К содержанию
РецензированоRU2026

Кокандское ханство и Нузуп "Мингбаши"

МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР · Ахмедова Ирода Нурмухаммедовна

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2026

Аннотация

Ушбу мақола ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни таҳлил қилишда тизимли ёндашувнинг аҳамиятини кўриб чиқади. Таҳлил усуллари ва моделлаштириш жараёнларини қўллаш орқали ҳуқуқий соҳадаги мураккаб масалаларни тўлиқ ва аниқ изоҳлаш имкони яратилади. Мақолада ақлий моделлаштириш, декомпозицион моделлаштириш ва тизимли таҳлилнинг асосий тамойиллари, уларнинг ҳуқуқий тизимдаги қўлланилиши ва муаммоларни ҳал қилишдаги аҳамияти муҳокама қилинган. Шунингдек, мақола тизимли таҳлилнинг педагогик методологиясини ва замонавий педагогик технологияларнинг аҳамиятини тушунтириб, ҳуқуқий соҳадаги мутахассисларнинг билимларини ривожлантиришга қаратилган. Калит сўзлар: Тизимли таҳлил, моделлаштириш усуллари, ақлий моделлаштириш, декомпозицион моделлаштириш, ҳуқуқий масалалар, педагогик методология, замонавий педагогик технологиялар, муаммоли вазиятлар, қарор қабул қилиш Annotation: This article discusses the importance of a systematic approach to analyzing social, economic, political, and legal issues. By applying analysis methods and modeling processes, complex problems in the legal field can be comprehensively and accurately explained. The article examines the main principles of mental modeling, decomposition modeling, and systematic analysis, their application in legal systems, and their significance in problem-solving. Additionally, the article explains the pedagogical methodology of systematic analysis and the relevance of modern pedagogical technologies, aimed at enhancing the knowledge of legal professionals. Key words: Systematic analysis, modeling methods, mental modeling, decomposition modeling, legal issues, pedagogical methodology, modern pedagogical technologies, problematic situations, decision making. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, табиий, техник каби турли соҳаларда таҳлил назарияси асосида кўплаб содда ва мураккаб масалалар ўрганилади. Таҳлил тарқатиш, ёзиш, текшириш, суриштириш, ҳал қилиш, очиш деган маъноларни билдирган ҳолда: таҳлил мураккаб тафаккур операцияси ҳисобланиб, унинг ёрдамида предмет ва жараёнлар (ҳодисалар) аниқ ўлчов бирлигига эга бўлган усуллар воситасида яхлит тарзда ёки алоҳида қисмларининг турли белги ва хусусиятлари бўйича алоқадорлик даражасини белгилаб беради[2]. Таҳлил назарияси усуллари сифатида тизимли таҳлил, функционал таҳлил, институционал таҳлил, трендлар таҳлили, фрагментар таҳлил, ивент таҳлил, мифологик таҳлил, графикали таҳлил, прогнозлар таҳлили, аксиологик таҳлил, прагматик таҳлил, праксеологик таҳлил, дастурлар таҳлили, муаммоли таҳлил, концептуал таҳлил, вазиятли таҳлил, сюжетли таҳлил, жузъий ўзгаришлар кўрсаткичининг таҳлили, сабаб-оқибат боғлиқлиги таҳлили, корреляцион таҳлил, кластерли таҳлил, семантик таҳлил, дискурс таҳлил, даражали таҳлил, қиёсий (жумладан 73 жуфтли) таҳлил, ресурслар таҳлили, мантиқий-лингвистик таҳлил ва бошқаларини келтириш мумкин. Қўйилган масала ушбу таҳлил усулларини бир нечтасини узвий қўлланилиши заруратини пайдо қилиши мумкин. Бу ўрганилаётган масала объектининг хусусиятлардан келиб чиқади. Масала объекти сифатида - предмет, маълумот, ҳодиса ва ҳолат назарда тутилади. Масаланинг мақсади объектнинг таркибини аниқлаш, моҳияти ва қонунияти каби жиҳатларини текшириш, ўрганиш, баҳолаш, таҳлил қилиш, ҳамда қарор қабул қилишдан иборат бўлади. Масала объектини тузилмалаштириш тизимли таҳлил методологиясини унумли қўллаш имкониятларини туғдиради. Тизимли таҳлил мураккаб илмий билимлар тизимидан иборат, алоҳида йўналишларга ажратилган, ўзининг объекти, предмети, тамойиллари, услублари ва техникасига эга, ихтисослашиб борадиган таҳлил тури ҳисобланади. Тизимли таҳлил юридик соҳада кўплаб мураккаб тузилмага эга масала ва муаммоларни ечимини топишда қўллаш учун модел яратишда фойдаланилади. Модел-бу ўрганилаётган ҳодисадан фарқ қиладиган, лекин асл тизимнинг маълум муҳим хусусиятларини такрорлайдиган объект, тизим ёки ҳатто ғоянинг қандайдир шаклда ифодаланиши. Моделни яратиш алтернативаларни оддий сабаб-оқибат баҳолаш учун жуда мураккаб вазиятларда объектив қарорлар қабул қилишга имкон беради деб ишонилади[1]. Юридик соҳада мураккаб ҳуқуқий масалаларни тўлиқ, тартибли ва компонентларга бўлиб ўрганишга тизимли таҳлил (ёки тизимли ёндашув) ўтказиш, ҳамда қарор қабул қилиш учун бир қанча модел турлари қўлланилиши мумкин: норматив-ҳуқуқий тизим модели, институционал модел, функционал модел, кибернетик модел (ахборот модели), динамик модел, комплекс модел, рол ўйнаш модели, “Қарорлар дарахти” модели, эксперт баҳолаш методи ва бошқалар. Кўп ҳолатларда моделлар асосида турли таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда объектга йўналтирилган моделлаштириш усулларини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Масалан: Ақлий моделлаштириш усули (mental modeling) — бу, асосан, фалсафий, психологик, мантиқий ва когнитив таҳлилни ўз ичига олади. Таҳлил усулларини комплекс қўллаб ақлий(ментал) моделлаштириш тамойилларига таянган ҳолда турли вазиятлар учун инсоннинг муаммо ечиш ва қисмларга бўлиш қобилиятини, ҳамда унинг ўйлаш ва қарор қабул қилиш жараёнини ўрганади.

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни таҳлил қилишда тизимли ёндашувнинг аҳамиятини кўриб чиқади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларни таҳлил қилишда тизимли ёндашувнинг аҳамиятини кўриб чиқади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Systematic analysis, modeling methods, mental modeling, decomposition, дворцовый переворот, пансат, doimiy, Khan's Horde, перманентный, Ханская орда, saroy to‘ntarishi, palace coup, permanent, min bashi, бий, biy, военачальник, min boshi, pansat, sarkarda, мин баши, Xon O‘rdasi, warlord
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники