К содержанию
РецензированоRU2021

Из истории денежной политики в финансовой системе Коканского ханства

CULTURE FUNDAMENTALS. · Хатамова З.Н.

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 5 · 105-107 · 2021

Аннотация

Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд. Калит сўз ва иборалар: танга, олтин, кумуш, фулус, монетар. Аннотация: Статья содержит сведения о финансовой политике Коканского ханства, денежных реформах, золотых, серебряных и медных монетах, отчеканенных со времени основания ханства до последних дней, и персидских надписях на них. Ключевые слова и фразы: монета, золото, серебро, фулус, монета Annotation: The article contains information about the financial policy of the Kokan Khanate, monetary reforms, gold, silver, and copper coins minted from the time of the foundation of the Khanate to the last day, and the Persian inscriptions on them. Key words and phrases: coin, gold, silver, fulus, monetary Қўқон хонлиги ташкил топган кунданоқ мамлакат иқтисодий ва сиёсий хаётида пул масаласи давлатнинг ички ва ташқи функцияларида алоқалар воситаси бўлди. Хонликда илк бийлар даврида - Шоҳрухбий (1709-1721), Абдураҳимбий (1721-1733), Абдукаримбий (1733-1750), Абдураҳмон (1750- 1751), Эрдонабий 1 (1751-1753), Бобобек (1753-1754), Эрдона II (1754-1769), Сулаймонбий (1769, 6 ой) мустақил равишда Қўқон хонлиги тангалари зарб этилмаган. Норбўтабий давридан бошлаб Олимхон хукмронлиги ва кейинги хонлар даврида бу давлатда тадқиқ этишга арзийдиган монетар сиёсатни амалга оширилди. Ушбу сиёсат орқали пул муомаласини тартибга солиш 327 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана муҳим аҳамиятга эга бўлди. Хонликда амалга оширилган пул ислоҳотлари ёки сиёсати молия соҳасини тартибга солиш усулларидан бири сифатида жамиятда ўзига хос тартибларни ярата бошлади. Қўқон хонлигида молиявий ислоҳот масаласида давлат томонидан пул ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, олтин, кумуш, мис танга пулларининг оғирлиги, метал сифатининг ўзгариб бориши, давлатнинг молиявий барқарорлигини, иқтисодий ўсишни мустаҳкамлашга йўналтирилган воситалар, усуллар ва чора-тадбирлар йиғиндиси мавжуд бўлганми деган саволга айнан монетар сиёсатини ўрганиш давомида жавоб топилади. Қўқон хонлиги тарихида амалга оширилган монетар сиёсатлар, биринчидан, пул ислоҳотлари ўтказиш натижасида давлат иқтисодиётни тартибга солиш билан бирга хоннинг сиёсий мавқеини ҳам мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим эди. Иккинчидан, иқтисодиётни ривожлантиришда пул ҳажми ва сифатини тартибга солиш жараёнлари вужудга келди, хатто энг сўнгги даврда зарб қилинган кумуш тангаларнинг таркибида 50 фоиз бўлса ҳам кумуш мавжуд бўлмаган. Учинчидан, Қўқон хонлиги монетар сиёсати халқаро дипломатик алоқаларда ҳам ўзи аксини кўрсатди. Масалан, Умархон хукмронлиги йилларида зарб этилган олтин тангалар Қўқон хонлиги худудидан топилмаган бўлсада, Россия худудидан топилганлиги халқаро савдода Қўқон хонлиги томонидан зарб этилган олтин тангалар кенг муомалада бўлганлигини тасдиқлайди. Бу эса, Россия ва Қўқон хонлиги ўртасида йирик савдо алоқалари бўлганлиги ва асосан бунда воситаси сифатида олтин тангалар ишлатилганлигини далиллайди. Тўртинчидан, Қўқон хонлиги монетар сиёсатида пул инструментлари, зарб қилиш техникаси масалаларини таҳлил этиш ҳам Хонлик пул ислоҳоти тарихига тегишли бўлган ўрганилмаган жиҳатлардир. Бешинчидан, Қўқон хонлигининг иқтисодий хаётида солиқ сиёсати ва ундан маблағ ундиришда ҳар бир хукмдор даврида йиғилган солиқ 328 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана миқдорини аниқлашда, ҳисоблашда пул ислоҳотларидаги ўзгаришлар ҳам катта фарқни юзага келтирган. Олдинги илмий тадқиқотларда солиқ ва унинг молиявий асосларини тахлил этган бўлсакда, [8: 1] И.Бурхоновнинг тадқиқотларида ҳам бу масаланинг айрим жиҳатлари ёритилганлиги кўзга ташланди [9: 1]. Хонлик тангаларини ўрганиб чиқилганда, илк зарб қилинган тангаларга нисбатан кейинги давр тангаларида ёзувлар кўпайиб боради. Норбўтабек даври (1770-1801)да зарб қилинган илк тангалар 1785 йил зарб этилган мис чақалар бўлиб уларда фақат бир тарафида ҳайр бод деб ёзилган. Хижрий 1210 наврўз деб ёзув тушурилган тангалар эса кейинроқ зарб этилганлиги учунми балки, орқа тарафида ҳам ёзув бор. Лекин ёзув ўчиб, тушунарсиз холатга келиб қолган. Норбўтабек даврига оид топилган учинчи мис тангада эса, фулуси роиж ёзилган, орқасида 1215 деб сана қўйилган. Қўқон хонлиги тангаларидан биргина шу хукмдор вақтида тангага хоннинг исми ёзилмаган. Қўқон хонлиги молия тизимида пул ислоҳотларининг ўтказилиши Норбўтабий ҳукмронлиги давридан кўзга ташланиши хақида Б.Бабаджанов: “Қўқон хонлигида биринчи танга Норбўтабек ҳукмронлиги 1190/1776-77 йилларга тўғри келади. Иккинчи танга 1210/1795-96 йилларга тўғри келади. Бу тангалар оғирлиги, сифати, ёзуви қисқалиги билан Хоразм, Бухоро тангаларига ўхшаш бўлган” – деб қайд этади [1: 101.]. Норбўтабек танга пулларни зарб эттиргунигача Қўқон хонлигида пуллар ишлатилмаганми деган савол туғилиши табиий. Уларнинг ҳукмронлиги даврларида мамлакатда Бухоро хонлиги томонидан з

Доказательный фрагмент

«Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: coin, gold, silver, fulus, monetary, серебро, монетар, coin, фулус, золото, монета, олтин, танга, кумуш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники