Журнал академических исследований нового УзбекистанаNusratulloh Muxtorov2025
Отношения международного сотрудничества по смягчению экологической ситуации в островных регионах Узбекистана и Приаралье лесное хозяйство
Олимов Ж.Б. · ҚДПИ ўқитувчиси · Тўҳтаназаров И.М.
Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2018
Аннотация
Ушбу мақолада Ўзбекистон ўрмон хўжалиги томонидан орол ва оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида юртимизда ҳамда халқаро хамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилган. Калит сўз ва иборалар: Ўрмон, ўрмон хўжаликлари, Давлат ўрмон фонди, Орол бўйи генофонди, Глобал Экологик Жамғарма. Аннотация: В данной статье рассказывается о работе, проводимой лесной промышленностью Узбекистана по облегчению экологической обстановки на Арале и приаралских районах нашей страны и в рамках международного сотрудничества. Ключевые слова и фразы: Лес, лесное хозяйство, Государственный лесной фонд, Островной генофонд, Глобальный экологический фонд. Annotation: This article describes the work carried out by the forest industry of Uzbekistan to alleviate the environmental situation in the Aral and Aral regions of our country and within the framework of international cooperation. Key words and phrases: Forest, forestry, State Forest Fund, Island gene pool, Global Environment Facility. Ўзбекистоннинг умумий майдони 44410,3 минг гектар тенг. Мазкур майдоннинг 80% дашт ва чўллар ташкил қилади. Ўзбекистон кам ўрмонли мамлакат ҳисобланиб, Бу кўрсаткич республика умумий майдонининг 19,6 % ташкил этади. Ўзбекистонда ўрмонлар, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги каби, асосан муҳофаза учун хизмат қилиб, чўллашув жараёнлари билан курашишда катта роль ўйнайди [1]. 571 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Ўзбекистондаги экологик вазият собиқ СССР вақтида шаклланган бўлиб, республиканинг бир қанча вилоятларида ҳозиргача мураккаблигича қолмоқда. 1960-йилларда табиятни муҳофаза қилиш масаласи аввало табиятни сақлаб қолиш кўламини ошириш билан боғлиқ тадбир сифатида намоён бўлди. Айни вақтда, ўша даврлардаёқ, табиат ресурсларини – алоҳида турдаги ҳайвонлар оламини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинган эди. Шунга қарамай, экологик ҳолат ёмонлашишда давом этди. Оролбўйи ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келди. Амударё ва Сирдарё бассейнида суғорилиш ишларининг жадал ва норационал олиб борилиши 1970-йилларга келиб Орол денгизи сатҳининг кескин камайишига олиб келди. Ҳозирги вақтга келиб бу денгиз 20 метрга пасайган. Орол денгизидаги сув ҳажми 60% гектар камайди, денгиз майдони 67 мингдан 41 минг квадрат километрга кичрайди, сувнинг шўрлилик даражаси 2-3 мартда кучайди. Оролнинг қуриган қисмидаги 4 квадрат миллион гектар ер қумли, тузли чўлга айланди. Бу денгизнинг заҳарли тузлари Бухоро, Навоий ва Самарқанддаги ер майдонларига зарарли таъсир этаяпти. Жуда катта ҳудуддаги иқлим ўзгарди. Чунки энди Орол денгизи шимолдан келаётган шамолларни тўсмай қўйди. Кейинги йилларда мобайнида Ўзбекистонга бозор иқтисодиёти муносабатларини кириб келиши, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда янгиланишлар кузатилди. Янги ерларни кенг миқиёсда ўзлаштириш тўхтатилди. Пахта якка хокимлиги масаласи енгиб ўтилди. Атмосферага ва сув ҳавзаларига зарарли чиқиндиларни чиқариш анча камайди. Ҳавфли заҳарли химикатлардан фойдаланиш камайтирилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида мамлакат тараққиётида экологик муоммаларини ҳал қилиш кучайди. Масалан, 2005 йилдаги маълумотга кўра, Ўзбекистонда ХХ аср бошига келиб, ўрмонлар 4-5 мартага камайиб кетган. Бунда айниқса, тўқай ўрмонлари катта қисқаришга учраган [2]. Жонли табиатда ўсимликлар дунёси органик моддалар ишлаб чиқарувчи манба ҳисобланади. Ўрмон таркибида дарахтлар, буталар, ўт- 572 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана ўланлар ҳамда ҳар хил ҳайвонлар бўлади. Ўрмон табиат мақсули ва айни вақтда унинг асосий қисмидир. Оролдаги оғир экологик аҳвол – чўллашиш жараёниии кўпайиши бу эса Орол олди ҳудудига салбий таъсир кўрсатмоқда. ҳозирги кунда Орол денгизининг қуриган майдони 3,5 млн. гектар атрофида бўлиб, Ўзбекистон ҳудудида 1,3 млн. гектарни ташкил этади. Орол атрофида экологик аҳволни юмшатиш учун, қуриган денгиз тубида ўрмонзорлар барпо қилишни ва уларнинг ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор берилмоқа. Орол ва унинг қуришига қарши дарахт экиш орқали курашиш. Орол денгизи Марказий Осиёнинг ёпиқ сув ҳавзаларидан биридир. Унинг чор атрофии бепоён чўл зонаси билан ўралган. Орол денгизини сув билан тўлдириб турадиган манба бу Амударё ва Сирдарёлардир. Бу дарёлар ҳар йили Орол денгизига 56 км3 сув қуядилар. Маҳаллий ёғинлар ҳисобида эса 5 км3 сув Орол денгизига қўшилиб туради. Бу икки дарё (қадимда Оқсув ва Яксарт деб аталган) Тяншань ва Помир тоғларидан бошланиб, Орол денгизига қўйиладилар. Тоғдан бошланган жойларида бу дарёларда 100 км3 дан ортиқ сув бўлиб, то Орол денгизига қўйилганга қадар 2500 км масофани чўл зонаси бўйлаб ўтганда сувнинг ярмидан кўпроғи буғланиб ва бошқа сабаблар натижасида Оролга етиб бормайди. Бу икки буюк дарёларнинг сувлари 2000 йилдан ҳам кўпроқ вақтдан буён Марказий Осиё халқларининг чучук сувга ва қишлоқ хўжалигига бўлган талабини қондириб келмоқда, бу минтақанинг муҳитига кўрсатган таъсири сезиларли даражада эмас эди. Бироқ ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бо
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Ўзбекистон ўрмон хўжалиги томонидан орол ва оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида юртимизда ҳамда халқаро хамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Ўзбекистон ўрмон хўжалиги томонидан орол ва оролбўйи ҳудудларидаги экологик вазиятни юмшатиш борасида юртимизда ҳамда халқаро хамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and phrases: Forest, forestry, State Forest Fund, Island gene pool, Global, Глобальный экологический фонд, Лес, Островной генофонд, Орол бўйи генофонди, Global Environment Facility, Государственный лесной фонд, Ўрмон, ўрмон хўжаликлари, Давлат ўрмон фонди, Forest, лесное хозяйство, Глобал Экологик Жамғарма
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025