К содержанию
РецензированоRU1963

Характеристика развития узбекской народной музыкальной культуры в ХVI-ХIХвв

ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХУСУСИЯТЛАРИ · Солиев А.Р. · ФарДУ Сиртқи бўлим · Махсудов Э. (кафедраси ўқитувчиси)

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 105-107 · 1963

Аннотация

Ушбу мақолада ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек мусиқа маданиятини тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, уларни ривожланиш жараёнлари, бошқа халқларнинг янгидан-янги мусиқа ижро услубларини кириб келиши, хонликлар даврида мусиқани миллий рухдаги турли ижро йўлларини яратилганлиги ҳақида фикр юритилган. Калит сўз ва иборалар: нома, баёз, мунозара, карнай, сурнай, най, қўшнай, доира, ноғора Аннотатция. В данной статье рассматриваются особенности развития узбекской музыкальной культуры на протяжении XVI-XIX вв., процессы их развития, внедрение новых стилей музыкального исполнения других народов, создание различных способов исполнения музыки в национальном духе в период Ханский период. Ключевые слова и фразы: нома, баяз, дискуссия, труба, труба, флейта, сосед, круг, барабан Annotation: This article discusses the features of the development of Uzbek musical culture during the 16th-19th centuries, the processes of their formation, the introduction of new styles of musical performance of other peoples, the creation of various ways of performing music in the national spirit during the Khan period. Key words and phrases: noma, bayaz, discussion, trumpet, trumpet, flute, neighbor, circle, drum 317 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Ҳар қандай давлатнинг тарихий тарққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатнинг тарихий негизи билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимиз Халқаро жамиятда ўзининг нуфузига эга бўлаётган айни кунларда, халқимиз ҳаётининг мазмуни бўлган маънавий-маърифий асосларни мустаҳкамлаш, миллий ватанпарварлик ғоясини асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, ёш авлод қалбида Ватанга, ўз халқига муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, уларга замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатимизнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига олабиладиган баркамол ёшларни тарбиялашда тарихни ўрни беқиёсдир. Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришда, уларда миллий анъаналаримиз ва санъатга бўлган қизиқишларини ривожлантиришда, миллий санъат асарларимизнинг намуналари билан таништиришда тарих зархалларида из қолдириб кетган аждодларимизни меросларини ўргатишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади [4: 1]. ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек халқ мусиқа маданияти тарихига эътибор қаратсак, феодаллик даврида Ўрта Осиёда бир неча йиллар давомида давлатлар орасида ўзаро низолар ва урушлар Мовароуннахр давлатининг ривожига ўз таъсирини кўрсатиб шаҳарларнинг ҳаробага, аҳолининг қашшоқликка олиб келган. Шулардан мисол сифатида ХVI асрда Темурийлар авлодлари орасидаги низолар туфайли давлат ва халқ ўта ҳароб, қашшоқ бўлганлиги тарихий манбаларда ёзилган. Бу ҳолат ХVI асрнинг бошларида кучсизланиб қолган кўчманчи ўзбекларни бирлаштириб Шайбонийхон давлатни ўз қўлига олади. ХVI асрнинг бошларида Мовароуннахр қолоқ давлатлар сафига кираган. Кўчламанчи ўзбеклар тўла текис бир неча асрлар давомида ўз маданиятларини тиклаб суст ва қолоқ ҳолатларни юксалтиришга интилиб, ХIХ асрга бориб маданият ва санъат кўзга ташланадиган даражасига чиқади [2: 35]. 318 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана ХVI-ХIХ асрлар давомида Ўрта Осиёда давом этган ички низолар, урушлар маданиятига ўз таъсирини кўрсатган бўлса ҳам, Хоразм мустақил хонлик бўлиб Мовороуннахрдан ажралиб чиқади ва Хива хонлигини барпо этилади. ХVII асрда эса Қўқон хонлиги барпо этилади ва Фарғона водийсидаги вилоятларда ўз ҳукумронлигини бошлайди. Ўша асрларда Бухоро хонлиги барпо бўлган. Мовороуннахр давлати бир неча хонликларга тарқалиб кетади. Буларнинг ҳаммаси илм, фан, маданиятга ўз таъсирини кўрсатади. Ҳар қайси хонликлар ўлкалар орасида ўзига хос мусиқий йўналишлар пайдо бўла бош-лайди. Лекин, халқ маросимлари, байрамлари ва тантаналарида қизиқчилар, масхарабозлар, дарбозчилар, қўғирчоқ ўйинчилари, созандаларнинг иштирок-лари тобора кучайиб боради [1: 32]. Санъаткорларнинг чиқишлари ҳажвий маънода бўлиб, бойлар, феодаллар, амалдорлар, мўғуллар устидан кулиш мақсадида халқни овунтирар эдилар. Бу халқ маросимларида мусиқа асбобларидан карнай, сурнай, най, қўшнай, доира, ноғора асбоблари асосий ўринларни эгаллайдилар. Бирон-бир кичик ёки катта маросимлар шу асбобларсиз ўтмас эди [3: 2]. Ўзбек хонликлари даврида ҳам маданият, санъат Ҳиротда ва Самарқандда анъанавий ҳолатларда давом этаверган. ХVI аср бошларида султон Хусайн саройидаги шоирлар ва созандаларнинг бир бўлаги Шайбонийлар саройи Бухорода ва қолган бўлаги Хоразм хонликларида жойлашади. Адабиёт билан санъат икки тилда ўзбек тили билан тожик тилида ривожланиб борар эди. Хон саройларида хизмат қилган машҳур санъаткорлардан Ҳусайин-Уддий, Саид Аҳмад ноғорачи, Ғулом Шодий бастакор, дуторчи Шеховий, қўшиқчи Мавлоно Ахиий Геравийларнинг бизгача етиб келган. Бухорода ўз қўшиқчилик мактабини очган Мавлоно Ахиий Геравий узоқ вақт давомида бир қанча шогирдлар тайёрладики, булар Тошкентда, Хивада, Андижонда, Чоржўйда устоз мактаб

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек мусиқа маданиятини тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, уларни ривожланиш жараёнлари, бошқа халқларнинг янгидан-янги мусиқа ижро услубларини кириб келиши, хонликлар даврид…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ХVI-ХIХ асрлар давомида ўзбек мусиқа маданиятини тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари, уларни ривожланиш жараёнлари, бошқа халқларнинг янгидан-янги мусиқа ижро услубларини кириб келиши, хонликлар даврид… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: noma, bayaz, discussion, trumpet, trumpet, flute, neighbor, доира, ноғора, нома, сурнай, noma, карнай, труба, сосед, най, баёз, круг, circle, мунозара, барабан, drum, флейта, баяз, дискуссия, қўшнай
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники