳити муҳим ўрин тутади. Ўқув жараёнини модулли, лойиҳавий ва муаммоли таълим асосида ташкил этиш орқали талабалар билиш фаолиятига жалб этилади. Таълим муҳитининг педагогик имкониятларига талабанинг билиш қобилиятини фаоллаштириш, уни танқидий ва таҳлилий фикрлашга ундаш, назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш киради. Албатта талабаларни ўқув-билув фаолиятини ривожлантиришнинг психология- педагогик хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Талабаларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришда мотивация, психологик хавфсизлик ва шахслараро муносабатлар ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги ижобий мулоқот, ўзаро ҳурмат ва эркин фикр алмашинуви муҳити, билиш эҳтиёжларини ҳисобга олган таълим – бу ривожланишнинг асосий психология-педагогик шарт-шароитларидир. Бундай муҳитда талабалар билимни пассив қабул қилмайди, балки уни мустақил изланиш, таҳлил ва тадқиқот орқали ўзлаштиради. Хулоса. Ўқув-билув фаолияти техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг муваффақиятли таълим олиши ва касбий ривожланишига олиб келадиган муҳим жараёндир. Бу фаолиятни ривожлантириш учун педагогик имкониятлардан самарали фойдаланиш, мотивацияни ошириш ва таълим муҳитини замонавий талабларга мос ташкил этиш зарур. Мақолада берилган назарий таҳлиллар ва илмий қарашлар асосида таълим жараёнини янада такомиллаштириш имкониятлари очиб берилди.

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув- билув фаолиятини ривожлантиришга оид педагогик асослар илмий таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг ўқув- билув фаолиятини ривожлантиришга оид педагогик асослар илмий таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўқув-билув фаолияти, таълим жараёни, билиш мотивацияси, Islamic educational institutions, madrasa, учителя, Office of Muslims of Uzbekistan, Закон «О свободе совести и религиозных организациях», исламские учебные заведения, мадраса, Law "On Freedom of Conscience and Religious Organizations", students, масжид, Управление мусульман Узбекистана, Исломий таълим муассасалари, мударрис, талаба, teachers, медресе, мечеть, студенты, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники