К содержанию
РецензированоRU2026

Из истории формирования регулярной армии в Кокандском ханстве

ТОПИШ ТАРИХИДАН · Турсунов Б.Я.

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2026

Аннотация

Ушду мақолада Қўқон хонлигида мунтазам армия тузиш, чегараларни ҳимоя қилиш учун қурилган истеҳком ва қалъалар Калит сўз ва иборалар: Қўқон хонлиги, мунтазам қўшин тузиш, истеҳкомлар, қалъалар, қўшинлар, қурол-яроғ, кийим-кечак. Аннотация: В данной статье описываются организация регулярной армии, оборонительные сооружения и крепости возведенные для защиты границ Кокандского ханства. А так же проанализированы достижения и недостатки в данном вопросе. Ключевые слова и фразы: Кокандское ханство, организация регулярной армии, оборонительные сооружения, крепости, войска, вооружения, обмундирования. Annotation: This article is about the consideration regular army organization of defensive structures and promising defenses of the borders of the Kokand Khanate. As well as analyzed the achievements and development of the issue. Key words and phrases:Kokand Khanate, regular army organization, fortifications, fortresses, troops, weapons, uniforms. Ўрта Осиёда қадимги даврлардан бошлаб кечган тарихий жараёнлар натижасида, ушбу заминда шаклланган давлатлар ўзларини ташқи ҳавф, кўчманчилар тажовузидан ҳимоя қилиш, давлат бутунлигини сақлаш, турли ҳудудий муаммоларни ҳал этиш, мамлакат фаровонлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳарбий кучларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга катта эътибор қаратганлар. Давлатчилик тараққиётида ҳарбий иш муҳим ва ажралмас омил ҳисобланади. Ўрта Осиё хонликларида, жумладан, Қўқон хонлигида давлат ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ибратли ишлар диққатга сазовордир. 220 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Қўқон хонлигига асос солган Минг уруғи вакили Шоҳруҳбий ворислари дастлабки йилларданоқ мамлакат сарҳадларини кенгайтириш, давлат ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш мақсадида муҳим қадамларни қўйдилар. Улар янги ташкил топган давлат томонидан амалга оширилган барча ички ва ташқи сиёсатда маълум миқдордаги ҳарбий кучларга таяниб иш кўрдилар. Хусусан, Минг сулоласининг дастлабки вакили Абдурахимхон ўз қўшинининг сонини 20 минг кишига етказган. “Тарихи Шоҳруҳий” асарининг муаллифи мулла Ниёз Муҳаммад Қўқон хони Абдураҳимхон 1725 йилда 20 минг кишилик қўшин билан Хўжанд қалъасига қарши юриш қилиб, қўлга киритганини маълум қилади [2: 92]. Маълумот Қўқон хонлигининг дастлабки йиллариданоқ ҳукмдорлар мамлакат ҳарбий қудрати ва ҳарбий кучларини кўпайтиришга ҳаракат қилганлигидан далолат беради. Бу ҳарбий кучлар кейинги ҳукмдорлар томонидан олиб борилган ички ва ташқи сиёсатни амалга оширувчи қурол вазифасини ўтаган. Ҳарбий кучларнинг мамлакат сиёсий, ижтимоий ҳаёти, бошқарув тизимидаги аҳамиятига асосланган Қўқон ҳукмдорлари уни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, такомиллаштиришга ҳаракат қилдилар. Жумладан, XIX аср бошларида Қўқон хонлиги чегараларини катта ҳудудлар ҳисобига кенгайтиришга муваффақ бўлган Олимхон (1798-1810) мамлакат ҳарбий кучларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор тадбирларни амалга оширди. Хусусан, у мамлакатда юзага келган мураккаб сиёсий вазиятда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун, ишончли армия тузишга киришган. Бунинг учун у, В.В. Бартольд кўрсатганидек, илгариги даврларда кузатилгани каби Қоратегин тожикларидангина иборат бўлмай балки, тоғли тожиклар ва Ўрта Осиёнинг бошқа миллатлари вакилларидан иборат мунтазам қўшин ташкил қилган [1: 288]. Бу этнос вакилларининг марказий ҳокимиятга қарши турувчи маҳаллий гуруҳлар билан алоқада эмаслиги, Олимхон ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун хизмат қилиши лозим эди. Айнан улардан хонликда 1805 йилда ўқ отар қуроллар билан қуролланган 10 минг кишилик қўшин ташкил 221 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана қилинди [2: 92]. Кейинчалик бу қўшин хонлик армиясининг зарбдор кучига айланди [2: 15]. Умархон (1810-1822) даврида ҳам ҳарбий ишга етарли даражада эътибор қаратилган. XIX аср муаррихи Мирзоолим Мушрифнинг “Ансоб ус- салотин ва таворих ул-хавоқин” асарида бу ҳақда: “Умархон даврида уламо ва фузало донишлари қадр топди. Сипоҳ ва аскарлари низом, аройиш топиб, давлатидан халқ кўнглида равшанлик пайдо бўлди”,- деб қайд этилади [8: 19]. Умархон даврида қўшин сони ҳақида Ҳакимхон ибн Саййид Маъсумхоннинг «Мунтахаб ут-таворих» асарида келтирилган ушбу маълумот орқали тассввур ҳосил қилиш мумкин. Унга кўра Ўрта Осиёда тарқалган анъаналарга кўра «Амир ал-муслимин» унвонига эга бўлиш учун қўшиндаги аскарлар сони 12 минг кишини ташкил қилиши шарт эди. 1815 йилда Умархон ушбу унвонга лойиқ деб топилганда, қоидага кўра аскарлар рўйхатга олиниб, уларнинг сони 40 минг кишини ташкил қилганлиги қайд этилади [12: 281]. Отаси Умархон каби фаол ташқи сиёсат олиб боришга ҳаракат қилган Мадалихон (Муҳаммад Алихон) даврида (1822-1842) мамлакат ҳарбий қудратини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Бухоро амирига қарашли Қоратегин, Дарвоз, Кўлобни бўйсундирган, Хитой билан уришган, Катта ва Ўрта Ўрда қозоқларидан солиқ ундириш ҳуқуқини қўлга киритган Мадалихон албатта катта қўшинга таяниб иш кўрган. Бу эса ушбу ҳукмдор даврида хонлик ҳарбий қудрати ю

Доказательный фрагмент

«Ушду мақолада Қўқон хонлигида мунтазам армия тузиш, чегараларни ҳимоя қилиш учун қурилган истеҳком ва қалъалар Калит сўз ва иборалар: Қўқон хонлиги, мунтазам қўшин тузиш, истеҳкомлар, қалъалар, қўшинлар, қурол-яроғ, к…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушду мақолада Қўқон хонлигида мунтазам армия тузиш, чегараларни ҳимоя қилиш учун қурилган истеҳком ва қалъалар Калит сўз ва иборалар: Қўқон хонлиги, мунтазам қўшин тузиш, истеҳкомлар, қалъалар, қўшинлар, қурол-яроғ, к… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases:Kokand Khanate, regular army organization, fortifications, Kokand Khanate, қўшинлар, оборонительные сооружения, истеҳкомлар, қурол-яроғ, мунтазам қўшин тузиш, кийим-кечак, обмундирования, организация регулярной армии, вооружения, troops, uniforms, Қўқон хонлиги, қалъалар, fortresses, weapons, войска, Кокандское ханство
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники