К содержанию
РецензированоRU2010

Владелец Амир Темур и Маргилан в период Тимуридов

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАРҒИЛОН · Абдулаҳатов Н.У.

Актуальные проблемы истории Узбекистана · 2010

Аннотация

Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган Марғилоннинг маданий-маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳукмдорлик даврида бир умр унга садоқат билан хизмат қилган Марғилондан етишиб чиққан уламолар ва ҳарбий саркардалар фаолиятига доир маълумотлар таҳлил этилган. Калит сўз ва иборалар: ёзма манба, тарих, аллома, шайх, шаҳар, қалъа, зиёратгоҳ. Аннотация: В данной статье рассказывается о культурно-образовательной среде Маргилана, признанного одним из древних городов Моваруннахра во времена Амира Темура и Тимуридов. В статье также анализируется деятельность ученых и военачальников, вышедших из Маргилана, верно служивших Захириддину Мухаммаду Бабуру на протяжении всей жизни. Ключевые слова и фразы: письменный источник, история, ученый, шейх, город, замок, святыня. Annotation: This article describes the cultural and educational environment of Margilan, recognized as one of the ancient cities of Movarunnahr during the time of Amir Temur 68 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана and the Timurids. The article also analyzes the activities of scientists and military leaders who left Margilan and faithfully served Zahiriddin Muhammad Babur throughout their lives. Key words and phrases:written source, history, scientist, sheikh, city, castle, shrine. Амир Темур ва темурийлар даврига келиб, Марғилон шаҳри водий ҳаётидаги ўз мавқеини тиклаб олишга муваффақ бўлди [13: 7]. Темурийлар ва ўзбек хонлари даврида яратилган Марғилонга доир ёзма манбалар жумласига Ибн Арабшоҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад Солиҳ, Мирзо Ҳайдар, Маҳмуд ибн Вали, Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Хожа Абул Бақо ибн Хожа Баҳовуддин, Муҳаммад Муфти Оҳангароний, Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған, Мутрибий Самарқандий, Шоҳ Маҳмуд ибн Мирза Фозил Чурос асарларини киритиш мумкин. Бироқ Мирзо Бобурнинг Марғилон тўғрисидаги маълумотлари ва Марғилонийларни Бобур Мирзо билан боғлиқ муносабатлари ҳали тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмаганлиги боис, ушбу мақолада айнан шу масалага эътибор қаратиш лозим кўрилди. Ёзма манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, Марғилон шаҳри мўғуллар, темурийлар ва ўзбек хонлари даврида юз берган жанглар ва ички рақобатларда муҳим роль ўйнаган [14: 26]. Темурийлар даврига келиб, Марғилон Фарғона водийсидаги мавжуд Андижон, Ўш, Хўжанд, Исфара, Косон, Ахси, Марғинон сингари “ҳафтгона”, яъни етти қасаба (шаҳар)лардан бири сифатида эътироф этилган [5: 5]. Бу ҳақда Ибн Арабшоҳ қуйидагиларни келтиради: “Шунингдек Марғийнон ҳам Мовароуннаҳр шаҳарларидандир. Қадим замонда у пойтахт бўлиб, унда Иликхон турган. “Ҳидоя” (киришнинг) соҳиби жалолатли шайх, аллома Бурҳонуддин ал-Марғийноний – Тангри –таоло (у киши)ни раҳмат қилсин, - Марғийнондан чиққан” [7: 86]. Мирзо Бобур “Бобурнома” асарида Марғилон шаҳри ҳақида шундай ёзади: “Яна бири Марғинондур, Андижоннинг ғарбидадур, Андижондин етти ёғоч йўлдур. Яхши қасаба воқи бўлубтур... Эли сорттур ва муштзан ва пуршару шўр элдур. Жангарилик расми Моварауннаҳрда шойидур, Самарқанд ва Бухорода номдор жангарилар аксар Марғинонийдур. Соҳиби “Ҳидоя” Марғиноннинг Рушдон отлиқ 69 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана кентидиндур” [6: 35]. Худди шунга ўхшаш маълумот Маҳмуд ибн Валининг “Баҳрул асрор” (“Сирлар уммони”) асарида таъкидлаб ўтилган [9: 70]. Тарихи Рашидий” асарининг муаллифи Мирзо Ҳайдарнинг ёзишича, темурийлар даврида Марғилон Фарғона шаҳарларини мўътабар шаҳри ҳисобланган [10: 234]. Фарғона вилояти ҳукмдори Умаршайх Мирзо даврида Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Марғилонга келиб турган [4: 27]. Мирзо Бобурнинг бобоси Юнусхон билан Хожа Аҳрорнинг илк учрашувлари айнан Марғилонда юз беради. Юнусхон гарчанд ҳукмдор бўлса-да, Хожа Аҳрорни кутиб олгани пешвоз чиққан Марғилон аҳли орасида ўзини ким эканлигини билдирмай, юксак эҳтиромини намойиш этган ҳолда бошини эгиб тураверади. Ҳазрати Хожа Аҳрор валийнинг муридларидан бўлган Муҳаммад Қози Юнусхонни Хожа Аҳрорга кўрсатган пайт ул зот отдан тушиб Юнусхонни бошини кўтаради. Юнусхон шу тарзда ўзининг камтарлиги ва ихлоси билан Хожа Аҳрорнинг ишончини қозонган эди [10: 251]. Мавлоно Мунир Марғилоний XV асрда яшаб ўтган. У темурийлар даврининг машҳур уламоларидан бири бўлган. Мавлоно ҳақида Мирзо Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихий Рашидий” асарида маълумотлар учрайди: “Вақтеки Бобур подшоҳ туғилди анинг башорати учун хон олдиға киши йибордилар. Хон Мўғулистондин келди. Муддатлар анда бўлди...Вақтеки, Юнусхоннинг Умаршайх бирла ошночилиқи бор эрди, ҳеч подшоҳқа муяссар бўлмади. Филжумла подшоҳ муҳаррам ойининг олтиси тарихқа саккиз юз саксон саккизида9 туғилди. Мавлоно Мунир Марғилоний Улуғбекнинг улаймойи муттаҳирларидин бири эрди, “шашуми муҳаррам” деб тарих топти. Ҳазрати Эшон қаддасаллоҳу сирраҳудин от қўймоқни сўрадилар. – Заҳириддин Муҳаммад деб от қўйинглар“, - дедилар. Шул замонда Чиғатой беги тўла улуғ эди. Буларнинг тилида Заҳириддин Муҳаммад душворл

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган Марғилоннинг маданий-маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган Марғилоннинг маданий-маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases:written source, history, scientist, sheikh, city, castle, shrine, ученый, қалъа, история, замок, written source, святыня, ёзма манба, тарих, шейх, зиёратгоҳ, шаҳар, письменный источник, аллома, город, шайх
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники