Журнал академических исследований нового УзбекистанаNusratulloh Muxtorov2025
Об искусстве поэзии Захируддина Мухаммада Бабура и ее переводе на язык урду
STUDY OF TRANSLATION · АБДУРАҲМОНОВА МУҲАЙЁ
Востоковедения · 2016
Аннотация
The article deals with the translation of Zakhiriddin Mukhammad Babur’s gazels, some important aspects of poetic translation into Urdu. Keywords and expressions: gazel, poetic translation, poetic method, couplet, rhyme. Мактаб партасидан ҳаммамизга ёд бўлиб кетган: Ҳижрон қафасида жон қуши ғам қиладур, Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур мисраларининг муаллифи – шоир, носир, тарихчи, табиатшунос, географ, геоботаник, машшоқ, меъмор, боғбон ва бинокор бўлган маърифатпарвар сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодига қизиқиш ҳамда уни чуқурроқ ўрганиш шундай тезкор замонда онгимизга, шууримизга компьютер, бизнес олами ва бошқа соҳага оид маълумотлар пайдар-пай кириб, бизни замондан-да югурик қилиб қўяётган бир пайтда бир лаҳзага тин олиб, ўзимизни, ўзлигимизни англашга кўмак беради. Ҳинд халқининг Бобурнинг “сўзуни ўқуб, ўзини англаши” учун Деҳли университети профессори, бизга урду тили ва адабиётидан сабоқ берган марҳум устозимиз Қамар Райис билан ҳамкорликда унинг ғазал ва рубоийларини урду тилига баҳоли қудрат таржима қилдик. Қилган саъй- ҳаракатимиз натижасида 2002 йилда Деҳлида “Заҳируддин Муҳаммад Бабар 84 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 – шахсият аор шаири” (Заҳириддин Муҳаммад Бобур – шахсияти ва шеърияти) деб аталган китоб шеъриятни қадрловчи мухлислар қўлига етиб борди. Китобнинг биринчи қисмида Бобурнинг шахсий ҳаёти лавҳалари, Мовароуннаҳр, Самарқандда марказлашган давлат тузиш учун курашлари, ҳаётини остин-устин қилиб юборган жангу жадалларда кечган йиллар ҳақида сўз боради. Китобнинг иккинчи асосий қисмидан ғазал, рубоийлар ва қитъаларнинг таржимаси ўрин олган. Китобимизнинг таржима қисмида ҳурматли ўқувчиларимиз форсийда битилган шеърларга маънодош бир неча ғазал ва рубоийларни учратишлари мумкин. Аслида шўролар даврида шоҳ Бобур ва бошқа Марказий Осиё ҳукм- дорлари ҳаёти ҳамда уларнинг буюк ишларига доир илмий-тадқиқот ишлари жуда кеч бошланди. Бу кечикиш ёки тадқиқотларга қўйилган тўсиқлар орқасида баъзи ғоявий ва сиёсий сабаблар ҳам бор эдики, улар ҳақида тўхталишнинг ҳожати йўқ. Гап шундаки, Амир Темур ва Улуғбек каби Бобур мирзо ҳам ўзбек халқининг дилини забт этган ҳукмдорлардан. Бунинг сабаби, унинг жанг майдонида қўрқмас суворий ва жаҳоншумул шуҳрат эгаси бўлгани эмас. Асло. Балки бир инсон ва илму фанни қадрловчи сифатида унинг шахсиятида ғайриоддий улуғворлик ва айни пайтда жозиба бор эди. Илму фан соҳасида ёки маҳобатли иморатлар, хушманзара боғу роғлар барпо этишда неки буюк ишлар кўрсатган бўлса, у бутун дунё маданий меросига қўшилган катта ҳисса бўлди. Улардан аввал ўтган Мусо ал-Хоразмий, Имом Бухорий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Имом Термизий, ал-Фарғоний ва бошқа илму фан акобирлари Марказий Осиё сарзаминида дунёга келиб, шу ер номини бутун оламга машҳур ва маъруф қилдилар. Бобур мирзонинг табиатида аввал бошиданоқ романтик ҳис-туйғулар парвариш топган эди. Балки шулар туфайли унинг шахсияти бошқаларга нисбатан кўпроқ дилбар ва жозибадор туюлар. Бобурнинг чиғатой туркийда ёзган шеърларига келсак, уларнинг ҳажми катта эмас. 1982 йилда ўзбек олими Саидбек Ҳасанов “Шарқ классиклари меросидан” туркуми остида Бобур мирзонинг шеърларини тўплаб, “Бобур шеъриятидан” китобини чоп эттирди. Унда ҳаммаси бўлиб 118 ғазал, 98 рубоий, 19 қитъа, 53 муаммо, 53 фард ва бошқа шеърлар мавжуд. Рампурдаги қўлёзма нусханинг Хожа Аҳрор Валийга бағишланган қисмида манзум таржимадан ташқари 41 байтдан иборат бир маснавий, иккинчи қисмида бир ғазал ва турли мухтасар шеърлар, учинчи қисмида 18 байтли маснавийга ўхшаш шеър бор. Айтишларича, Бобурнинг худди шунга ўхшаш шеърларининг қўлёзма нусхаси Истамбул университети кутубхонасида сақланади. Ўзбекистонда Бобур мирзонинг шеърий меросини тадқиқ этган таниқли олимлар ва танқидчилар Бобурнинг шеърий асари ҳажман кичик бўлса-да, 85 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 аммо унинг ортида бир инсонпарвар, некбин, покиза қалб эгаси, гўзаллик ва ҳусн шайдоси, ҳаётсевар инсоннинг ёрқин сиймоси туради, деб фикр билдирадилар. Мен олимлар орасида Воҳид Зоҳидов, Содиқ Мирзаев, Саидбек Ҳасанов ва Илёс Ҳошимовларнинг муборак номларини катта ҳурмат билан қайд этмоқчиман. Воҳид Зоҳидов “Бобурнома” сўз бошисида ёзади: “Бобур асарларида ўз замонасидан норозилик, тақдирга қарши аччиқ нолишлар баралла эшитилади. Бундай норозилик ва эътирозлар Бобур поэзиясига чуқур фикр ва ижтимоий моҳият бағишлайди. Бунинг устига улар кишиларни ўша замонда мавжуд бўлган ижтимоий воқеликка нисбатан танқидий ва ҳушёр муносабат руҳида тарбиялашда ёрдам беради”. Саидбек Ҳасанов ёзади: “Гарчанд Бобур лирикаси ҳажман кичик бўлса- да, шаклан етук ва бадиий жиҳатдан баркамолдир. Унинг хос белгиси шуки, ҳар бир байт бирон тарихий ҳақиқат билан уйғундир, Бобур уни ниҳоятда равон ва жонли тасвирлайди. Унинг лирикасининг асосий мавзуси муҳаббат эканлиги шубҳасиз. Ҳижрон аламида шиква-шикоят, батамом ожиз қилиб қўювчи соф муҳаббат, висол орзуси ва вафодорликни шиор қилган”. Баъзи танқидчилар Бобур шеъриятининг лирик жиҳатларига ишора қилиб “Шо
Доказательный фрагмент
«The article deals with the translation of Zakhiriddin Mukhammad Babur’s gazels, some important aspects of poetic translation into Urdu.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article deals with the translation of Zakhiriddin Mukhammad Babur’s gazels, some important aspects of poetic translation into Urdu. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: gazel, poetic translation, poetic method, couplet, rhyme, манзум таржима, поэтический перевод, gazel, двустишие, ғазал, шеърий санъатлар, қофия, рифма, байт, радиф, газель, поэтические приёмы
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025