Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Вклад талантливого ученого-археолога Натальи Григорьевны Горбуновой в изучение материальной культуры древней Ферганы
. Амриддин Бердимуродов · Шоира Индиаминова БУЮК ИПАК ЙЎЛИ: · Кучкарова З.Р. (6. Ахунбабаeв Х. О полевых исследовониях в объекте Р-23 на городище)
Актуальные проблемы истории Узбекистана · 263-287 · 2017
Аннотация
Ушбу мақолада олима археолог Наталья Григорьевнанинг тадқиқотлари баён қилинган. Археология соҳасида изланишлари натижасида илий ютуқларга эриша олган аёл олималаримиз жуда кам, лекин Н.Г.Горбунова Қадимги Фарғона моддий маданияти тарихини ўрганишга улкан ҳисса қўша олган, мақолада унинг илмий ютуқлари таҳлили ёритилган. Калит сўзи: қўрғон, қалъа, ангоб, хум, коса, мусаллас, даван, Эйлатон. Аннотация: В этой статье описывается исследование ученого археолога Натальи Григорьевны. Есть достигшие научных достижений в результате своих исследований в области археологии, но Н.Г.Горбунова внесла большой вклад изучение истории древней ферганской материальной культуры, в статье описан анализ его научных достижений. Ключвое слово: кургон, крепость, ангоб, хум, чашка, вино, даван, Елатан. 16 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана Аnnotation: The article describes the research of archaeologist Natalia Grigorevna. There are have achieved scientific achievments as a result of their research in the field of archeology, but N.G.Gorbunova has made a great contribution to the study of the history of the ancient Fergana material culture, the article describes the analysis of his scientific archievements. Key words and phrases:fortress, castle, angob, khum, kosa, mussalas, dаvan, Elatan. Инсоний ҳислатларнинг муҳим қирраларидан бири, адолатли бўлишдир. Шу каби ҳислатларни ўзида мужассам этган буюк иқтидорли, қаттиятли археолог Наталья Григорьевна Горбунова 1927 йил 2 март куни Ленинград шаҳрида зиёлилар оиласида туғилди. Ўсмирлик йилларидан ота- онасидан айрилиб, ҳаётнинг аччиқ синовлари билан тўқнашишга мажбур бўлди. 1940 йиллардаги сиёсий тангликлар туфайли, у 1942 йилда Тошкентга эвакуация қилинган. Вақт ўтиши билан қадимий ёдгорликларга бўлган қизиқиши туфайли, 1946 йили Ленинград давлат университетининг тарих факультетига ўқишга кириб, Археология кафедрасида Ўрта Осиё қадимги тарихи бўйича ихтисосликка эга бўлади. Унинг илмий раҳбари машҳур тарихчи-шарқшунос ва археолог А.Берништам эди. Н.Горбунова талабалик йилларидадаёқ А.Берништам раҳбарлигида Помир-Олой, Тян-Шан ва Помир- Фарғона экспедициясида иштирок этган. 1951 йил университетни тамомлагач Н.Горбунова Фарғонага келади ва бу ердаги вилоят ўлкашунослик музейда илмий ишларини даво этиради. У музей коллекцияларига илмий тавсиф бериш, янги экспозициялар яратиш ҳамда 30 йил давомида қазилма ишлари билан шуғулланади. Дастлабки йилларда қабр ва қўрғонлар тадқиқоти билан бошланган изланишлар, йиллар давомида деҳқончиликка асосланган манзилгоҳларни режали ўрганишга айланади. 1957йилда Ленинград давлат Эрмитажига М.Грязновнинг илмий раҳбарлигида аспирантурага киради. 1961 йилда Н.Горбунова ўзи тадқиқ қилган материаллар асосида “Фарғонанинг илк темир даври маданияти” мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилади. Мазкур илмий иши орқали Н.Г.Горбунова Фарғона водийсида қизил ангобли сопол буюмларга тирнаб безак солиш услубини милодий I асрлардан то V-VI асрларгача мавжуд бўлганлигини ўз асарларида келтириб ўтади. Дастлабки 17 Actual problems of the history of Uzbekistan / Актуальные проблемы истории Узбекистана сопол буюмлари аёл кулоллар томонидан қўлда тайёрланган, бироз дағалроқ сополлар бўлиб офтобда қуритилган ва ҳўжалик эҳиёжи учун ишлатилган. Кейинги сополлар эркак кулоллар томонидан чархда тайёрланган бўлиб силиқроқ ва ёрқинроқ бўлган. Сополлар ангобланиб оловда пиширилган ва қуруқ ҳолатдаги сопол буюмларга тирнаб нақиш солишнинг пайдо бўлишда сопол маҳсулотларидаги бўёқнинг аҳамияти кескин тушганлигида деб такидлайди Н.Горбунова идишлар ангоб билан бўялгандан кейин устига бўёқли тасвирлар суриш қийинлашади ёки силлиқ юзада бўёқ туриши қийинлашади. Шунинг учун ҳам айнан ўткир учли буюмлар билан сопол сиртига нақишли безак бериш одати шакилланади [1]. Дала амалётида илмий изланишлар олиб бориш яъни иқлимнинг иссиқ ва совуқ шароитида, доимий яшаш жойидан узоқликда дала шароитидаги ноқулайликларга қарамасдан тадқиқот изланишларини олиб бориш аёл археологларидан метин ирода ва касбига муҳаббат талаб қилади. Н.Г.Горбунова музей иши билан дала тадқиқотларини уйғунлаштира олган ноёб истеъдодли олима бўлиб, у ҳар йили Фарғонага экспедиция уюштириб, янги-янги манзилгоҳларни фанга маълум қилади. Дала тадқиқотлари аёл учун қийин бўлишига қарамасдан, ўз ишига катта масъулият ва ҳурмат билан ёндошган. У ўз ишларини тўла нашр эттирган кам сонли археолог олималардан бири ҳисобланади. Н.Горбунованинг фанга киритган янгиликларидан бири Фарғонадаги қадимги темир даври маданиятини икки даврга, яъни Эйлатон- Оқтом(мил.авв.VI-мил. II асрлар) ва Қўғай-Қорабулоқ (мил.II-VI) даврларга бўлиб ўрганиш тўғрисидаги қарашлари эди. Ўз яратган хронологик шкала бўйича топилмаларни – узук, мунчоқ, пойнак ва бошқаларни даврлаштиришга муҳим эътибор қаратади. Н.Г.Горбунова Фарғона водийси тўғрисидаги юнон, рим ва хитой ёзма манбалар орқали ҳам кенг қамровли изланишларини олиб боради. Фарғона бўйича маълумотлар етишмаслигининг асосий сабабини шундай изоҳлайди: 18 Actu
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада олима археолог Наталья Григорьевнанинг тадқиқотлари баён қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада олима археолог Наталья Григорьевнанинг тадқиқотлари баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and phrases:fortress, castle, angob, khum, kosa, mussalas, dаvan, Elatan, мусаллас, даван, кургон, қалъа, қўрғон, fortress, коса, вино, Елатан, хум, Эйлатон, крепость, ангоб, чашка
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026