Учебная литератураKamoliddin Shamsiddin Sirojiddin o'g'li2019
Проблемы взгляда в будущее в творчестве центральноазиатских мыслителей
МАМАЮСУПОВ УМИД
Востоковедения · 2016
Аннотация
This article investigates some issues of analyzing the future in the works of Central Asian thinkers. Therefore, the ideas which disclose huge practical value in rich scientific heritage of Oriental thinkers are expressed in the article and can form a methodological basis for the solution of urgent tasks in scientific research. Keywords and expressions: knowledge, prevision, social prevision. Инсон фақат орқага, ўтмишга қараб яшай олмайди, балки ўтмиш авлодлар томонидан яратилган барча илмий билимларни чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш, уларга ижодий ва танқидий ёндашиш асосида келажакни олдиндан кўришга, тўхтовсиз илгарилаб боришга ҳаракат қилади. Ўтмишни, тарихни билмасдан туриб келажакни билиш, олға ривожланиш мумкин эмас. Марказий Осиё жаҳоннинг илм, фан, фалсафа, дин, адабиёт ва санъат қадимдан ривожланган, тарихи нихоятда бой минтақалардан бири ҳисобланади. Айниқса, илк ўрта IX–XII асрлар даври илм-фан, маданият ва санъатнинг ривожланишида кескин ўзгариш, туб бурилиш даври бўлди. Марказий Осиё жаҳон маданияти тараққиётининг йирик ва марказий ўчоқларидан бирига айланиши худди шу даврга тўғри келади. “Ўрта асрларда Шарқ оламида яшаб ижод этган буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросини чуқур муҳокама қилиш ва англаш, унинг замонавий цивилизация тарихида тутган ўрни ва ролига баҳо беришдан иборат. Ана шу бебаҳо илмий меросни янада теран тадқиқ этиш ва омма- лаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга янги туртки бериш, Самарқанд- нинг улуғ алломалари томонидан амалга оширилган кашфиётлар замонавий илм-фан ва тараққиёт учун нақадар долзарб ва зарур эканини очиб беришнинг аҳамияти шунчалик муҳим”, – дейди Ўзбекистон Республикаси- нинг биринчи Президенти Ислом Каримов1. Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг фалсафий, табиий-илмий ҳамда ижтимоий-сиёсий қарашларида табиий ва ижтимоий ҳодисаларни билиш ва башорат қилиш масалалари ҳам муҳим ўрин тутади. Улар томонидан илгари сурилган кўплаб илмий ғоя ва кашфиётлар олдиндан башорат қилишни ўзида ифода этади. Ал-Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа мутафаккирларнинг илмий қарашлари бунга мисол бўла олади. Шарқ Ренессанси даврида амалга оширилган буюк илмий кашфиётлар ҳақида гапирар эканмиз, замонавий математика, тригонометрия ва география 1 Каримов И.А. Ўзбекистон эришган ютуқ ва марралар – биз танлаган ислоҳотлар йўлининг тасдиғидир. 22-жилд. – Т.: “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2014. 277-б. 121 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 фанлари тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Муҳаммад ибн Мусо ал- Хоразмий номини биринчилардан тилга оламиз. У ўнлик позицион ҳисоб- лаш тизимини, ноль белгиси ва қутблар координаталарини биринчилардан бўлиб асослаб берди ва амалиётга татбиқ этди. Бу эса математика ва астрономия фанлари ривожида кескин бурилиш ясади. Ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди, илмий маълумот ва трак- татларни баён этишнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиқди, у астрономия, география ва иқлим назарияси бўйича кўплаб илмий асарлар муаллифидир. Алломанинг дунё илм-фани ривожидаги хизматлари умум эътироф этилган бўлиб, Шарқ олимлари орасида “алгоритм” ва “алгебра” каби замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилди. “Астрономик жадваллар”, “Қуёш соати тўғрисида рисола”, “Ҳинд китоби ҳақида рисола”, “Устурлоб қуриш ҳақида китоб”, “Зиж” (“Астрономик жадвал”), “Мусиқа бўйича рисола”, “Тарих бўйича рисола” ва бошқа кўп- лаб нодир асарлар ҳам Хоразмий қаламига мансубдир. Ана шу асарлар номининг ўзидаёқ Хоразмийнинг илмий тафаккури бениҳоя кенглиги, қо- мусий аллома эканлигини, нафақат ўз даврининг, балки ҳамма замон- ларнинг энг буюк математик ва табиатшунос олими эканлигини кўрсатади. Аҳмад Фарғоний томонидан IХ асрда яратилган “Астрономия асослари” фундаментал асарида оламнинг тузилиши, Ернинг ўлчови ҳақидаги дастлабки маълумотлар, сайёрамизнинг шарсимон кўринишга эга экани хусусидаги далилли башоратлари мавжуд бўлиб, мазкур китоб XVII асрга қадар Европа университетларида астрономия бўйича асосий дарслик сифатида ўқитиб келинган ҳамда буюк географик кашфиётлар даврида Колумб, Магеллан ва бошқа саёҳатчиларнинг кашфиётлари учун илмий асос бўлиб хизмат қилган. Аҳмад Фарғонийнинг амалий ютуқларидан бири унинг Ўрта асрлардаги асосий астрономик асбоб – устурлоб назариясини ишлаб чиққан ва шунингдек, Нил дарёсида “ниломер” деган, кўп асрлар давомида хизмат қилиб келган машҳур иншоотни яратгани бўлди. Нафақат Марказий Осиё ва Шарқнинг, балки бутун дунёда эътироф этилган ва бениҳоя катта ҳурматига сазовор бўлиб келаётган буюк мутафаккир, қомусий олим, машҳур файласуф Абу Наср Форобий ижодида ҳам келажакка назар ташлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мутафаккир “Фозил одамлар шаҳри” асарида “Инсон ақлий фаолиятига таққослаш, сиёсат, тадбирлилик ва ҳодисаларни олдиндан кўра билиш хосдир”1, – деб ёзади. У борлиқ ҳақидаги таълимотида, “барча ашёларнинг умумий тури дунё” бўлиб, оддий жисмлардан ташкил топган ва “дунёдан ташқарида ҳеч нарса йўқ”2, – деган фикрни илгари суради. 1 Диноршоев М. Ал-Фараби и развитие таджикской
Доказательный фрагмент
«This article investigates some issues of analyzing the future in the works of Central Asian thinkers.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article investigates some issues of analyzing the future in the works of Central Asian thinkers. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: knowledge, prevision, social prevision, knowledge, билиш, башорат, социальное предвидение, ижтимоий башорат, предвидение, знание
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025