К содержанию
РецензированоRU2016

Использование метафоры при образовании мистических терминов

ВОҲИДОВ АВАЗБЕК

Востоковедения · 2016

Аннотация

The article deals with the information about using metaphors in the forming of ‘Sufism’ terms. Author introduces positions external appearance of lexical solidarity in the wide advantage, changing ‘Sufism’ terms in the base nearness of functions and conceptions, in the example of belonging terms. Keywords and expressions: sufism, term, metaphor, lexical solidarity, wide advantage, external characteristics, proximity concepts. Лексик бирликлар семантикасидаги миллий ўзига хосликлар тасаввуф терминологиясининг шаклланишида юз берган лексик-семантик жараён- ларнинг асоси ёки бошқача қилиб айтганда, мазкур жараёнларнинг йўна- лишини белгиловчи омил сифатида эътироф этилиши мумкин. Тасаввуф терминларининг шаклланишини таъминлаган семантик ўзгаришлар, хусусан, метафоранинг тасаввуф терминлари вужудга келишидаги роли эса, умумий 13 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 планда ҳам, хусусий планда ҳам деярли ўрганилганмаган масалалар қаторига киради. Ҳозиргача биз кўриб чиқишга муваффақ бўлган лексикографик ман- баларнинг аксариятида1 турли лексик бирликларнинг тасаввуф терминларига айланиши жараёнларини таҳлил этиш имконини берадиган кенг қамровли материал жамланган. Уларда терминларнинг дефинициялари қаторлари тақдим этилгани ва энг асосийси, мазкур терминларнинг қўлланишига мисолларнинг жуда мўътабар манбалардан олингани эса, ундай семантик ўзгаришларни асосли таснифлаш имконини беради. Мақоламизда лексик бирликлар семантикасидаги ўзгаришларнинг амалга ошишида метафоранинг қўлланишига доир кузатувлар натижалари тақдим этилади. Ўз-ўзидан маълумки, мақолада лексик бирликларнинг барча қатламларини қамраб олиш имконияти мавжуд эмас. Шунинг учун тилшуносликда турли номлар билан аталувчи2 сўзлар қатлами, яъни кундалик ҳаётимизда биз деярли автоматик равишда қўлловчи, яъни ўта фаол луғат бирликлари қаторини ташкил этувчи сўзлар қатлами билан чекланиб, уларнинг тасаввуф терминларига айланишида метафоранинг қўлланиш хусусиятларини кўриб чиқамиз. Зикр этилган лексик бирликлар гуруҳи кундалик турмушда кенг қўлланиши, ортиқча изоҳларсиз ҳам тушунарлилиги ва стилистик нейтрал- лиги билан характерланади. Мазкур қатлам луғат таркибининг ядросини ташкил этади ва бу муҳим мажмуасиз тилни тасаввур қилиш ҳам, нутқий алоқа ҳақида гапириш ҳам мумкин эмас. Кенг истеъмолдаги сўзларнинг кўп маънолилиги ва бунинг устига тегишли маъноларининг дифференциалашмагани уларнинг терминларга айланишига тўсиқ бўла олмайди. Бунга турли соҳа терминологияларига енгил кўз ташлабгина ҳам амин бўлиш мумкин. Кузатилган фактологик материал тасаввуф терминлари учун асос бўлган кенг истеъмолдаги сўзларнинг қуйидаги гуруҳларини ажратиш имконини берди3: 1. Табиий борлиққа оид нарсалар номлари: بآ “сув” – тасаввуфда “маърифат”4; نامسآ “осмон” – тасаввуфда “ғайб дунёси ватани”; باتف آ “қуёш” – тас. “ҳаёт, маърифат”; ربا “булут” – тасаввуфда “ҳижоб”; هيداب “саҳро, биёбон” – тас. “мушкилот, тўсиқлар”; رحب “денгиз” – тасаввуфда “мавжудот дунёси”; هوك “тоғ” – тасаввуфда “сайру сулукдаги тўсиқ, қийинчилик” ва шу каби жами 32 та термин. 1 Масалан, қаранг: 1372 نارهت ِ ینافرع تاریبعت و تاحلاطصا و تاغل گنهرف ِ ی داجس رفهج دیس 2 Мукаррамов М. Илмий услубда умумистеъмол лексиканинг қўлланишига доир. Ўзбек тилшунослигининг айрим масалалари. – Т., 1979. 112–117-б. 3 Гуруҳлашда, асосан, Э. Бегматов муаллифлигидаги “Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик қатламлари (– Т.: Фан, 1985). асарининг 11–13 саҳифаларидаги таснифга таянилди ва тегишли ўзгартиришлар киритилди. 4 тас. қисқартмаси “тасаввуфий маъноси” бирикмасини ифодалайди. 14 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2016, № 3 2. Табиий ҳодиса ва жараёнлар номлари: داب “шамол” – тас. “файз, ғойибий ёрдам”; ناراب “ёмғир” – тас. “Ҳақ таоло файзи ва тўлиқ раҳмати”; قرب “чақмоқ” – тас. “сайру сулукка чақирувчи дастлабки нур” ва шу каби жами 10 та термин. 3. Инсоннинг руҳий ҳолати билан боғлиқ сўзлар: انغتسا “истиғно, беҳожатлик” – тас. “ҳеч нарсага эҳтиёж сезмаслик, дунё бойликларига умид қилмаслик”; ماهلا “илҳом” – тас. “Мутлақнинг эълон қилиниши ва шаръан хосларнинг қалбида жилоланиши” ҳамда шу каби 29 та термин. 4. Инсоннинг жисмоний ҳаракат ва ҳолатлари билан боғлиқ номлар: يرادیب “бедорлик, уйқусизлик” – тасаввуфда “убудиятдаги ҳушёрлик олами”; ت ماقتسا “истиқомат” – тасаввуфда “сулук арконларидан бири: тўғриланиш, туриш” ва шу каби 16 та термин. 5. Одам ва ҳайвонларнинг номлари: مدآ “одам” – тас. “Абул-башар”; بابرا “арбоб” – тас. “Авлиёуллоҳлар ва хос Аҳлуллоҳлар”, امر “илон” – тас. “ёмон (харом) нарсаларга интилувчи нафс” ва шу каби 14 та термин1. 6. Одам ва ҳайвон тана аъзолари номлари: و ربا “қош” – тас. “вужуд олами ундан гўзаллик оладиган зот ҳожиби (қўриқчиси)”; يناشیپ “пешона” – тас. “илоҳий сир-асрорлар мазҳари”; ضراع “ораз (чеҳра, юз, жамол)” – тас. “Ҳақиқат ва аъён жамоли” ҳамда шу каби 24 та термин. 7. Инсон қўли билан яратилган объектлар номлари: ایسآ “тегирмон” – тас. “осмону фалак”; باوبا “эшиклар” – тас. “соликнинг ҳар бир ҳолати бошланиш нуқтаси”; رازاب “бозор” – тас. “

Доказательный фрагмент

«The article deals with the information about using metaphors in the forming of ‘Sufism’ terms.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article deals with the information about using metaphors in the forming of ‘Sufism’ terms. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: sufism, term, metaphor, lexical solidarity, wide, proximity concepts, суфизм, external characteristics, метафора, lexical solidarity, близость понятий, вазифалар ўхшашлиги, сходство внешних признаков, sufism, Тасаввуф, близость функций, тушунчалар яқинлиги, кенг истеъмолдаги лексика, wide advantage, термин, общеупотребительная лексика, ташқи ўхшашлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники