К содержанию
РецензированоRU1990

Журналы, изданные в Туркестане в годы советской власти (1918-1924)

Хамрақулов С.С. (7. Регистры ремесел и торговли города Парижа//)

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 1990

Аннотация

Мақолада совет хокимяти йилларида чоп этилган журналлар ва уларнинг жамият ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ушбу журналларда фаолият юритган жадидлар фаолияти ёритилган. Калит сўз ва иборалар: Совет хокимяти, журналлар, жадидлар, нашриётлар, ижтимоий фикр, жамият. Аннотация: В статье описаны журналы, издаваемые в советское время, их роль в общественно-политической жизни общества и деятельность джадидов, работавших в этих журналах. Ключевие слова: Советской власть, журналы, джадиды, типографии, общество. Annotation: The article describes the journals published in the Soviet era, their role in the social and political life of society and the activities of the Jadids who worked in these journals. Key words and phrases:Sovet period, magazines,jadids, typography. 400 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Матбуот давр ва замоннинг маънавий кўзгуси. Демакки, матбуот тарихий тараққиёт ва жамият фалсафасидир. Зотан ҳар қандай матбуот органи - ҳоҳ журнал, ҳоҳ газета бўлсин, ўз даври тарихини ёзишга муаййан ҳисса қўшади. Халқ тарихининг айрим жиҳатларини ойдинлаштиришга ёрдам беради. Туркистонда 1918 йилда совет ҳокимяти ўрнатилгач, ўз тарғибот қуроли сифатида матбуотга эътибор берди. Бу даврда газеталар билан биргаликда журналлар чоп этиш ҳам янги босқичга кўтарилди. Бу даврдаги дастлабки журналлардан бири 1918 йил 1 декабрдан чоп этилган “Маориф” дир. Ношири Туркистон Совет жумҳурияти Маориф ишлар комиссарлиги эди. Журнал ҳафтада бир маротаба чоп этилган. Ўзида тиражи кўрсатилмаган. 6 сон чиққандан сўнг 1919 йил апрел ойида ўз фаолиятини тўхтатди [1: 80]. 1919 йил 23 майда Самарқандда Хабир Абдуллаев сай ҳаракатлари билан унинг масъул муҳаррирлигида “Болалар йўлдоши ” номли журнал чоп этила бошлайди. Журнал тош босмада, беш юз нусҳада чоп этилган. Нархи уч сўм бўлган. Унинг масъул мудири Абдурашид Абдужаббор ўғли эди. Аммо журнал тарақий эта олмай 3 сон чиққанидан сўнг шу йил август ойида ўз фаолиятини тўхтатади [2]. 1920 йил 1 январдан бошлаб 15 кунда бир маротаба “Таёқ” журналини чоп этила бошлайди. Журнал 8 бетлик бўлиб, тиражи 1000 – 2000 орасида эди. Иқтисодий сабаблар билан журнал 8 сонидан сўнг фаолиятини тўхтатган [2]. 1920 йил 9 апрелда “Тонг” журнали чоп этила бошланди. Ушбу журнал Абдурауф Фитратнинг ташаббуси билан ташкил этилади. Журнал ўз даврида чоп этилган журналлардан бирмунча фарқ қилган. Бунда тил ва имло масалаларига билан биргаликда шарқ халқларининг мустамлакачилик асоратлари хақидаги фикрлар ҳам бериб борилган. Журнал пуллик бўлган, олти ойлиги 600 сўм, уч ойлиги 300 сўм, бир донаси 50 сўм бўлган. Журналнинг ўзида тиражи кўрсатилмаган. Аммо журнал мавжуд компартия 401 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана тузуми сиёсатига мос келмаганлиги учун 3 – сонидан сўнг 1920 йил 15 майда тўхтатиб қўйилган [3]. 1920 йил 7 ноябрда Наманган янги шаҳар иштирокиюн фирқаси ёшлар қаноти ноширлигида “Қизил тикон” журнали чоп этилади. Ўғуз, Тўмтоқ, Қизил ништар, Таёқ, Билиб – билмас, Қизил сўна, Фолбин, Шараф Латиф, Ғарибий, Тўфонларнинг мақолалари эълон қилиб борилган [4]. “Қизил йўл” журнали 1920 йил 20 ноябрдан бошлаб чоп этила бошланган. Масъул муҳаррири Ахмад Донской, ўзида тиражи ва нарҳи кўрсатилмаган. Ҳафтада бир маротаба чиқарилган. Ушбу журнал асосан коммунистик тузумнинг тарғибот қуроли эди ва унда кўпроқ шу ғоялар бериб борилган [5: 82]. 1920 йил 1 декабрда “Касабачилик ҳаракати” журнали чоп этила бошлайди. Масъул муҳаррирликни дастлаб Мирмуҳсин Шермуҳаммедов, кейинчалик Абдулла Авлоний бу вазифани бажарадилар. Журналнинг ўзида тиражи кўрсатилмаган, бепул тарқатилган. “Болалар дунёси” журнали 1921 йил 15 мартда Туркистон Маориф комиссарлиги ноширлигида нашр этила бошланди. Журнал ойда бир марта, катта форматда, тош босмада босилган. Бепул тарқатилган. Номаълум сабабга кўра икки сондан сўнг фаолиятини тўхтатган [6]. Самарқандда 1921 йил октябр ойида “Дафъи эҳтиёж иттифоқининг мухбири” номли журнал чоп этилган. Масъул муҳаррир Мирсалимов эди. Ойда бир марта чиқарилган, тош босмада босилган. 3 – сонидан сўнг тўхтатилган. Туркистон коммунистик фирқаси ноширлигида 1922 йил феврал ойидан бошлаб “Инқилоб” журнали чоп этила бошланди. Дастлаб ойда икки марта, кейинчалик бир мартадан чоп этила бошланди [7]. Журналда Назир Тўрақулов, Усмонхон Эшонхўжаев масъул муҳаррир вазифани бажарадилар. 402 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Журнал марказий қўмита нашри бўлганлиги учун нисбатан тизимли нашр этилган. 1924 йил октябр ойида журнал ўз фаолиятини тўхтатади. 1922 йил 8 апрелда Туркистонда Маданий – маориф қурултойи бўлиб ўтади. Қурултой вакилларига бағишлаб совға сифатида бир сонлик “Бизнинг армуғон” журнали чоп этилади [8]. Унга Саид Ахмад мухаррирлик қилган. Ушбу “Армуғон” да Ш.Сулаймон, Чўлпон, А. Авлонийлар ўз мақолалари билан иштирок этади. Шундай қисқа вақт чоп этилган журналлардан яна бири “Ҳақиқат” журналидир. Унинг биринчи сони 1922 йил 10 августда дунё

Доказательный фрагмент

«Мақолада совет хокимяти йилларида чоп этилган журналлар ва уларнинг жамият ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ушбу журналларда фаолият юритган жадидлар фаолияти ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада совет хокимяти йилларида чоп этилган журналлар ва уларнинг жамият ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ушбу журналларда фаолият юритган жадидлар фаолияти ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases:Sovet period, magazines, jadids, typography, журналы, жамият, ижтимоий фикр, типографии, нашриётлар, журналлар, джадиды, жадидлар, общество, Sovet period, Совет хокимяти, Советской власть
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники