Учебная литератураKamoliddin Shamsiddin Sirojiddin o'g'li2019
Этапы возникновения и развития женской литературы в Китае (на примере сравнительного анализа узбекской и китайской литературы)
НАЗИРОВА ШУКРИЯ
Востоковедения · 2019
Аннотация
This article reveals the essence of the concept of "women's literature" and its modern views on the concept. The debut of female art in Uzbek and Chinese literature, the formation of "female literature" in China are also highlighted. The literary environ- ment of the khanates in Uzbek literature and the position of women in them, as well as socio-political events stimulating the creativity of women in Chinese literature. Keywords and expressions: women's literature, khanates, Jadid movement, Xinhai revolution, May 4 movement, women's rights, “four books for women” (四女书). Тарихга назар ташласак, жамиятда аёлларнинг ўрни, мавқеи, ҳуқуқи масаласи ҳар доим баҳсли ва долзарб масалалардан бири бўлиб келган. “Аёллар адабиёти” тушунчаси ҳам шу масалаларнинг ажралмас, узвий бир қисми ҳисобланади. “Аёллар адабиёти” тушунчаси турли халқлар адабиё- тида турли даврларда турли вазиятлар тақозоси билан пайдо бўлган. Баъзи халқларда эса таниқли аёл ижодкорлари бўлгани ҳолда улар “аёллар ада- биёти” номи билан алоҳида ажратилмайди. Ҳозирда “аёллар адабиёти” тушунчаси хусусида турли бир-бирига зид қарашлар ва ёндашувлар мавжуд. Адабиёт жинсга қараб бўлинмайди, ада- биёт фақат яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, “аёллар адабиёти” бу асоссиз 36 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4 бир тушунча деган қарашлар ҳам бор. Ва аксинча, адабиёт бўлинади “адабиёт ҳозир ҳам бўлинади, илгари ҳам бўлинган, фақат, эркаклар ада- биёти – бу адабиёт, аёллар адабиёти – бу резервация, деган иддао билан бўлинади”1, деган фикрлар илгари сурилган. Шунингдек, “табиат аёлларга истеъдод учқунини ажратиши мумкин, лекин ҳеч қачон даҳони бермайди"2, “аёллар шеърияти – онгсиз тақлид”3 дея аёл ижодкорлар ижодига менсимай, паст назар билан қарашлар ҳам мавжуд бўлган. Бизнингча, инсон ўзининг ижодий қобилиятини жинсидан қатъий назар намоён қилиш имконига эга. Ва бадиий асарнинг қиммати унинг бадиий баркамоллиги, унда кўтарилган муаммонинг долзарблиги, умумбашарий қадриятларнинг нечоғлик ифода этилгани ва, энг муҳими, Инсон тақдирининг жумбоғ-у ечимлари, инсон- нинг ботини-ю зоҳири тасвирининг ҳаққонийлиги билан белгиланади. Шу ўринда, “аёллар адабиёти” тушунчасига ҳам бироз ойдинлик кирит- сак. Турли манбаларда бу тушунчага қуйидагича таъриф берилади. Жумла- дан, “Аёллар адабиёти” (ингл. Women's fiction) – бу аёл ўқувчиларга мўл- жалланган китобларни ифодаловчи умумий истилоҳ бўлиб, ишқий роман- ларни ҳам ўз ичига олади. Аёллар адабиётини аёллар ижодидан фарқлаш керак4, деб таъкидланади. Табиийки аёл ижодкорлар нафақат аёллар мавзу- сида бошқа мавзуларда ҳам ёзишлари мумкин. "Romance Writers of America" ташкилоти аёллар адабиётини “ҳаётидаги ўзгаришлар, шахс сифатидаги улғайиш чегарасида турган аёллар ҳақида яратилган ва сотишга мўлжаллан- ган роман”лар, деб таъриф беради. Бу таърифда таъкидланишича, аёлнинг бу ўсиш йўлидаги сафари туйғуларга йўғрилган фикрлашини, шунингдек, унинг шахсини ва бошқа одамлар билан муносабатини ўзгартирадиган хат- ти-ҳаракатларини батафсил акс эттиради”5. Демак, “аёллар адабиёти” деган- да, бир гуруҳ олимлар “аёлларга бағишланган, аёллар мавзусидаги” асарлар- ни тушунишса, иккинчи бир гуруҳ олимлар “аёл ижодкорлар томонидан яратилган асарлар”ни. Биз иккинчи гуруҳ олимлари нуқтаи назарига қисман қўшиламиз. Бизнингча, аёллар мавзуси бадиий асарнинг тематик кўламини ифодаловчи ҳодиса бўлса, аёллар адабиёти – бадиий ижоднинг яратувчиси билан боғлиқ ҳодисадир; қисман дейишимизнинг сабаби, ўзи эркак ижодкор бўла туриб “аёл тилидан” аёл руҳиятини, ички дунёсини маҳорат билан ёритиб берган жуда кўплаб ёзувчилар бор. Ёзувчи ёки шоир (жинсидан, 1 Арбатова М., Женская литература как факт состоятельности отечественного феминизма. //Преображение. 1995. № 3. – С.27 2 Пономарев С.И. Наши писательницы. — СПб., 1991. – С.20-22 3 Мандельштам О. Литературная Москва // Мандельштам О.Э. Сочинения в 2 тт. Т.2 — М., 1990. – С.275-276 4https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%96%D0%B5%D0%BD%D1%81%D0%BA%D0%B0%D1%8F_ %D0%BB%D0%B8%D1%82%D0%B5%D1%80%D0%B0%D1%82%D1%83%D1%80%D0%B0 5 What is RWA-WF?, Romance Writers of America, 2011, с. 4. Проверено 11 февраля 2013. Архивная копия от 25 января 2013 на Wayback Machine 37 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4 ёшидан қатъий назар) образ яратар экан “ўзга” (яъни аёл, эркак, ёш, қари ва ҳ.о.)нинг руҳиятига кириши, унинг тилидан гапириши шарт. Аёллар адабиётининг пайдо бўлиши масаласи жаҳон адабиётшуносли- гида бу масала жуда кўплаб тадқиқотларнинг объекти бўлган. Бунинг асосий сабаби, маълум бир даврда муайян бир халқнинг адабиётига кўплаб аёл ижодкорларнинг кириб келиши билан боғлиқдир. Ва табиийики, аввал ҳоди- са пайдо бўлади, кейин унинг номи. Ўзбек адабиётида ҳам махсус “аёллар адабиёти” тушунчаси мавжуд эмас, аммо аёллар ижоди мавжуд ва у ўз тарихига эга. Ўтмишга назар ташласак, асосан хонликлар даврида (19-аср) кам сонли аёл ижодкорлар: Жаҳонотин Увайсий1, Дилшод Барно2, Анбар отин3, Нодирабегим4нинг номлари зикр этилади. Эътиборли жиҳати, бу шоираларнинг аксарияти ўзлари иж
Доказательный фрагмент
«This article reveals the essence of the concept of "women's literature" and its modern views on the concept.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article reveals the essence of the concept of "women's literature" and its modern views on the concept. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: women's literature, khanates, Jadid movement, Xinhai, Синхайская революция, “four books for women” ( 四女书 ), отинлар, Синьхай инқилоби, аёллар адабиёти, women's literature, ханства, женская литература, хонликлар даври, жадидчилик ҳаракати, “Аёллар учун тўрт китоб” ( 四女书), права женщин, “четыре книги для женщин” ( 四女书 ), движение 4 мая, Xinhai revolution, джадидское движение, Jadid movement, 4-май ҳаракати, аёллар ҳуқуқи, гуйсиу (贵秀), women's rights, May 4 movement
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025