Учебная литератураKamoliddin Shamsiddin Sirojiddin o'g'li2019
Некоторые аспекты философской проблематики в произведении «Нукот» Мирзо Бедиля
ХУДАЙБЕРГАНОВ РАВШАН
Востоковедения · 2015
Аннотация
The article is dedicated to study the work of the great scholar Mirza Bedil, which consists of 66 nukat. The author’s convictions had big positive influence to the social-philosophical view of Central Asian nations. Some wisdoms of the author shows, the particular value of his philosophical view. Keywords and expressions: Mirza Bedil, Nukat, witty sayings, philosophical view, Central Asia. 164 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 4 XVIII асрнинг машҳур адиби, мутасаввиф шоири, файласуфи ﺪﺒﻋ ازﺮﯿﻣ لﺪﯿﺑ ردﺎﻘﻟا Мирзо Абдулқодир Бедилнинг (1644–1721) бутун ҳаёти ва ижоди Ҳиндистонда кечган. Унинг фалсафий қарашлари нафақат Ҳиндистонда, балки Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг маънавий ҳаётига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган. Бедилни Туркистонда “Абулмаъоний” (“Маънолар отаси”) деган ном билан аташган. Унинг китобларини ўқиб берувчилар “бедилхонлар” дейилган. Бедил фалсафий қарашларининг айнан қайси жиҳатлари Ўрта Осиё халқ- лари томонидан қабул қилингани масаласи эса ҳали етарлича ўрганилмаган соҳалардан бўлиб қолмоқда. Хусусан, Бедил ижодидан “Нукот” (“Ҳикматли сўзлар”) асари ҳам кам ўрганилган мавзулардандир. Биргина Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фондининг ўзида “Нукот” асарининг XVIII–XX асрларда кўчирилган қўлёзмаларидан 100 га яқин, XIX–ХХ асрларда тош- босма китобларнинг нафақат минтақада, шу билан бир қаторда Ҳиндистонда чоп этилган нашрларидан 50 га яқин нусхаси сақланади. Бу Бедил қараш- ларининг Ўрта Осиёда қанчалар оммалашганига далолат қилади. Бедил “Нукот” асарида муаллиф ўз таълимотининг асосларини жуда қисқа равишда баён қилган. Хусусан, Иброҳим Мўминов “Нукот” борасида “жуда ҳам муҳим фалсафий асар” деб баҳо берган1. Мирзо Абдулқодир Бедилнинг “Нукот” асари форс тилида ёзилган бўлиб, унда насрдаги ҳикматлар ораси назмий ғазал, рубоий ва бошқа жанрдаги шеърлар, баъзан турли ҳикоялар билан тўлдирилган. Умуман олганда, асар 66 ҳикматдан ташкил топган. Асар билан танишар эканмиз, унда муаллифнинг баён услуби юксак бадиий эканига ва бир ҳикматнинг ўзида бир қанча маъноларни жамлаб берганига гувоҳ бўламиз. Бунга олимнинг қуйидаги ҳикматини мисол кел- тиришимиз мумкин. “Мажоз, яъни олам ақлий назарияга кўра якуний тасав- вур қилинадики, [ёнғоқ] уруғи ҳақиқатнинг бир қисми эмас. [Чунки] ниҳол ҳолида уруғни умуман билиб бўлмайди. Худди шунингдек, кўз [ёнғоқ уруғ ҳолида бўлганида унинг] шохи ва баргини ҳеч ажрата олмагани каби”2. Бу ўринда Бедил ажойиб сўз ўйинини амалга оширади. Бунинг учун “мажоз” сўзидан фойдаланади. “Мажоз” сўзи бир неча маънога эга бўлиб, унда “истиора” (метафора)3 ва “ёнғоқзор” маънолари ҳам бор4. Ҳикматнинг биринчи метафора маъносидан фойдаланиб унга изоҳ беради ва қоидани шарҳлаш учун кейинги ёнғоқ маъносини ҳам ҳикматга жамлаб юборади. 1 Мўминов И. Мирза Бедилнинг фалсафий қарашлари. Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашриёти. – Т., 1958. 36-б. 2 3-ص .ﻮﻨﮭﻜﻟ .راﻮﺸﻛ لﻮﻧ .تﺎﻜﻧ .لﺪﯿﺑ (Нукот). 3 Истиора (араб. – қарзга олиш), метафора – бадиий тасвир воситаси, кўчим. Истиора икки нарса ўртасидаги ўхшашликка асосланади. У ўхшатилган ва ўхшаган унсурлардангина таш- кил топади. Қараннг: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ж. 4. – Т., 2003. 276-б. (ЎзМЭ) 4 Ан-На`йм. Арабча-ўзбекча луғат. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. – Т., 2003. 149-б. 165 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 4 Бедил ўз асарини “агар пайғамбарликни инкор қилгувчи бўлмасанг, жазава1 хатари бор ҳолда менинг олдимга тиз чўкиб келмагин. Барқ урган иймонинг бўлса, ахлоқсиз томонга кўз ташлама”2 жумласи билан бошлайди. Асарнинг биринчи жумласиданоқ муаллиф ўзининг қайси қарашлари китобида устувор аҳамият касб этишини намоён қилади. Бунга кўра, асарда ислом дини, хусусан, тасаввуфий қарашлар билан бир қаторда одоб-ахлоқ, яъни этика масаласи алоҳида ажратиб кўрсатилмоқда. Бедилнинг мусулмон олими сифатида фалсафий қарашлари борасида тўхталиб ўтадиган бўлсак, бу мавзуга доир қатор ҳикматларни китобида келтирган. Улардан баъзиларини кўриб чиқамиз. Асардаги бир ҳикмат ти- рикчилик талаб қилишга бағишланган. У ислом динидаги қазо ва қадар (инсон иродаси эркинлигига оид қараш) масаласи билан уйғунлашиб кетади. Бедилга кўра, ризқ топиш фақатгина инсоннинг ўзига боғлиқ бўлмай, ғайб3 олами билан боғлангани айтилади. Унинг фикрича, ғайб оламига ишониш- лик инсонни қашшоқликдан сақлаб қолади. Ишонмаган одамни гуноҳкор санаб, уни умидсизлик чулғаб олишини айтади4. Бу ерда шахснинг ўз ихтиё- рини бутунлай ғайб оламига топширишлик назарда тутилмаган. Бедил инсонга ихтиёр қолдирмоқда. Ўз замонасида кенг тарқалган тарки дунё5 қилиб дарвешликда6 ҳаёт кечиришни маъқулламайди. Ғайб оламидан бутун- лай узилиб ҳам кетмайди. Демак, тирикчилик ташвиши ҳаётнинг асосий мақсади эмас, унинг бир воситаси экан. Бунга файласуфнинг кейинги ҳикмати далолат қилмоқда. Бедил жисм, ақл ва руҳ7 ҳақидаги фалсафий тушунчаларини ҳам ўзига хос усулда ёритган. Файласуф бу тушунчалар маъносини келтириб ўтирмайди, балки бевосита ҳар бирининг
Доказательный фрагмент
«The article is dedicated to study the work of the great scholar Mirza Bedil, which consists of 66 nukat.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article is dedicated to study the work of the great scholar Mirza Bedil, which consists of 66 nukat. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: Mirza Bedil, Nukat, witty sayings, philosophical view, Мирза Бедиль, Средняя Азия, Ўрта Осиё, Мирзо Бедил, ҳикматлар, фалсафий қараш, Нукат, witty sayings, остроумные замечания, philosophical view, философский взгляд, Central Asia, Нукот, Mirza Bedil
Смежные источники
Журнал академических исследований нового УзбекистанаNusratulloh Muxtorov2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025