К содержанию
РецензированоRU2017

Отношение подготовки кадров к культурным отношениям в период независимости

. Зиёдуллаев Э. · Дилмуродов Ш. · Файзуллаев А. Суғориладиган · АЛОҚАЛАРДАГИ МУНОСАБАТИ · Иминов Б.Б. · Хасанова М.Х. (ФарДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси)

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2017

Аннотация

Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Янги ривожланиш босқичи даврида Ўзбекистонда хорижий давлатлар етакчи университетлари филиаллари ва қўшма факультетларнинг иш бошлаганлиги давлатлараро маданий алоқалар чуқурлашувида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган. Калит сўз ва иборалар: фуқаролик жамияти, олий таълим, реформа, университет, ёшлар, инновация, кадрлар, бакалавр, магистр, янги ривожланиш даври, маданият. Аннотация: Автор исследует проблемы реформирования подготовки конкурентоспособных кадров в условиях углубления реформ. В работе рассмотрена связь данного вопроса с необходимостью созданием на базе университетов Узбекистана совместных факультетов и филиалов ведуших университетов стран мира, как важного фактора дальнейшего развития культурных связей между народами. 626 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Ключевые слова и фразы:гражданское общество, высшее образование, реформа, университет, молодежь, инновация, кадры, бакалавр, магистр, новый этап развития, культура. Annotation: In article there considered urgent questions of innovative approach to preparation of competitive personnel in a system of higher education in the conditions of new period of development. In thework communication of this issue with necessity of perfection of ideologically educational work among uture bachelor and master degree students is considered. Key words and phrases: civil society, higher education, reform, university, youth, an innovation, shots, the bachelor, the master, a new stage of development. Мамлакатимизда ривожланишнинг янги даврида “таълим тизимининг кейинги босқичи – олий таълим соҳасида ҳам салмоқли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Сўнгги икки йилда мамлакатимизда 5 та янги олий таълим муассасаси ҳамда 12 та нуфузли хорижий олий ўқув юртининг филиаллари ташкил этилди” [1: 1]. Шу муносабат билан айтиш лозимки, олий таълим соҳасида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши жамиятда юқори малакали кадрларга бўлган ижтимоий талабнинг қондирилишига, иқтидорли ёшларнинг фуқаролик жамияти шароитида ижтимоий, иқтисодий жабҳаларда муносиб ўрин эгаллашларига, ёшларнинг тенглик ҳолатида ўз билимларини синаш имкониятларини яратишга йўналтирилган ва замонавий инновацион билимлар мазмуни малакали кадрлар тайёрлаш ишига жалб этилишида ҳам намоён бўлади. Инновацион ривожланиш концепциясининг амалий аҳамияти ва унинг инсон камолотидаги ўрнига алоҳида эътибор бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган [2: 2]. Қайд этиш лозимки, олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг янги тараққиёт босқичга кириши малакали кадрлар тайёрлаш ишининг тобора халқаро аҳамият касб этаётганлиги, инновацион маданий алоқаларнинг кенгайишида муҳим омил ҳисобланади. Мамлакатимизда рақобатбардош бакалавр ва магистр кадрларга бўлган ижтимоий талабни қондириш олий таълим муассасаларининг сони кўпайиши, айниқса, ривожланган мамлакатлар олий ўқув юртлари филиаллари ва республикамиз етакчи 627 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана университетлари билан ҳамкорликда халқаро қўшма факультетлар ташкил қилиш жараёнининг давом этишини тақозо қилади. Натижада мамлакатимизда ҳозирги кунда, олий ўқув юртларининг сони 159 тага етди. Шундан 85 та маҳаллий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, 17 та хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил қилади [3: 2]. Шу билан биргаликда, Ўзбекистон олий ўқув юртлари базасида малакали кадрлар тайёрлашда зарур бўлган қўшма дастурлар ташкил этилганлиги мамлакатлар орасида бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш, илмий ва маданий алоқаларнинг ривожида ушбу жараённинг янги босқичини бошлаб берди. Таъкидлаш лозимки, ушбу халқаро ҳамкорлик натижасига мувофиқ бўлажак мутахассислар икки мамлакатда ишлашга имконият берадиган бакалавр ва магистр дипломига эга бўлади. Бу жараён давомида республикамиз олий таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамкор университетларда олиб борилаётган илмий, услубий ва ўқув жараёни билан танишади, етакчи олимларнинг маҳорат дарсларида иштирок этади ва мутахассислигини, касбий тажрибасини такомиллаштиради, хорижий мамлакатларда рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш методикасидан хабардор бўлади, университет тизимига молик бўлган янги педагогик технологиялар, малакали кадрлар тайёрлаш учун муҳим амалий аҳамият касб этаётган ахборотлар технологиясига доир муҳим замонавий маълумотларга эга бўлади. Университетлараро ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири – турдош кафедралар орасидаги ижодий, илмий-педагогик муносабатларнинг кенгайишидир. Ушбу жараён, ўз навбатида, маҳаллий олий таълим муассасалари ўқув режасидаги фанларни янги маълумотлар билан бойитиш, илмий тадқиқотлар мавзуларининг халқаро даражадаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш имкониятини яратади. Жамиятда бозор иқтисодиёти муносабатларининг тоб

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарурияти қайд этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада рақабатбардош кадрлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш зарурияти қайд этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: civil society, higher education, reform, university, youth, the bachelor, an innovation, высшее образование, бакалавр, олий таълим, гражданское общество, shots, the master, кадры, университет, янги ривожланиш даври, a new stage of development, ёшлар, реформа, культура, маданият, молодежь, кадрлар, новый этап развития, civil society, фуқаролик жамияти, инновация, магистр
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники