Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Создание электронной учебной литературы – как важный фактор формирования инновационной системы образования в Узбекистане
АЛИМОВ АВАЗ
Востоковедения · 2016
Аннотация
This article proves the importance of creating an electronic textbook as the best tool in using innovative technologies in the learning process and the basic principles of its formation. It consideres the goals, objectives and stages of the innovative project on creation of the electronic textbook “The basis of foreign economic activity”. Keywords and expressions: the new economy, innovative education, information technology, e-educational literature, traditional textbook self study, foreign economic activity. Ҳозирги ҳажм ва сифат жиҳатдан кундан-кунга ўсиб борувчи инфор- мацион иқтисодиёт даврида, талабаларга кенг қамровли билимларни самарали етказиб беришда, уларнинг ўрганаётган назарий материалларини амалиёт билан мустаҳкам боғланишининг юқори савияда таъминлаб берилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, таълимни реал 135 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 ҳаётга юқори даражада яқинлаштирилган вазиятда амалга оширишни таъминловчи, назарий маълумотларни амалий фаолият билан боғлаш ва талабаларни фаол мустақил билиш жараёнига жалб этиш имконини берувчи, уларда касбий ва таянч лаёқатларни шакллантириш ва ривожлантиришни таъминловчи ўқув адабиётлари яратилишини тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 9 мартда ўтказилган 1-сон мажлиси қарори ва 2015 йил 16 мартдаги 112-сонли буйруғи билан тасдиқланган инновацион дастурлари доирасида бажарилиши 2016–2017 йилларда мўлжалланган лойиҳалар қаторидан ўрин олган ИОТ-2016-1-47 “Ташқи иқтисодий фаолият асослари” номли электрон дарслик тайёрлаш вазифаси Тошкент давлат шарқшунослик институти “Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик” факультети “Осиё–Тинч Океан минтақаси ва Жанубий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ва мамлакатшунослиги” кафедраси ёш иқтидорли ўқитувчиларидан таркиб топган илмий жамоа зиммасига юклатилган. Мазкур лойиҳа вазифалари ва уни тайёрлаш босқичлари хусусида сўз юритишдан олдин иқтисодиёт таълим йўналишида электрон дарслик яратишнинг умумий жиҳатларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Глобаллашув шароитида ахборот-коммуникация технологияларининг тез- кор ривожланиши, ахборот оқимларининг мисли кўрилмаган даражада шиддатлашуви барча соҳалар кесимида тўпланган билимларни ўқитиш жарёнига узатиш масаласини тўлиқ ҳал этишга имкон бермайди. Шу ўринда ахборот технологиялари гиперматнлар, гипермедиа, маълумотлар банклари кўринишида тақдим этилаётган билимларнинг турлича туркумланишига имконият яратиб, ўқитиш сифатининг кўтарилишига олиб келади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон таълим тизимида содир бўлаётган ижтимоий- иқтисодий ва ташкилий жараёнларнинг янги воқеликлари билан боғлиқ ўзга- ришлар олий ўқув юртлари педагогларини анъанавий ўқитиш доирасидан ташқарига чиқиш, таълим соҳасини илғор хориж тажрибаси асосида ривож- лантиришга янгича ёндашувларни топиш йўллари ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда. Замонавий коммуникатив технологиялардан фойдаланиб, электрон дарслик воситасида ўқитиш шундай йўналишлардан биридир. Электрон дарсликларни яратиш ўқитиш жараёнида ахборот технология- ларидан фойдаланишнинг энг илғор воситаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бу муаммо В. М. Вимятин, Н. Р. Семин, Е. С. Полат каби муаллифларнинг электрон дарсликларнинг яратилиши ва мазмунининг ҳар хил жиҳатларига бағишланган тадқиқотларида жиддий ишлаб чиқилган. Электрон дарслик билим беришнинг сифатан янги даражасига ўтишга имкон беради, бунда дарсликнинг ўқитиш жараёнидаги анъанавий роли ва ўрни ўзгаради. Шунинг учун ҳам электрон дарсликларни яратишга қўйила- диган талаблар ўзига хос бўлиб, анъанавий ўқув адабиётларидан сезиларли 136 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 даражада фарқланади. Агар анъанавий дарслик, қоидага кўра, ўқув мате- риалини мавзулар бўйича ўрганишга мўлжалланган бўлса, электрон дарслик ўқитиш тизимига кўп вариантли ёндашувни, ўқув материалини ўрганишнинг ҳар хил изчиллигини кўзда тутади, талабанинг индивидуал билим олиш фаоллигини рағбатлантиради. Иқтисодиёт бўйича электрон курсни ишлаб чиқиш анча мураккаб бўлиб, унинг воситасида талаба нафақат назарий материаллар билан, балки асосий ва қўшимча манбалар, визуал материаллар, ўз-ўзини назорат қилиш учун мустақил вазифалар, курс ва назорат ишлари ҳамда ижодий топшириқларни бажариш бўйича кўрсатмалар билан таъминланиши керак. Амалиётдан маълумки, кўриш органларимиз эшитиш органларига нис- батан 5 марта кўпроқ мияга келиб тушувчи ахборотни “ўтказади”, катта қайта кодлаштиришни талаб қилмайди ва бу ахборот инсон хотирасига осон, тез ва мустаҳкам ўрнашиб олади. Электрон дарслик анъанавий дарсликка нисбатан кўргазмалилик тамо- йилини амалга ошириш учун кўпроқ имкониятларга эга. Кўргазмалиликка иқтисодиёт бўйича дарсликнинг намойиш қилинувчи материалининг имконияти ҳисобига эришилади. Унда дидактик тамойиллар туркумлаш- тирилган бўлиб, бу дарсни ўзлаштиришни, унинг мазмун-моҳиятини ва мантиғини тушинишни сезиларли даражада енгиллаштиради. И
Доказательный фрагмент
«This article proves the importance of creating an electronic textbook as the best tool in using innovative technologies in the learning process and the basic principles of its formation.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article proves the importance of creating an electronic textbook as the best tool in using innovative technologies in the learning process and the basic principles of its formation. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: the new economy, innovative education, information, электрон ўқув адабиёти, мустақил таълим, ташқи иқтисодий фаолият, foreign economic activity, traditional textbook self study, инновационное образование, новая экономика, традиционный учебник, анъанавий дарслик, ахборот технологиялар, внешнеэкономическая деятельность, information technology, янги иқтисодиёт, электронная учебная литература, информационные технологии, инновацион таълим, innovative education, the new economy, сомастоятельное образование, e-educational literature
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026