К содержанию
РецензированоRU1917

Об истории репрессий Дадамирзы Шейхова

ТАРИХИГА ДОИР (документах и материалах (1876 – 1917 гг.)”. Том второй – Ташкент, ИПАК) · Хомидов Д.И. (документах и материалах (1876 – 1917 гг.)”. Том второй – Ташкент, ИПАК) · Иминов Ж.Т. (документах и материалах (1876 – 1917 гг.)”. Том второй – Ташкент, ИПАК)

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 1917

Аннотация

Мақолада Совет давлати қатағон сиёсатининг қурбони бўлган Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, ижодий меросининг бир қисми архив материаллари асосида умумлаштирилган ҳолда илк бор илмий истеъмолга киритилган. Калит сўз ва иборалар: жадид, қатағон, Шарқ халқлари I съезди, мактаб, театр, тергов. Аннотация: В статье освещается жизненный путь, часть творческого наследия жертвы репрессивной политики советского государства Дедамирзы Шейхова, на основе первычных архивных материалов. Ключевые слова и фразы: джадид, репрессия, I Съезд народов Востока, школа, театр, следствие. Annotation: In the article, the life path of Dadamirza Shaykhov, a victim of the repressive policy of the Soviet state, and a part of his creative heritage, summarized on the basis of archival materials, are included for scientific consumption for the first time. Key words and phrases: jadid, repression, I Congress of the People’s of the East, school, theatre, investigation. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташрифи давомида нуронийлар, уламо ҳамда зиёлилар билан қилган мулоқотида: “Бу инсонлар ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари, бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун, илм-фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар 507 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана қилган бўлар эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган. Бугун буни армон билан эслаймиз, - деб таъкидлаган эди. Халқимизнинг ана шундай сара вакиллари қаторида жадидчилик ҳаракатининг илғор вакиллари Носирхон тўра Камолхон тўра ўғли ва Дадамирза Шайхов ҳам бор эдилар. Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, жадидлик фаолияти, бой маънавий мероси ва қатағон қилиниши ҳақида тарих фанлари доктори, профессор Р.Т. Шамсутдиновнинг асарларида, Н.Каримов, Б.Ҳасанов, Б.Ирзаевнинг бир қатор китоб ва мақолаларида тўхталиб ўтилган [111]. Ушбу мақолада Д.Шайховнинг жадидлик фаолияти ҳамда қатағон қилинишига оид янги маълумотлар илмий истеъмолга киритилмоқда. Наманганнинг илғор жадидларидан бўлган, ўз замонасининг кўплаб олимларидан, жумладан, Носирхон тўра Камолхонтўра ўғли билан яқиндан таниш бўлган Дадамирза Шайхов ҳақида кўплаб маълумотларни айтиб ўтиш мумкин. Б.Ҳасанов ва Б.Ирзаевнинг “Миллатимиз фидойилари” деб номланган илмий-бадиий мақолалар тўпламидан ўрин олган “Дадамирза Шайхов” сарлавҳали мақолада Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, таржимаи ҳоли анча батафсил ёритилган. Унда: “Дадамирза қори Шайхов 1880 йилда Наманган шаҳрининг Сардоба даҳаси Дамбоғ мавзеси, Читгар маҳалласида дунёга келган. Отаси Абдураззоқ шайх ўзига тўқ деҳқонлардан бўлиб, илм- маърифатда таниқли инсон эди. Дадамирза дастлаб маҳалла мактабида савод чиқарди. Сўнг қорихонага қатнаб, ҳофизи Қуръон бўлди. Дадамирза жуда ёшлигидан “Булбул қори” номи билан элнинг тилига тушди. Мадрасада таҳсил олиб қайтгач, маҳалладаги эски мактабда дарс бера бошлади”, деб қайд қилинган [1: 137]. Дадамирза Шайхов ўқитувчилик билан бирга китоб ёзиш билан ҳам шуғулланган. Жумладан, 1909 йили Наманган шаҳар уезди маъмурияти Туркистон генерал-губернаторидан шаҳарда босмахона очишга рухсат олади ва шу йилнинг август ойидан Тўрақўрғондаги “Матбааи Исҳоқия” 508 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана босмахонаси Наманган шаҳрига кўчирилади. Исҳоқхон тўра Ибрат очилган бу босмахона омма ўртасида илм-маърифат тарқатиш мақсадида ташкил қилинган эди [7: 302], [4: 191]. “Матбааи Исҳоқия”нинг ташкил этилиши Наманганда маданий- маърифий соҳаларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Босмахонада дастлаб жадид зиёлилари қаламига мансуб бўлган адабиётлар нашр этилган. Шунингдек, босмахонада янги усул мактаблари учун дарслик ва ўқув қўлланмалари ҳам чоп этилган. Масалан, 1912 йилда бу ерда Наманганнинг машҳур жадидларидан Дадамирза қорининг «Мифтох-ул аввал» дарслиги ҳамда 1913 йилда Ҳусайн Макаевнинг болаларни ўқитиш масалаларига бағишланган «Илми ҳол» асари нашрдан чиққан [7: 303]. Д.Шайхов Намангандаги дастлабки жадид муаллимларидан бири сифатида 1912 йилда Хонақа масжиди ва Тан мадрасаси ичида ўзининг усули жадид мактабини очади. 1913-1914 йиллар давомида бу мактаб парта, стол, стул, ёзув тахталари, глобус ва бошқа замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган эди. Наманган шаҳридаги бу машҳур усули жадид мактабида диний илмлар билан бирга ҳисоб, жўғрофия, тарих, рус тили каби дунёвий фанларга ҳам кенг ўрин ажратилган эди. Мактаб мудири Дадамирза қорининг ўзи бошланғич синфларга “Устози аввал”дан дарс берар эди. 1916 йили ўз мактабини кенгайтириб, унга “Намуна Ирфон” деб ном беради [1: 137]. “Наманган шаҳри тарихидан лавҳалар” китобида қайд этилишича, “1918 йилнинг бошларида Наманганда очилган “Намуна" мактабида Лутфилла Олимий халқ ўқитувчиси бўлиб ишлай бошлади. Бу мактабнинг ташкилотчилари ва муаллимлари Дадамирза қори Шайхов, Акмал Икромо

Доказательный фрагмент

«Мақолада Совет давлати қатағон сиёсатининг қурбони бўлган Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, ижодий меросининг бир қисми архив материаллари асосида умумлаштирилган ҳолда илк бор илмий истеъмолга киритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Совет давлати қатағон сиёсатининг қурбони бўлган Дадамирза Шайховнинг ҳаёт йўли, ижодий меросининг бир қисми архив материаллари асосида умумлаштирилган ҳолда илк бор илмий истеъмолга киритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: jadid, repression, I Congress of the People’s of the East, school, следствие, репрессия, қатағон, Шарқ халқлари I съезди, тергов, I Съезд народов Востока, investigation, theatre, жадид, театр, мактаб, школа, jadid, джадид
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники