К содержанию
РецензированоRU2022

Learning to create 3d models, using the solidworks program

SOLIDWORKS ДАСТУРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ((Ташкент, 21-22 ноября 2022 года)) · Расулмухамедов М.М. ((Ташкент, 21-22 ноября 2022 года)) · Азимов А.А. (Транспортда ахборот тизимлари ва технологиялари кафедра мкдири,) · Ғаффаров Н.Ё. (тизимлари ва технологиялари кафедра ассистенти,)

Актуальные вопросы развития инновационно-информационных технологий на транспорте · 46-49 · 2022

Аннотация

Ушбу мақолада таълим тизимида 3D технологияларини қўллаш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда 3D ресурсларидан фойдаланиб ўқувчи-талабаларга индивидуал ёндашиш орқали ўқитиш сифатини ошириш ва эришиш мумкин бўлган натижалар тўғрисида таҳлилий маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: 3D технологиялар, 3 ўлчамли фазо, 3D принтер, 3Dмоделлаштириш, компетенция, индивидуал ёндашув, компьютер графикаси, мультимедия, смарадорлик, ахборот коммуникация технологиялари. Кириш Таълим тизими тўгри ташқил этиш ўқувчи-талабаларни билимни олиш ҳамда ўзлаштириш, таълим муҳитини самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллардан ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида таълим берувчиларнинг таълим-тарбия бериш усулларини ва ўқитиш воситаларини ҳам ўзгартиришга олиб келади. Ўқувчи-талабаларни ўқитиш жараёнига замонавий ахбороткоммуникация технологияларини жадалик билан кириб келиши уларнинг материал ўзлаштириши, тезкор керакли маълумотларини олишларига ҳизмат қилади. SolidWorks дастурида виртуал 3D модели асосида физик объект яратиш таълим жараёнларини рақамлаштиришда ижодий фикрловчи, таълимнинг замонавий метод ва технологияларини, аниқ амалий фаолият асосида педагогик жараённи мустақил лойиҳалаш ва режалаштириш, 46 «Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте» АВРИИТТ-2022 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 21-22 ноября 2022 года) жумладан 3D технологияларидан фойдаланувчи таркибини шакллантиришни талаб этади. 3D – бу инглизча сўз бўлиб 3 Dimensions, яъни, 3 ўлчамли сўзнинг қисқартмаси ҳисобланади. SolidWorks дастури – бу автоматлаштирилган лойиҳалаш, турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва батафсил техник таҳлилларни амалга ошириш имконини берадиган дастур. SolidWorks дастури ингилиз тилидан таржима қилинганда (Solid-тана, Works-иш) “тана билан ишлаш” яъни моддий объектлар билан ишлаш деган маънони англатади [1]. Бугунги кунда SolidWorks дастури таълим тизимида 3D-моделларни йирик ёки кичик деталларини яратиш учун лойиҳлашдаги оддий макетлар билан биргаликда барча соҳаларда ҳам фойдаланилмоқда. SolidWorks дастурида 3D-моделлаштириш таълим, саноат, темир йўл транспорти, архитектура ва интерьер дизайн моделларни ишлаб чиқариш, натижаларга қисқа вақтда етишиш, бажарилишнинг бир мунча аниқлигига эришиш имконини берувчи инновацион ишланмалар ва замонавий ускуналардан моделлаштириш соҳасида ҳам фойдаланиш имконини беради ҳамда мақсадга муофиқдир. Шундай қилиб 3D-моделлаштириш – бу объектнинг 3 ўлчамли моделини яратилиш жараёни деб ҳисобланади ва унинг ёрдамида керакли объектнинг визуал, ҳажмли кўриниши яратилади. Ҳосил қилинган объектнинг тасвирини турли бурчаклардан ва турли ёруғликларда кўриш имконияти мавжуд. SolidWorks дастури ёрдамида кўпроқ реал эффектга эришиш учун объектни 3 ўлчамли моделини текстуралаш (материалнинг визуал хусусиятларини бериш) ҳаракатлантириш мумкин. 