К содержанию
РецензированоRU2026

Из истории джадидского движения в Намангане и отношений сотрудничества на пути культурного развития

Исоқбоев А.А.

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Россия империяси мустамлакачили шароитида Наманган уездидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт, жадидчилик ҳаракатининг кириб келиши ва миллий тараққийпарварлик ҳаракатида татар маърифатпарварлари билан ҳамкорлик масаласи ёритилган. Калит сўз ва иборалар: Наманган, уезд, влост, мадраса, талаба, Туркистон, ўлка, татар муаллими, Ибрат, Х.Макаев, И.Шарипов, матбуот, матбаа, китоб босиш, газета. Аннотация: В данной статье описывается общественно-политическая и культурная жизнь Наманганской области в колониальных условиях Российской империи, внедрение джадидистского движения и сотрудничество с татарскими просветителями в движении национального развития. Ключевые словы: Наманган, уезд, волость, медресе, ученик, Туркестан, страна, татарский учитель, Ибрат, Х. Макаев, И. Шарипов, печать, типография, книгопечатание, газета. Annotation: This article describes the socio-political and cultural life in Namangan uezd under the colonial conditions of the Russian Empire, the introduction of the Jadidist movement and cooperation with the Tatar enlighteners in the national development movement. Key words and phrases: Namangan, uezd, vlost, madrasa, student, Turkestan, country, Tatar teacher, Ibrat, H. Makaev, I. Sharipov, press, printing press, book printing, newspaper Россия империяси Бухоро амирлиги ва Хива хонлигини бўйсундиргач, босқинчилик юришларининг узвий давоми сифатида Фарғона водийсида Пўлатхон қўзғолонини бостириш баҳонасида амалга оширилган ҳарбий ҳара- катлар «муваффақиятли» якунланди. 1876 йил 19 февралда Қўқон хонлиги тугатилиб, унинг ўрнида Туркистон генерал-губернаторлиги таркибидаги Фарғона вилояти ташкил этилганлиги расман эълон қилинди. Фарғона вило- яти ҳудудий жиҳатдан 5 та уезд (Марғилон, Қўқон, Наманган, Андижон, Ўш)дан иборат бўлиб, унинг маркази Янги Марғилон (1907 йилдан Скобелев - И.А.) шаҳри эди. Наманган уезди вилоятда ўзига хос нуфузга эга бўлиб, у ҳам ўз навба- тида волостларга бўлиб идора қилинган. Наманган уезди 19 та волост (Капа, Тўрақўрғон, Ахси-Шаҳанд, Варзик, Поп, Олмос, Чодак, Ашт, Бободархон, Нанай, Боястон, Косон, Тергачи, Бағиш, Сару, Янгиқўрғон, Чортоқ, Уйчи, 429 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Пешқўрғон) дан [9: 509-515] иборат бўлиб, 1900 йилги маълумотларга кўра, уезд аҳолиси 314300 кишини ташкил этган [3: 14-15]. 1886 йил ҳолатига кўра, Наманганда 42 та мадраса бўлиб, уларда 1169 нафар талаба таҳсил олган. Қорихоналар сони 38 та бўлиб, унда ўқувчилар 233 нафарни, мактаблар сони 301 та бўлиб ўқувчиларнинг 5600 нафарини эрлар, 590 нафарини эса қизлар ташкил қилган. Намангандаги умумий ўқув юртларининг сони эса 381 та бўлиб, ўқувчилар сони 7601 нафарни ташкил этган [4: 101-104]. 1900 йил маълумотларига кўра, Наманган уездининг энг йирик шаҳри ва маъмурий маркази Наманган шаҳри бўлиб, унда 61388 нафар аҳоли яшаган. Шаҳарнинг маҳаллий аҳоли яшайдиган қисмида 11425 хонадон, 347 масжид, 16 мозор, 6 қаландархона, 74 эрлар мактаби, 13 қизлар мактаби, 20 мадраса, 35 қорихона мавжуд бўлса, руслар яшайдиган қисмида эса уезд бошқарув маҳкамаси, турма, почта-телеграф контораси, ҳарбий бошқарма, 14-Туркистон ўқчи батальони казармаси, М.Архангельский номли черков, рус-тузем мактаби, касалхона, дорихона ва 40 та хонадон жойлашган эди [6: 387]. XIX асрнинг иккинчи ярмида Қримда вужудга келган жадидчилик ғоя- лари Россия империясининг турк-мусулмон дунёсига шиддат билан ёйила бошлади. Жадидчилик ғояларининг асосчиси Исмоил Гаспиринский ва унинг издошлари бўлган татар маърифатпарварлари Туркистон ўлкасида ҳам фаол ҳаракатлар олиб бордилар. Туркистон ўлкасининг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманганда ҳам татар маърифатпарварлари самарали фаолият олиб борганлар. Татар муаллимларининг Туркистон ўлкасига «ноқонуний» равишда кириб келиб, ҳукумат рухсатисиз мактаблар очиб, маҳаллий аҳоли болаларини ўқитиш- лари ҳамда аҳоли томонидан улар фаолиятини қўллаб-қувватланиши мустам- лакачи маъмуриятни жиддий ташвишга солди. Шу муносабат билан Туркис- 430 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана тон ўлкаси ўқув юртлари бош нозири Ф.Керенскийга татар муаллимлари фаолияти билан жиддий шуғулланиш вазифаси юклатилади. Ф.Керенский Туркистон ўлкасининг барча вилоят губернаторлари ва уезд бошлиқларига махсус хатлар йўллаб, ўз ҳудудларида фаолият олиб бо- раётган татар муаллимлари ҳақида тўлиқ маълумот беришларини сўрайди. 1898 йил 1 августда Наманган уезди бошлиғидан олинган маълумотга кўра, Наманган шаҳрининг Сардоба даҳасидаги Оққошбош масжидида татар муал- лими Қорабой Баширов маҳаллий аҳоли болаларини йилига 2 сўмдан 2,5 сўм- гача, Чуқуркўча даҳасида ҳам татар муаллими Иззатулла қори Таҳмуллабаев 10 нафар татар, 10 нафар сарт (ўзбек – И.А) болаларини ўз уйида йилига 1 сўмдан 2 сўмгача ҳақ эвазига ҳукумат рухсатисиз ўқитаётганликлари аниқланади [11: 13-14]. Фарғона водийсидаги жадидчилик ҳаракати тарихи бўйича тадқиқот олиб борган Т. Қозоқов Наманганда дастлабки жадид мактабининг очилишини таниқли жад

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Россия империяси мустамлакачили шароитида Наманган уездидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт, жадидчилик ҳаракатининг кириб келиши ва миллий тараққийпарварлик ҳаракатида татар маърифатпарварлари билан ҳа…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Россия империяси мустамлакачили шароитида Наманган уездидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёт, жадидчилик ҳаракатининг кириб келиши ва миллий тараққийпарварлик ҳаракатида татар маърифатпарварлари билан ҳа… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: Namangan, uezd, vlost, madrasa, student, Turkestan, country, волость, Туркистон, татарский учитель, Наманган, печать, мадраса, уезд, Namangan, китоб босиш, Tatar teacher, Х.Макаев, книгопечатание, Х. Макаев, матбуот, типография, влост, book printing, ўлка, ученик, Ibrat, татар муаллими, матбаа, страна, Ибрат, newspaper, талаба, медресе, H. Makaev, И.Шарипов, газета, I. Sharipov, printing press, И. Шарипов, Туркестан, press
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники