К содержанию
РецензированоRU2026

Пути повышения инновационной активности малого предпринимательства

Орзигул Жалоловна ҲАМРОЕВА · Тошкент, Ўзбекистон (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети)

Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики · 2026

Аннотация

Ушбу мақола мумтоз поэтиканинг таркибий қисмларидан илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига бағишланган рисола – Воҳид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асари тадқиқига бағишланади. Мақолада асарнинг яратилиш тарихи, ўзига хос услуби, таркибий қисми ҳақида маълумотлар келтирилади. Таянч сўзлар: поэтика, рисола, илми сегона (илмлар учлиги), аруз вазни, аруз доиралари, қофия, ҳуруфи қофия (қофия ҳарфлари), қофия турлари. ИССЛЕДОВАНИЕ ПРОИЗВЕДЕНИЯ ВОХИДА ТАБРИЗИ “ЖАМЪИ МУХТАСАР” Орзигул Жалоловна ХАМРОЕВА доктор философии (PhD) по филологическим наукам Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы arguvon87@mail.ru Аннотация В данная статье исследуется трактат Вохида Табризи “Жамъи мухтасар”, посвященный теоретическим основам аруза, являющейся составной частью классической поэтики. Также приведены сведения об истории создания произведения, его стиле, содержании. Ключевые слова: поэтика, трактат, илми сегона (троице знаний), система аруза, рифма (рифмованные буквы), виды рифмы. Шарқ мумтоз поэтикасида муҳим ўрин тутган қофия илми турли фан соҳалари таркибида ўрганилган, унинг назарий асослари ва амалий жиҳатларини белгилашга қаратилган махсус тадқиқотлар талайгина. Мумтоз қофияга оид арабий, форсий, туркий рисолалар бу илмнинг назарий жиҳатларини очиб берган бўлса, шоир ва ижодкорлар асарлари мисолида уларни амалий тадқиқи амалга оширилган. Воҳид Табризийнинг “Жамъи 72 мухтасар” асари “илми сегона”га бағишланган манба бўлиб, илмиқофия, илми арузнинг назарий ва амалий асослари қисқа, аниқ, мукаммал шаклда изоҳланган. Маълумки, ХV аср манбаси “Жамъи мухтасар” форс тилида яратилган. Асар муаллифи Воҳид Табризий ҳақидаги манбаларда етарлича маълумотлар учрамайди, ҳатто ХV аср ижодкорлари ҳақидаги тазкираларда ҳам Воҳид Табризий билан боғлиқ маълумотлар йўқ. Фақат Хўжа Халифа ўз асарида Воҳид Табризий ҳақида қисқагина маълумот келтириб ўтган, холос. Унга кўра Воҳид Табризий ўзининг жияни учун форс тилида арузга оид рисола яратган ва уни “Жамъи мухтасар” деб номлаган [25;205] Демак, Воҳид Табризий ўз асарини жиянининг мумтоз шеър тузилиши, аруз илми, қофия илмини тўлиқ англаб олиши учун амалий ёрдам сифатида яратган. Муаллиф уни яратишда Оллоҳдан мадад сўрайди, сўнг бу асар шеър тузилиши, поэтик шакллар, аруз ва илми қофияга оид қисқа маълумотлардан иборат бўлгани боис уни “Қисқа жамланма” (“Жамъи мухтасар”) деб номлаганини айтади. Афсуски, Воҳид Табризий бу асарни қачон ёзиб тугатганлиги ҳақида маълумот келтирмайди. “Жамъи мухтасар” асарининг мавжуд қўлёзмаларининг ҳеч бирида асарнинг ёзилган йили ҳақида маълумотлар учрамайди. Асарнинг сўнгида “кимки қофия илми ҳақида билмоқчи бўлса, унга шу маълумотнинг ўзи кифоя қилади” мазмунидаги жумла келтирилади, холос. “Жамъи мухтасар”нинг рус тилидаги таржимаси А.Е.Бертельс томонидан 1959 йил нашр қилинган [18;158]. А.Е.Бертельс бу таржимани “Жамъи мухтасар”нинг 7 нусхасини ўзаро солиштириш асосида амалган оширган. Олим қуйидаги нусхаларни қиёсий ўрганиб, матн моҳиятини тўғри етказиб беришга ҳаракат қилган: 1. ЎзФАШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган № 447 рақамли нусха 2. ЎзФАШИ Қўлёзмалар фонди № 1206 рақамли нусха 3. Россия ШИ № С 857 рақамли нусха 4. Россия ШИ № А 483 рақамли нусха 5. Россия ШИ № А1454 рақамли нусха 6. Ленинград Сальтиков-Шедрин кутубхонаси № 498 рақамли нусха 7. Асарнинг 7-нусхаси Россия Шарқшунослик институтида сақланаётган нусха эканлиги айтилган, 73 бироқ қўлёзманинг инвеньтар рақами кўрсатилмаган. Олимнинг кўрсатишича, бу қўлёзма 17 асрда Туркияда кўчирилган. А.Е.Бертельс танлаган ҳар бир қўлёзма нусха тўлиқ матнга эга бўлиб, имкон қадар уларнинг нисбатан қадимийларини танлаган. Хусусан, А.Е.Бертельс шартли “Д” нусха сифатида белгилаб олган қўлёзма таркибида 4 рисола бўлиб, “Жамъи мухтасар” 1516 йилда (ҳ.922) кўчирилган. Олим асарнинг таржимасини шунчаки келтириб қолмай, нусхалар матни ўртасидаги фарқларни асарнинг сўнгида келтирилган “Изоҳлар” қисмида қиёсан ўрганади. А.Е.Бертельс асар сўзбошисида В.Табризий ва унинг асари борасидаги илмдаги баҳсли саволларга аниқлик киритган. 1948 йилда С.Мирзаев биринчилардан бўлиб, В.Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асари ҳақида кичик тадқиқот олиб боради. Олим Ўзбекистондаги қўлёзмалар орасида айнан “Жамъи мухтасар” асари қўлёзмаларига эътибор қаратади. А.Е.Бертельс С.Мирзаевнинг бу хизматини алоҳида таъкидлайди. У “Жамъи мухтасар” асари таржимасини амалга оширишда Ўзбекистондаги қўлёзмалардан ҳам фойдаланган. ЎзФАШИ Қўлёзмалар фондида “Жамъи мухтасар” асарининг № 477 рақами остида сақланаётган нусхаси мавжуд. Бу қўлёзмада “Жамъи мухтасар”дан ташқари 6 рисола ҳам келтирилган. Қўлёзманинг 15а саҳифасидан 29а саҳифасигача “Жамъи мухтасар” рисоласи келтирилган. ЎзФАШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган кейинги нусха № 1206 рақами остида сақланади. Тадқиқотлар натижасида “Жамъи мухтасар” асарининг Ўзбекистон ва хориж қўлёзмалар фондларида сақланаётган 17тадан ортиқ нусхалари аниқланган. Воҳид Табризий, унинг яшаган даври, “Жамъи мухтасар” рисоласи борасида бир қанча баҳсталаб мулоҳазалар борки,А.

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола мумтоз поэтиканинг таркибий қисмларидан илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига бағишланган рисола – Воҳид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асари тадқиқига бағишланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола мумтоз поэтиканинг таркибий қисмларидан илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига бағишланган рисола – Воҳид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асари тадқиқига бағишланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
поэтика, трактат, илми сегона (троице знаний), risk, рынок труда, малый бизнес, innovation, риск, investment, инновации, инвестиция, инвестиции, меҳнат бозори, кичик бизнес, small business, labor market, инновация
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники