Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
В книге «Аль-Кистас фи илми-л-аруд» Махмуда ибн Умара аз-Замахшари изложение кругов аруз
ХУДЖАНОВА ДИЛДОРА · Таянч докторант
Востоковедения · 2018
Аннотация
This article is devoted to the part “The Circles of arud” in Mahmud ibn Zamakhshari’s work “al-Kistas fi ilmi-l-arud”. Keywords and expressions: arud, modalities of arud (bakhr), the circles of arud, mu’atalifa, mujtaliba, munpharida, muttafika, mushtabikha, “al-Kistas”, mutaqārib, mukhdas, madid, rakd al-khayl. Бизга маълумки, аруз вазни бўғинларнинг талаффуздаги унлиларнинг узун-қисқалигига асосланган бўлиб, Шарқ халқлари мумтоз шеъриятида энг кўп қўлланилган шеър вазнидир. Аруз илмининг асосини баҳрлар ташкил қилади. Баҳрлар бир-бирларига яқинлиги ва умумий ўзак хусусиятларига кўра алоҳида алоҳида гуруҳларга – аруз доираларига бўлинади. Ушбу мақо- лада Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг “ал-Қистос фи илми-л-аруд”1 асаридаги аруз доираларига бағишланган бўлими ўрганилади. Баҳрлар орасида бир неча баҳрнинг “ўзаги” бир хил бўлиши алоқасини кўрсатиш учун арузшунослар “доира” деб аталадиган воситадан фойдалан- ганлар. Бир ўзакли баҳрларнинг бир нечтаси учун битта байт шеър айтилади ва шу байтнинг таркибига кирувчи бўлаклар турлича жойдан бошлаб ўқил- са, бу ўзак атрофига уюшган баҳрлар ўз-ўзидан майдонга келаверади. Доира деб аталишига сабаб, баҳрлар вазнлари худди бир айланма чизиқ- қа киргизилиб, шу айланма кенглигидан чиқмайди. Бир доирага киргизилган мақтаъларнинг биринчиси бир баҳр учун бошланғич нуқта бўлса, иккинчиси бошқа бири учун ҳам айни шу вазифани бажаради. Доиралар бешта бўлиб, ҳар доирага муайян баҳрлар киради. Доиранинг неча бўлакка бўлиниши ҳар туркумдаги баҳрларнинг дастлабки мақтаълари 1 .33 .ﺮﺼﻣ .ﺐﺘﻜﻝا راد .ضوﺮﻌﻝا ﻢﻠﻋ ﻲﻓ ﻢﻴﻘﺘﺴﻤﻝا سﺎﻄﺴﻘﻝا يﺮﺸﺨﻣﺰﻝا ﺮﻤﻋ ﻦﺑ دﻮﻤﺤﻣ 47 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 2 сонига қараб белгиланади. Халил ибн Аҳмад ҳисоби бўйича, ҳар бир доира- нинг муайян ўрнигина маълум баҳр кўринишини топиш учун бошланғич нуқта бўла олади1. X-XII асрлар мобайнида яшаган, Аруз илмининг ривожига Мовароун- наҳр олимлари салмоқли ҳисса қўшдилар. Абу Наср ал-Жавҳарий, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Абу Хафс ан-Насафий, аз-Замахшарий, Юсуф ас- Саккокий каби олимлар аруз бобида таснифлар ўтказиб унга бир қанча ўзгаришлар киритдилар. Улардан: X аср олимларидан Абу Наср ал-Жавҳарий ўзининг “Аруд алал-Вурқати” (“Аруз саҳифалари”) номли арузга доир асарида биринчи бўлиб аруз назария- сини ислоҳ этади2 ва аруз доралари ҳақида маълумотлар келтирмайди. Х асрда ижод қилган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф ал- котиб ал-Хоразмий ўзининг “Мафотиҳ ал-улум” (“Илмларнинг калитлари”) ном- ли қомусий мажмуасида ҳам аруз илмига оид бобида ҳам доира хусусида ўз муносабатини билдирди: “Доирада соғлом рукнларга монанд мисоллар бериш мумкин”. Бироқ доиралар сони, номи ҳақида маълумотлар берилмайди3. XII аср охири XIII асрларда яратилган Юсуф ас-Саккокийнинг “Мифтоҳ ал-улум” (“Илмларнинг калити”) асаридаги доирага оид маълумотлар, фик- римизча, Халил ибн Аҳмадникига кўпроқ мос келади. Чунки унда 15 баҳрга беш доира берилади. Бешинчи доира “мунфарида” деб номланиб, биттагина баҳр “мутақориб” келтирилади. Шунингдек, Алишер Навоий “Мезон-ул авзон”да аруз системасидаги 7 доирани тавсифласа, Заҳриддин Муҳаммад Бобур “Мухтасар” асарида аруз системасидаги баҳрларни 9 доирага ажратиб тақсимлайди. Юқорида зикр этилган асарлардан фарқли ўлароқ Маҳмуд ибн Умар аз- Замахшарийнинг аруз илмига оид “ал-Қистос фи илми-л-аруд”4 асарида аруз доирларига алоҳида эътибор беради ва “Аруз доиралари” деб номланган махсус боб мавжуд. Ҳар бир доиралар тўлиқ тасвирлангани ҳамда доиралар- даги мисоллар муаллиф тамонидан ёзилган шеърлар орқали берилгани учун биз аруз доираларини тавсифлашга айнан “ал-Қистос” асарига мурожаат қилдик. Асарда бешта доира тасвирланган. Улар: мухталифа, му’талифа, мужталиба, муштабиҳа, муттафиқалардир. Биринчи доира: Мухталифа (ﺔﻔﻠﺘﺨﻣ луғавий маъноси – “турли хил”). Маз- кур доира беш ва етти ҳарфли рукнлардан ташкил топган баҳрлардан таркиб топганлиги учун доира “мухталифа”, яъни “турли хил” деб номланган. Шунингдек, доирага тузилиши жиҳатидан тур хил бўлган баҳрлардан таш- кил топган уч баҳр – тавил, мадид, баситлар киради. Муаллиф ушбу доирага қуйидагича мисол келтирган: 1 Талабов Э. Араб шеъриятида аруз тизими, ДДА. – Т., 2004. – Б. 243. 2 Қаранг: Зиявиддинова М. Аруз назарияси ислоҳотчиси. Ўзбек шарқшунослиги: бугуни ва эртаси 3-илмий тўплам. – ТДШИ, 2012. 3 Зиявиддинова М. Поэтика в “Мафатих ул улум” Абу Абдаллаха ал–Хорезми”, АКД. – Ташкент, 1990. – Б. 39. 4 62 .ص .1900 ،ﺮﺼﻣ ، مﻮﻠﻌﻝا ﺢﻴﺕﺎﻔﻣ بﺎﺘآ ،ﻦیﺪﻝا جاﺮﺳ ،ﻲآﺎﻜﺴﻝا 48 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2018, № 2 Тавил: لﻮﻌﺴﻣ ﻚﻨﻋ ىﺪﻌﻝا ﻒَ آ ﻰﺕﺪَﻋ ﺪﻧا لﻮﻣﺄﻣ ﻚﻨﻣ ءىﺪﻤﻝا ﻂﺴﺑ ﻲﺕﺪَﻣ ﻞﻃأ Тақтеъси: ﻦﻝﻮﻌﺴﻣ ك |ﻦﻋ ىﺪﻋ | ﻞﻔﻔآ ﻰﺕدَ | ﺪﻋ ﺪﻧا ﻦﻝﻮﻣﺄﻣ ك |ﻦﻣ ءىﺪﻣ | ﻞﻄﺴﺑ ﻲﺕدَ |ﺪﻣ ﻞﻃأ ﻦﻠﻴﻋﺎﻔﻣ ﻦﻝﻮﻌﻓ ﻦﻠﻴﻋﺎﻔﻣ ﻦﻝﻮﻌﻓ ﻦﻠﻴﻋﺎﻔﻣ ﻦﻝﻮﻌﻓ ﻦﻠﻴﻋﺎﻔﻣ ﻦﻝﻮﻌﻓ Мадид: ﺪﻧﻻﻮﻌﺴﻣ ﻚﻨﻋ ىﺪﻌﻝا ﻒّ آ ﻰﺕﺪّﻋ ﻞﻃأ ﻦﻝﻮﻣﺄﻣ ﻚﻨﻣ ءىﺪﻤﻝا ﻂﺴﺑ ﻲﺕﺪّﻣ Тақтеъси: ﺪﻧ ﻦﻝ |ﻮﻌﺴﻣ ﻚﻨﻋ |ىﺪﻌﻠﻓ | ﻒآ ﻰﺕدﺪﻋ ﻞﻃأ ﻦﻝ |ﻮﻣﺄﻣ ﻚﻨﻣ |ءىﺪﻤﻠﻃ |ﺲﺑ ﻲﺕدﺪﻣ ﻦﻠﻋﺎﻓ ﻦﺕﻼﻋﺎﻓ ﻦﻠﻋﺎﻓ ﻦﺕﻼﻋﺎﻓ ﻦﻠﻋﺎﻓ ﻦﺕﻼﻋﺎﻓ ﻦﻠﻋﺎﻓ ﻦﺕﻼﻋﺎﻓ Басит: ﻰﺕﺪّﻋﺪﻧﻻﻮﻌﺴﻣ ﻚﻨﻋ ىﺪﻌﻝا ﻒّ آ ﻲﺕﺪّﻣ ﻞﻃأ ﻦﻝﻮﻣﺄﻣ ﻚﻨﻣ ءىﺪﻤﻝا ﻂﺴﺑ Тақтеъси: ﻰﺕدﺪﻋ|ﺪﻧ ﻦﻝﻮﻋ | ﺲﻣ
Доказательный фрагмент
«This article is devoted to the part “The Circles of arud” in Mahmud ibn Zamakhshari’s work “al-Kistas fi ilmi-l-arud”.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article is devoted to the part “The Circles of arud” in Mahmud ibn Zamakhshari’s work “al-Kistas fi ilmi-l-arud”. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: arud, modalities of arud (bakhr), the circles of arud, “ал-Қистос”, ракд ал-хайл, мадид, muttafika, mutaqārib, the circles of arud, «ал-Кистас», munpharida, муттафиқа, mujtaliba, rakd al-khayl, mu’atalifa, баҳр, муҳдас, arud, мутақориб, mukhdas, мужталиба, modalities of arud (bakhr), муъталифа, мухдас, наука об арузе, madid, мунфарида, mushtabikha, мутакариб, муштабиҳа, аруз доиралари, круги аруза, “al-Kistas”, бахр, аруз илми
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026