Журнал академических исследований нового УзбекистанаNusratulloh Muxtorov2025
Дипломатические отношения Кокандского ханства с Османским государством
ДИПЛОМАТИК МУНОСАБАТЛАРИ · Акбаров Қ.Ё. · Mahmud II (Қўқон давлат педагогика институти) · Sulton Mahmud. (Қўқон давлат педагогика институти)
Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2019
Аннотация
В данной статье освещаются отношения между братскими народами Турции и Средней Азии, осуществляемые дипломатические отношения, посольские отношения между Кокандским ханством и османами. Ключевые слова и фразы: Кокандское ханство, османы, Арабский халифат, Европа, Махмуд II, султан Махмуд. 286 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Annotation: This article covers the relations between the brotherly peoples of Turkey and Central Asia, the diplomatic relations carried out, the embassy relations between the Kokand Khanate and the Ottomans. Key words and phrases: Kokand Khanate, Ottomans, Arab Caliphate, Europe, Mahmud II, Sultan Mahmud. Қадимдан қардош Туркия ва Марказий Осиё халқлари ўртасидаги алоқалар ХVI асрдан бошлаб янгича мазмун касб эта бошлаган. Бунга, аввало, Марказий Осиёда темурийлар сулоласидан кейинги воқеалар, Усмонли турк давлатининг энг қудратли давлатлардан бирига айланиши, Шиа Эрони билан рақобатчилик бу муносабатларнинг асосини ташкил қилиб берди. ХVIII аср бошларида Бухоро хонлигидан ажралиб чиққан Қўқон давлати ҳам ўзининг узоқ ва яқин қўшни давлатлари билан алоқалар ўрнатиш ва савдо-тижорий, маданий муносабатлардан ҳар томонлама манфаатдор эди. Қўқон хонлиги Усмонийлар империяси билан дипломатик алоқалар ўрнатганлигини бир қанча тарихий маълумотлар тасдиқлайди. Бу вақтда Усмонийлар империяси ислом дунёсида, шунингдек Европада ҳам Араб халифалигининг меросхўри сифатида танилган эди. Шу сабабли бу империянинг халқаро майдондаги обрўси юқори эди. Қўқон хонлигининг Усмонийлар давлати билан олиб борган алоқалари ҳақидаги маълумотлар маҳаллий тарихчиларнинг асарларида, рус манбаларида, энг асосийси, Истанбул шахридаги Бошбоқонлик Усмонли архивида сақланувчи архив ҳужжатларида акс эттирилган. Ушбу архивда икки давлат ўртасидаги муносабатларни тадқиқ этишга алоқадор 190 дан зиёд ҳужжатлар мавжуд. Усмонли турк давлати билан расмий алоқаларнинг бошланиш даври манбаларда Умархон давридан бошланганлиги қайд этилади. В.М.Плоскихнинг берган маълумоти бўйича Қўқон ҳукмдори Умархон 1819–1820-йилларда Констонтинополга Ҳожи Мир Қурбон бошчилигида элчилар юборган [1]. Элчилар Усмонийлар ҳукмдори Маҳмуд II га чиғатой тилида ёзилган Қўқон адабий муҳити номаёндалари ижоди жамланган китоб ва Алишер Навоийнинг бир қанча асарларини совға сифатида олиб 287 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана борган [2]. Ушбу элчиликдан кўзланган мақсад сиёсий ва ҳарбий тажриба алмашинуви бўлган. Бу борада Қўқон тарихнавислик мактабининг вакили Муҳаммад Ҳакимхон тўра ҳам илк расмий алоқалар айнан 1820 йилда, Умархон ташаббуси бошланганлигини қайд этиб ўтади. Шунингдек, бу элчилик ҳақида “Анжум ат-таворих” асарида қуйидагилар баён этилади: “Шу вақтда хони олийшон фармойиши билан муҳтарам муъин уддин ал- ислом, халифайи расули аном, аъло ҳазрат султон Маҳмудхон жаннатмакон номига фасоҳат рақамли муншийлар ихлос баён этувчи бир нома ёздиртириб, элчи ҳожи Мир Қурбон орқали хиловат маркази Истамбулга юборилди.” Усмонийлар архивини ўрганиш асносида Савада Минору 1780 йиллар охирида 5 нафар қўқонлик аскарларларнинг турк-рус урушига “жиҳод” учун борганлиги ва уларга берилган моддий ёрдамларни келтириб ўтади. Лекин, ушбу аскарларнинг расмий Қўқондан юборилганлиги масаласи аниқ қайд этилмаган. Илк расмий дипломатик алоқларнинг эса, Умархон даврида бошланганлиги барча манбаларда бир хил қайд этилади. Ушбу элчилик сабабларига келсак маълумки, Умархон 1814 йилда Туркистон шахрини эгаллаганидан сўнг диний уламалар розилиги билан “Амир ал-муслимин” унвонини олиб, мамлакатдаги энг олий диний ва дунёвий раҳбарига айланади ва унинг бу унвони билан хутбалар ўқила бошланади. Умархон ўзларини бутун мусулмон дунёси “ҳомий ва ҳимоячиси” ҳисобловчи Усмонийлар султонидан унинг ҳокимиятининг тан олиниши ва энг муҳими Ислом оламида Бухоро амирлигидан кўра юқори мақомни эгалашни мақсад қилиб қўйган эди. 1813 йил турк султони ўз мактуби орқали Бухоро ҳукмдорларини Мовароуннаҳрнинг ягона ҳукмдори сифатида тан олиши, ўз навбатида Хива ва Қўқонни Бухоро орқали ўз “итоат” ига қабул қилинишини келтириб ўтади. Шундан келиб чиққан ҳолда Умархон Амир Ҳайдардан кўра юксак мақомни сўраб мурожаат қилган. 288 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Қўқон ҳукмдорининг Усмонийлар империяси ҳукмдорига юборган ушбу хати бугунги кунда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бошбоқонлик Усмонли архивида сақланади. Дастлабки элчилик муносабатлари ҳақида биринчилардан бўлиб, франсуз олими Баки Граммон ва В.М.Плоскихлар маълумот берганлар. Усмонли архивининг Ҳатти Ҳумоюн (ҲАТ) фондида 36579 номерда Қўқон хони хатига жавоб тарзда Усмонийлар ҳукмдори номидан 1820-йилнинг 10- сентябрида ёзилган хат сақланиб қолган. Хатда Усмонийлар мамлакатининг Қўқон хонлигига бўлган ҳурмати, дўстлик муомаласи ва мақтов сўзлари ўрин олган. Шунингдек Қўқон ҳукмдори Умархонга Усмонийлар султони Дашти Қипчоқ ва Фарғона ҳокими деб мурожат қилганлигига қараганда, Умархон
Доказательный фрагмент
«В данной статье освещаются отношения между братскими народами Турции и Средней Азии, осуществляемые дипломатические отношения, посольские отношения между Кокандским ханством и османами.»
Образец извлечения
Демо-превьюВ данной статье освещаются отношения между братскими народами Турции и Средней Азии, осуществляемые дипломатические отношения, посольские отношения между Кокандским ханством и османами. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and phrases: Kokand Khanate, Ottomans, Arab Caliphate, Europe, Mahmud, Mahmud II, Sulton Mahmud, Kokand Khanate, Махмуд II, Арабский халифат, Yevropa, османы, Sultan Mahmud, Arab xalifaligi, султан Махмуд, Европа, Usmoniylar imperiyasi, Кокандское ханство, Qo‘qon xonligi
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025