Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Вопросы мистицизма и гностицизма в теории познания Табатая
АЛЛАНАЗАРОВ МУҲИДДИН · Мустақил изланувчи
Востоковедения · 16 · 5–6 · 2018
Аннотация
This article explains Tabotaboi's approach to modern philosophical theology and contemporary western philosophy. The views of contemporary western and eastern philosophers have also been analyzed. Keywords and expressions: theology, philosophical theology, rationalism, irrationalism. Фалсафий илоҳиётшунослик – кейинги йилларда Ғарб файласуфлари ва илоҳиётшунослари томонидан илоҳиёт масалаларида ўзига хос фалсафий ёнда- шувни изоҳлаш учун киритилган атама ҳисобланади. ХХ аср давомида фалса- фий илоҳиётшунослик файласуфлар томонидан ҳам, илоҳиётшунослар томони- дан ҳам жиддий қабул қилинмади. Файласуфлар фалсафий илоҳиётшунос- 124 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 3 ликни унинг таълимотида фалсафий жиҳатлар етишмаслиги учун танқид қилишди. Диний тафаккурнинг ҳозирги замон ижтимоий ҳаётига интеграцияси масаласи билан боғлиқ муҳим муаммоларни ғоят аниқлик асосида далиллаш ва таҳлил қилиш билан банд бўлган илоҳиётшунослар фалсафий илоҳиётшунос- ликка эътибор қаратмадилар. ХХ асрнинг охирги чорагида вазият ўзгарди. Методологик малакаси кенг, тан олинган файласуфлар илоҳиётшунослик маса- лалари бўйича фалсафий характердаги тадқиқотларни бошлаб юбордилар. Ғарб дунёсида диннинг инкор қилиниши қуйидаги икки сабаб билан изоҳланади: биринчиси, дин ва фан ўртасидаги сохта қарама-қаршилик бўлса, иккинчи сабаб, муайян ижтимоий, сиёсий ва ахлоқий қарашларга бориб тақалади. Кейинги йилларда илм-фан вакилларининг юқорида қайд этилган жабҳаларга муносабати ўзгариши кузатилмоқда. Позитивизм ривож- ланиши чўққига чиққан кунлардан фарқли равишда, ҳозирги кунда фаннинг динга қарши эмаслигини илгари сурувчи таълимотлар кенг эътироф қилин- моқда. Ҳозирги кунда илмий консепсиялар қатори диний эътиқодларни ра- ционал тасдиқлашни қўллаб қувватловчи эпистемологик назариялар ривож- ланмоқда. ХХ аср 70-йилларида ҳукмрон бўлган ижтимоий, сиёсий ва ахлоқий ёндашувлар сўл либерал қарашларга танқидий муносабатда бўлган ёндашув- ларга ўз ўрнини бўшатиб бермоқда. Бугунги кунда фалсафий илоҳиётшунос- ликнинг тикланиши, ёндашувларда рўй бераётган ўзгаришларнинг ҳар иккала туридан ҳам фойда олади ва билвосита уларни рағбатлантиради. Бу ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда, илоҳиётшунослар ғайри насроний илоҳиётшуносликнинг насроний тафаккури учун аҳамияти бўйича жиддий мунозараларни бошлаб юбордилар. Жон Хик, Кентвел Смит ва Гарри Кюш каби илоҳиётшунослар фақат насроний анъаналари орқали ҳалоскорликнинг амалга оширилиши эҳтимоллигини илгари сурувчи доктринани рационал жиҳатдан асослаш мумкин эмаслигини таъкидлайдилар. Насроний анъанала- рига содиқ қолган ҳолда улар Христ ва Муқаддас Троица(учлик)нинг илоҳий- лиги доктринаси бошқатдан шарҳланишга муҳтожлигини таъкидлашади, шунингдек, улар муайян йўналишда Қуръонни Яратганнинг каломи сифатида тан олиниши мумкин, деб ҳисоблашади. Ҳозирги кунда фалсафий илоҳиёт- шунослик таълимотида диний плюрализм масаласи асосий баҳс мавзуси бўлмасада, бу йўналишга бўлган эътиборнинг кучаётганлиги кузатилмоқда1. Мавзудан келиб чиққан ҳолда савол туғилади: кейинги йилларда ислом тафаккурида ғарб фалсафий илоҳиётшунослигига тааллуқли бирор бир му- носабат илгари сурилдими? Баъзан ғарб тадқиқотчилари ҳозирги замон ислом тафаккурида фалсафий нуқтаий назардан бирор бир таълимот ёки қараш мавжудлигига шубҳа билдиришади. Чунки, улар фақат ислом тафак- курининг фалсафий мушоҳадага эга бўлмаган, фалсафага душман бўлган вакилларининг асарларини биладилар. Лекин биз шиа мазҳаби фалсафий ва илоҳиётшуносликка доир анъаналарида насроний файласуфлар фалсафий 1 Legenhausen. Islam and Religion. – London: al-Hoda, 1999. – P. 24. 125 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 3 илоҳиётшуносликда кўтарган муаммоларга таалуқли бўлган етарлича мате- риалларни топдик. Шиа мазҳаби фалсафий илоҳиётшунослиги билан танишиш- нинг энг яхши воситаси – бу Аллома Таботабоийнинг асарлари ва қарашларини ўрганиш ҳисобланади. Мутафаккирнинг ислом оламида Қуръоннинг билимдони ва фалсафий дунёқараш эгаси сифатидаги обрўси, унинг асарларини диншу- нослик ва фалсафий илоҳиётшуносликни қиёсий ўрганувчи тадқиқотчилар томонидан алоҳида диққат ва эътибор билан тадқиқ қилишни талаб этади. Баъзи мусулмон вакилларида савол туғилади: нима учун мусулмонлар ғарб фалсафий илоҳиётшунослиги доирасида шаклланадиган муаммоларга мурожаат қилишлари лозим? Бу муаммонинг баъзи сабаблари бор. Бирин- чидан, ушбу саволларга мусулмонлар жавобини шакллантириш орқали ислом анъаналарига нисбатан ҳурмат уйғотиш мумкин, чунки, кейинги вақтларда ислом анъаналарига муносабат, афсуски, сиёсатга таянган ҳолда ифода этилмоқда. Иккинчидан, фақат ўрта асрлар ислом тафаккури билан- гина таниш бўлган тадқиқотчилар ислом фалсафий илоҳиётшунослиги анъа- налари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Учинчидан, бундай ин- теллектуал ҳаракатлар кўриб чиқилаётган мураккаб масалаларни ҳал қилишга ёрдам беради, бир қатор масалалар ва йўналишлар бўйича ислом тафаккурининг келажакдаги тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Яқин вақт ичида Ғарбда фалсафий илоҳиётшуносл
Доказательный фрагмент
«This article explains Tabotaboi's approach to modern philosophical theology and contemporary western philosophy.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article explains Tabotaboi's approach to modern philosophical theology and contemporary western philosophy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: theology, philosophical theology, rationalism, irrationalism, иррационализм, илоҳиётшунослик, философская теология, theology, теология, фалсафий илоҳиётшунослик, рационализм
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026