К содержанию
РецензированоRU2019

Поэты самонитского периода Средней Азии

ШОМУРОДОВА СЕВАР (туры и фольклора, ядро народно-городской литературы арабского средневе-) · Ўрта Осиёнинг Сомонийлар даври шоирлари (туры и фольклора, ядро народно-городской литературы арабского средневе-)

Востоковедения · 2019

Аннотация

Мазкур мақола Ўрта Осиёнинг Сомонийлар даври шоирлариҳаёти ва ижодига бағишланган. Мақолада ижодлари озми–кўпми маълум бўлган шоирлар билан бир қаторда илмий-адабий жамоатчилик эътиборидан узоқда турган баъзи шеърият вакилларининг ижоди, уларнинг асарларида куйланган ғоялар ҳақида фикр юритилади. Таянч сўз ва иборалар: адабий муҳит, араб-форс тиллари, ғазал, рубоий. Аннотация: Данная статья посвящается исследованию жизни и творчества поэтов периода Саманидов в Средней Азии. В статье, наряду с известными в неко- торой степени поэтами, идет речь о произведениях ряда поэтов, которые находятся вне внимания научного и литературного общества, а также идеях, выраженных в их произведениях. Опорные слова и выражения: литературная среда, арабско-персидские языки, газель, рубаи. Summary: This article is dedicated to study the life and work of poets of the Samanid period in Middle Asia. In this article along with the well-known poets, the works of the some poets who are far from attention of scientific and literary community, and the ideas expressed in their works. Keywords and expressions: literary environment, arabic-persian languages, ghazal, ruboi Ўрта Осиё халқларининг илк ўрта асрлар даври тарихида муҳим роль ўйна- ган Сомонийлар давлати (874-999) Сомон–худат номи билан боғлиқ бўлиб, Сомон–худат (шахснинг асли исми бўлмай, унинг мақом унвони бўлиши, эҳти- мол) турли манбаларда турлича: гоҳ Балхга, гоҳ Самарқандга ва гоҳида Термиз- га мансуб этиб кўрсатилган Сомон қишлоғининг ҳокими бўлган. 11 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4 Сомонийлар давлатига ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига қа- рашли Бухоро,Самарқанд, Уструшана, Чоч, Илак, Фарғона, Кеш(Шаҳрисабз), Насаф (Қарши) Чағаниён, Хуттал, Кобадиян, Ахарун, Шуман, Вашгирд, Рашт, Шимолий Афғонистонгача чўзилиб кетган Бадахшон, Вахон, Равшан ва шу- нингдек, Хуросон тобе бўлган. Хуросон Балх, Ғузғанон, Ғуржистон,Марв, Ҳирот ва Нишопурдан Машҳадгача бўлган территорияни ташкил этган. Бухоро шаҳри давлат маркази эди. 893 йил забт этилган Талас (ҳозирги Жамбул) Сомо- нийлар давлатининг энг шимолий нуқтаси ҳисобланган. Марказлашган давлатнинг ташкил топиши – нисбатан сиёсий барқарорлик, иқтисодий силжишлар ҳамда ерли халқлар тарихи ва анъаналарини тиклаш замирида Сомонийлар даврида Ўрта Осиёда маданий юксалишликка эришила- ди. Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг ўзаро иқтисодий ва маданий алоқалари ва шунингдек, араб истилочилари қўшинлари таркибида мавалий – эронликлар- нинг Ўрта Осиёга кириб келганликлари таъсири натижасида Б.Г.Ғофуровнинг аниқлашича, аста-секин Ўрта Осиё шаҳар ва ўлкаларига Эрондан унинг форс вилоятидан Марв ва Балх орқали ғарбий Эрон форси-йе дарий тили кириб кела бошлайди ва дарий-форсий тили фан ва адабиётдан сўғд, сак, тохар, хоразм, парфян ва бошқа шарқий эрон ва туркий тилларини сиқиб чиқаради. (форси-йе дарий тили Ўрта Осиёда тожик тили номи билан юритилган)1. Х асрда Бухоро Шарқнинг йирик маданий марказига айланади, ”Ихвонус- сафо” илмий жамияти ташкил топади, ”Савван ал-ҳикмат”(“Ҳикмат ҳазина- си”)номли бой китобхона барпо этилади. Сомонийлар даврида шоирлар ўз асарларини араб ва асосан форс тилида яратганлар. Абу Мансур ас-Саолибийнинг “Йатимат ад-даҳр” номли тазкираси- да аниқланишича, IX-X асрларда Бухоронинг ўзида 47 та шоир араб тилида ижод қилган. Жумладан: Муҳаммад ал-Матроний, Абул Сиёб, Абу Муҳаммад, Мансур Аҳмад ибн Абдулло, Али Масиҳий ва бошқалар. Форс-тожик тилида ижод этган етук шоирларнинг сони 200га етган. Акад. Б.Ғ.Ғофуровнинг 1972 йили Москвада чоп этилган “Таджики: древнейшая,древняя и средневековая история” монографиясининг Сомонийлар даврида бадиий адабиётнинг тарақ- қиётига бағишланган бобида ҳаммаси бўлиб 6 та шоир (Абу Абдулло Жаъфар Рудакий, Абулҳасан Шаҳид Балхий, Абушокир Балхий, Робиъа, Абумансур Муҳаммад ибн Аҳмад Дақиқий ва Абулқосим Фирдавсий)лар ҳаёти ва ижоди ҳақида мухтасар маълумотлар берилган2. Махсус Сомонийлар даври тарихига бағишланган Н.Н. Негматовнинг “Государство Саманидов” китобида эса фақат 5 та шоир (Абуабдулло Рудакий, Абулҳасан Шаҳид Балхий, Абулмансур Му- ҳаммад ибн Аҳмад Дақиқий, Абулҳасан Кисои Марвий ва Абулқосим Фир- давйсий)лар ижодлари борасида баҳс этилган3. Ҳар икки асарда шоирлар 1 Гафуров Б.Г. Таджики: древнейшая, древняя и средневековая история . 2-е изд. –М., 1972. С.15. 2 Гафуров Б.Г. Таджики: древнейшая, древняя и средневековая история. 2-е изд. – М., 1972. С. 378-383. 3 Негматов Н.Н. Государство Саманидов. –Душанбе, 1977. С. 148-210. 12 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2019, № 4 шеърлари (оригинал матни келтирилмаган ҳолда) рус шоирларининг таржима- ларида ҳавола қилинган. Ушбу мақолада ижодлари озми–кўпми маълум бўлган шоирлар билан бир қаторда илмий-адабий жамоатчилик эътиборидан ҳам узоқда турган шеърият- нинг баъзи вакиллари ҳаёти ва асарлари ҳақида юритилади ( шоирлар алифбо тартибида берилган). АБУЛМАСАЛИЙ БУХОРАИЙ. Ризоқулихон Ҳидоят Табаристонийнинг “Мажмаъ-ул фусаҳо” тазкирасида кўрсатишича, шоирнинг фақат ушбу бир байти маълу

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақола Ўрта Осиёнинг Сомонийлар даври шоирлариҳаёти ва ижодига бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақола Ўрта Осиёнинг Сомонийлар даври шоирлариҳаёти ва ижодига бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: literary environment, arabic-persian languages, ghazal, ruboi, literary environment, литературная среда, араб-форс тиллари, ғазал, рубаи, адабий муҳит, арабско-персидские языки, газель, рубоий
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники