Учебная литератураKamoliddin Shamsiddin Sirojiddin o'g'li2019
О романтике и романтических сказках в афганском (пуштунском) народном творчестве
STUDY OF LITERATURE · МАННОНОВ АБДУРАҲИМ
Востоковедения · 2017
Аннотация
The article speaks about one of the types of folklore prose the romantic story-tales in Pashto one of the state languages of Afghanistan. Keywords and expressions: folklore, prose, tale, epos, topic, hero, poetic poetic image. Афғонистон жаҳон маданияти ва тарихининг кўҳна ўчоқларидан бири ҳи- собланади. Баланд-баланд чўққили тоғлар орасида макон топган сўлим, кўка- ламзор водийлар, тошлардан тошларга урилиб пастга шошаётган шўх-шўх сой- лар, дарёчалар, сувсизликдан қақраб ётган жазирама дашту-биёбонлар, харо- базорлар қўйнида сақланиб қолган қадимий топилмалар, ноёб асори атиқалар, архитектура ёдгорликлари, диний-тарихий обидалар, бу ерда яшовчи халқ ва элатларнинг узоқ ўтмишидан далолат берувчи оғиздан-оғизга, авлоддан-авлод- ларга ўтиб келаётган қадимий мифлар, эртаклар, афсоналар, ривоятлар, қаҳра- монлик эпослари, қўшиқлари бунинг ёрқин далилидур. Афғонистон кўпмиллатли мамлакат. Ҳозирда бу мамлакат ҳудудида 30 дан зиёд катта ва кичик халқлар ва элатлар, этник гуруҳлар, жумладан, паштунлар (афғонлар), дарийзабонлар, ўзбеклар, хазоралар, тожиклар, чо- раймоқлар, туркманлар, нуристонликлар, балужлар, ҳиндлар ва бошқалар истиқомат қиладилар. Бу халқ ва элатларнинг шаклланган муштарак мада- нияти, тарихи, диний қарашлари, урф-одатлари билан бирга ҳар бирининг ўзига хос қисмати, турмуш тарзи, урфи, фольклори мавжуд. Лекин шуни таъкидлаш керакки, “Афғонистон” атамаси, дастлаб, XIII– XIV асрларга оид манбаларда учрайди. Бироқ бу атама у даврларда ҳозирги 66 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2017, № 3 географик ҳудудга эга бўлган Афғонистон мамлакати маъносида эмас, балки шу кундаги Афғонистон ва Покистон ўрталаридаги муштарак чегаранинг икки томонида жойлашган Сулаймон тоғлари ва улардан то Ҳинд дарёси- гача уланиб кетган ҳудудларда яшовчи “афғонлар (паштунлар) ўлкаси” маъ- носида ишлатилган. Мамлакатнинг аксарият аҳолиси пашту, дарий (форсий-кобулий) ва ўзбек тилларида сўзлашадилар. Паштун (афғон) халқининг оғзаки ижодиёти намуналари, дарҳақиқат, бой, сермазмун, ўзига хос ва бетакрор бўлиб, уларнинг илдизлари узоқ ўт- миш замонларга бориб тақалади. Бу халқ оғзаки ижодиётида асрлар давоми- да бошқа қўшни халқлар фольклори асарларидан мутлақо фарқ қиладиган юзлаб насрий намуналари, минглаб маросим ва маросим билан боғлиқ бўл- маган оғзаки шеърият намуналари яратилган. Хусусан, паштунларнинг маш- ҳур икки мисрали шеъри – ландэйлар ёки нимакэй, бўгатэй, бабулола, лўба, норе каби шеър ва қўшиқ турлари, ўнлаб қисса-эртаклари бошқа ҳеч қайси халқ фольклорида учрамайди. Ўзига хос бадиий тизим, тасвир, композиция ва ҳикоя қилиш услубига асос- ланган ушбу эртак, қисса ва ҳикоятлар, ривоятлар, шеърлар, қўшиқлар мисолида паштунларнинг ўзига хос турмуш тарзи, дунёқараши, тарихи, урф-одатлари, маишати, интилишлари, орзу-умидлари, гўзаллик, севги-муҳаббат, инсонийлик, қаҳрамонлик, ватанпарварлик, одамийлик, вафодорлик каби ижтимоий-эстетик, фалсафий қарашлари ҳақида анчайин тасаввурга эга бўламиз. Шу билан бирга улар фольклорининг аксарият намуналари Шарқ халқлари, хусусан, Марказий Осиё, Эрон, Покистон, Ҳиндистон халқларининг фольклор асарлари билан жуда яқин ва ўхшашлигини ҳам кўрамиз. Буни, аввало, халқ оғзаки ижодининг энг қадимий, оммавий ва кенг тарқалган турларидан бири – эртакларда, уларнинг сайёр сюжет ва айнан ўхшаш образлари тизимида кўри- шимиз мумкин. Ўхшаш сюжетли эртак ва достонларда, гарчи, воқеа ва персо- нажлар, аниқ жойларнинг номлари, бадиий шакл ва талқин, тил воситалари, миллий, маҳаллий кайфият, хусусият касб этмасин ва афғонларнинг бошқа, ўзигагина хос омиллари, урф-одатлари иштирок этмасин, бу хил эртаклар баъзи ҳолларда қўшни мамлакатлар эртакларидан деярли фарқ қилмайди. Бунга жуда кўп мисолларни келтириш мумкин. Паштунларнинг фольклори ҳақида XIX асрда европаликлардан биринчи бўлиб маълумот берган англиялик офицер Э. Эльфинстон юқорида зикр этилган “Кобул қироллигининг тавсифи...”1 номли хотиралар китобида бу халқнинг ўша пайтдаги урф-одатлари ва оғзаки адабиёти ҳақида сўз юритиб, афғонлар (паштунлар) орасида фольклор қўшиқларининг ўзига хослигини таъкидлайди ва халқ ашулаларидан ташқари қасидагўйлик ҳамда ашулага яқин фольклор намуналари борлигини кўпроқ қишлоқ аҳолиси, деҳқонлар орасида учратганини айтади. Афғонларнинг эртакларга бўлган меҳри ҳақида 1 Elphinstone M. An Account of the Kingdom and its dependencies in Persia, Tartury and India ect. – London, 1815. – P. 236. 67 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2017, № 3 у шундай ёзади: “Тушликдан сўнг улар ўтириб олиб чекишади ва эртак ҳам- да қўшиқ айтиш учун давра қуриб олишади. Кексалар – эртак айтишга мо- ҳир. Афғон эртаклари подшоҳ ва вазирлар, жин ва парилар ҳақида, энг асо- сийси, севги ва уруш ҳақида бўлади. Эртаклари, кўпинча, қўшиқ ва шеърлар, панд-насиҳатлар билан якунланади. Эртакни нафас ютиб тинглайдилар, тугаши биланоқ, “Шо бас” – “яшавор” дея хитоб қиладилар ва бу билан ўз завқларини изҳор этадилар”. Эльфинстоннинг ёзишича, паштунлар орасида энг севиб ўқиб, тингланадиган эртак “Одамхон ва Дурханой
Доказательный фрагмент
«The article speaks about one of the types of folklore prose the romantic story-tales in Pashto one of the state languages of Afghanistan.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article speaks about one of the types of folklore prose the romantic story-tales in Pashto one of the state languages of Afghanistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: folklore, prose, tale, epos, topic, hero, poetic poetic image, наср, эртак, проза, поэтический образ, қаҳрамон, folklore, сказка, фольклор, эпос, герой, поэтик тимсол, халқ оғзаки ижоди, сюжет
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025