1-расмда SolidWorks дастурида ёрдамида объектнинг 3 ўлчамли моделини ясалиши келтирилган. 1-расм. 3 ўлчамли моделлаштириш. SolidWorks дастури 3D моделлаштириш маҳсулотнинг янги кўринишини яратишда ёки маҳсулотнинг мавжуд 2 ўлчамли тасвир белгиланган мақсадни амалга оширишга етарли бўлмаганда қўлланилади. Объектни дастлабки таҳлил этиш учун моделлаштириш керак бўлганда ёки реал объектнинг жисмоний моделини яратишга рухсат бўлмаганда 3D моделлаштириш зарур бўлади. 2-расмда 3D моделлаштириш маҳсулотнинг 2 ўлчамли тасвири келтирилган. 47 «Актуальные вопросы развития инновационно- информационных технологий на транспорте» АВРИИТТ-2022 I-Республиканская научно-техническая конференция (Ташкент, 21-22 ноября 2022 года) 2-расм. 2 ўлчамли тасвир Мураккаб юқори аниқликдаги моделларни қўл услуби билан яратиш мавжуд эмас. Кўп сонли 3D босиб чиқариш технологиялари мавжуд, аммо барчасини тагида электрон маълумотлардан фойдаланган ҳолда мураккаб геометрияни қаватма-қават яратиш тамойили – компьютернинг CAD-модели (STL формати) ётади. STL – бу 3D system томонидан яратилган стерео литография CAD дастури учун маҳаллий формат. STL да “стандарт учбурчак тили” ва “стандарт тортишиш тили” каби бир нечта пост-фактуралар мавжуд. Ушбу формат SolidWorks дастури томонидан қўллаб-қувватланади. Тез прототиплаш, 3D босиб чиқариш ва автоматлаштирилган ишлаб чиқариш учун кенг қўлланилади. STL файллари умумий ўлчовли CAD моделининг ранги, тузилиши ёки бошқа атрибутлари тасвирланмасдан фақат уч ўлчовли объектнинг сирт геометриясини тасвирлайди. STL формати иккала ASII ва иккитомонлама ваколатларни ҳам белгилайди. Иккилик файллар янада ихчам бўлгани учун кенг тарқалган. SolidWorks дастурида виртуал 3D модел асосида физик объект яратиш усули 3D прототип яратиш дейилади ва унинг ёрдамида (3D модел) ҳар қандай ўзгаришларни амалга ошириш жуда осон. Бунда фойдаланувчи, лойиҳачи SolidWorks дастуридан фойдаланиб дастлабки лойиҳани яратиш, унинг ўзгартириш, баъзи қисмларни олиб ташлаб бошқасини қўшиши мумкин. Ушбу услуб (уч ўлчовли моделлаштириш) бошка визуал усулларга нисбатан кўп афзалликларга эга: – 3D деталлар ва қолиплар тайёрлашнинг

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада таълим тизимида 3D технологияларини қўллаш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда 3D ресурсларидан фойдаланиб ўқувчи-талабаларга индивидуал ёндашиш орқали ўқитиш сифатини ошириш ва эришиш мумкин бўлга…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада таълим тизимида 3D технологияларини қўллаш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда 3D ресурсларидан фойдаланиб ўқувчи-талабаларга индивидуал ёндашиш орқали ўқитиш сифатини ошириш ва эришиш мумкин бўлга… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
3D technology, 3D space, 3D printer, 3D modeling, competence, emerald, 3D-пространство, смарадорлик, 3D-моделирование, multimedia, изумруд, 3D технологиялар, 3D-технологии, информационно-коммуникационные технологии, 3 ўлчамли фазо, компетенция, компьютер графикаси, мультимедия, 3Dмоделлаштириш, computer graphics, information and communication technologies, individual approach, индивидуальный подход, компетентность, компьютерная графика, индивидуал ёндашув, 3D-принтер, мультимедиа, ахборот коммуникация технологиялари, 3D принтер
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники