К содержанию
РецензированоRU2015

«Садди Искандари» – крепость спасения

ҚУРОНБЕКОВ АҲМАДЖОН

Востоковедения · 2015

Аннотация

In the past, the creativity of Alisher Navoi was studied under the direct influence of the that time ideology .It is time to reconsider the work of Navoi based on the idea of independenсу. In this article the author reviewing the poem “Iskander Shaft” and seeks to identify the secret plan of the poet. Keywords and expressions: character of Iskander, great purpose, metaphoric interpretation, citadel of salvation, wise ruler, voyage. Алишер Навоий ижодини ҳозирги замон ўлчовлари билан баҳолаш унча жоиз бўлмаса керак. Худди шунингдек, Алишер Навоий ижодига ўтмиш ҳукмрон мафкура қолипига солиб баҳо берилган ишларни ҳам уни ўтмиш етук алломалари айтгани учунгина мутлақ ҳақиқат деб қабул қилиш керакмас. “Садди Искандарий” асарларида Искандар тимсолига берилган таърифда шундай сўзлар ёзилган: “Моҳият эътибори билан Алишер Навоий орзу қилган социал муҳит, бу – ҳар қандай зулмдан хориж бўлган социал муҳит бўлиб, бундай муҳит ва жамиятнинг юзага келишини у илмий тушуниб ета олмади”. “...Алишер Навоий Искандар образини романтик бадиий принциплар асосида яратади ва бу асарда ҳам у, профессор В.Й. Зоҳидов тўғри таъ- кидлаб ўтгандек, “социал муҳитни яхшилашни субъектив факторлар тарбия, илм-фан, ақл, ахлоқий таъсирга боғлиқ деб қарайди”. Алишер Навоий шахснинг ролини идеаллаштиради, бу эса шоирнинг муҳитни ўзгартиришга нисбатан идеалистик позициядан ёндашганини кўрсатади”1. 1 Ҳайитметов А. Навоий даҳоси. – Т., 1970. 27-б. 14 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 4 Алишер Навоий ижодига бундай ёндашув мустабид тузум мафкурасининг маҳсули. Аслида бу олимлар Навоий ижодини теран англаб етган бўлиши керак, лекин фикрларини замон талабига мос баён қилишга мажбур эди. Алишер Навоий “Садди Искандарий” асарини ёзишга киришишдан ав- вал, бир муддат салафлари ёзган асарларни ўрганади. Сабаби иккита эди: биринчиси, давр анъанасига кўра мавзу доирасидан чиқмаслик керак эди, иккинчидан, ўша “Хамса” мавзуси доирасида янги, ўз сўзини ва кўзқарашини баён эта олиши керак эди. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонини ёзишдан олдин, ўз олдига улуғ мақсадлар қўйган эди. Буни шундай баён қилади1: Ки, чун ҳақдин ўлди иноят манга Карам айлади бениҳоят манга. Улуғ комлардин эдим бахтиёр, Ки йўқ эрди анда манга ихтиёр. Нетонг бўлса кўпдин-кўп ар қайғулуқ Тамаъ бўлса кимга улуғдин-улуқ. Ва лекин не ғам тенгри айлаб карам, Улуғ муддао берса мақсуд ҳам. Шоир айтадики, буюк мақсадлар менга Аллоҳ томонидан иноят қилинган эди. Мақсад улуғ бўлса, ташвиши ҳам катта бўлади, лекин бу тақдир- пешона, буни бажармай иложим йўқ, дейди. “Садди Искандарий”ни ёзишдан мақсад, Искандар саргузаштларининг олдинги “Хамса” асарларида ёзилган сюжетини қайта такрорлаш эмас, балки ўша мавзу доирасида бутунлай янги бир асар яратиш эди. “Садди Искандарий” асари мажозий маънога эга. Бу қалъа дунёни жабру зулмдан, адолатсизликлардан, қонхўрликлардан, қирғин-барот урушлардан ва бошқа арозий ва самовий хавф-хатарлардан асрагувчи нажот қалъаси тимсолини яратади. Бу инсониятнинг нажот қалъасини яратиш шартларини асар давомида бир-бир баён қилиб боради. Бу асарнинг бош қаҳрамони Искандар шоҳ. Бу сиймо тарихий Александр Мақдунийга нисбат берилади. Бу тўғри ҳам, нотўғри ҳам. Албатта, бу асар- нинг прототипи ўша Александр Мақдуний, лекин унинг адабий тимсоли тўқима тимсол. Бу қаҳрамоннинг адабий тимсоли Шарқ ва Ғарб адабиётида сайёр тимсол сифатида кўпгина асарларда ўз аксини топган. Искандарни бош қаҳрамон сифатида танлаш бир томондан, адабий анъана бўлса, иккинчи томондан, шоирлар шу мавзуда ўз дунёқарашларини баён қилишлари учун бир восита. 1 Мисоллар Алишер Навоий мукаммал асарлар тўпламидан. 11-т. 1993. 15 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 4 Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонида Искандар тимсоли ор- қали дунё ижтимоий тузумининг ислоҳ қилиш йўлларини излайди. Бу йўлдаги биринчи анъанага зид қадам Искандарнинг дунёга келиши: Бу вайрона ичра шоҳи бахтиёр, Сабо сайрини тузди беихтиёр. Кўрарким, қўюб ҳам бир ҳомила, Қарин қолмайин руҳ анга жисм ила Ётиб олида тифли зору забун, Чекиб гаҳ-гаҳе йиғлағон янглиғ ун. ...Солиб чун аларга назар Файлақус, Дегил тушти кўнглига нори мажус. Буюрдики, маҳрамваш эл еттилар Ўлукни ҳамул ерда дафн эттилар. Ўзи тифлни олди эъзоз ила Қилур эрди парварда юз ноз ила. Секандар атаб ўғли билди ани, Ўларда валиаҳд қилди ани. Мазмуни шуки, Файлақус подшоҳ овдан қайтаётиб, бир вайрона ичида бола туғиб ўлган аёлни кўради ва унинг ўғлини асраб олиб, отини Искандар деб атайди ва ўлаётганда ўзига валиаҳд қилиб тайинлайди. Бунда рамзий маъно яширин эди. Ўрта аср шароитида Шарқда қоидага мувофиқ фақат подшоҳлар оила- сидан бўлган шахсгина подшоҳлик тахтини эгаллашга лойиқ ҳисобланарди. Искандар эса қоидага хилоф равишда ота-бобоси номаълум, асранди бола эди. Шоир бу билан подшоҳ бўлиш учун у, албатта, шоҳлар авлодидан бўлиши шарт эмас, шоҳликка лаёқатли одам бўлса бўлгани, деган фикрни илгари суради. Бу ҳақда шундай сатрларни битади: Нақумоҳис олинда дастур эди Ки ҳикматқа оламда машҳур эди. Сипеҳр авжиға фикр

Доказательный фрагмент

«In the past, the creativity of Alisher Navoi was studied under the direct influence of the that time ideology .It is time to reconsider the work of Navoi based on the idea of independenсу.»

Образец извлечения

Демо-превью

In the past, the creativity of Alisher Navoi was studied under the direct influence of the that time ideology .It is time to reconsider the work of Navoi based on the idea of independenсу. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: character of Iskander, great purpose, metaphoric interpretation, character of Iskander, образ Искандера, citadel of salvation, великая цель, цитадель спасения, wise ruler, мудрый правитель, метафорическая трактовка, доно ҳукмдор, мажозий талқин, денгиз сафари, voyage, буюк мақсад, морское путешествие, Искандар тимсоли, нажот қалъаси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники