К содержанию
РецензированоRU2015

Проблема репрезентации гласных звуков в транскрипции эпоса Алишера Навои «Хамса»

ИМОМНАЗАРОВ МУҲАММАДЖОН

Востоковедения · 2015

Аннотация

This article is devoted to the matter of expression of vowel sounds in transcription of the texts of poems in Alisher Navoi’s “Xamsa”. As well based on views of E. Fazilov, K. Yudakhin, E. Umarov, Y. Eckman, A. Rustamov, A. Kuranbekov, phonetic systems bend to Aruz and expressed in texts of Navoi’s works are reflected in the article. Keywords and expressions: vowel sounds, phoneme, allaphone, takte’, transcription, art of iykham. “Ҳайрат ул-аброр” достони конкордансини тузиш принципларини ишлаб чиқиш жараёнида асар матни транскрипциясини яратиш эҳтиёжи туғилди. Бу юмушни амалга оширишдаги энг мураккаб вазифа Навоий матнидаги унли товушларни қандай ифодалаш муаммоси бўлди. Чунки Навоий даврида ёзувда араб алифбоси қўлланилгани учун туркий тилнинг ҳамма нозикликларини ажратиб бериш имкони бўлмаган. Шу сабабли Навоий давридаги унлилар тизимини аниқлаш ва ҳар бир сўзни айни ўша давр талаффузида ифодалаш алоҳида тарихий-фонологик тадқиқотларни талаб қилади. Биз туркология 5 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 4 соҳасидаги бундай жиддий изланишларга қўл уришдан ўзимизни тийган ҳолда шу кунгача бу йўналишда турколог олимлар олиб борган тадқиқотлар ва уларнинг энг сўнгги хулосаларига таяниб иш кўришга қарор қилдик. Бу мавзудаги адабиётларга мурожаат қиладиган бўлсак, ниҳоятда хилма- хилликка дуч келамиз. Э. Фозиловнинг кузатишларига қараганда, К. К. Юдахин Алишер Навоий даврида 6та унли мавжудлигини қайд этган бўлса, А. К. Боровков Навоий тилида 8 та унли бор деб тахминлайди. Х. Дониёров эса 7–8 фонема, 11 товуш ҳақида гапиради. Янош Экман Навоий тилидаги унлилар системаси 9 фонемадан иборат деб ҳисоблайди. Академик А. Рустамов ҳам шу фикрни тасдиқлайди. Э. Фозиловнинг ўзи ҳам шу хулосани маъқул топиб, Навоий тилида қуйидаги 9 та унли товушларни санаб ўтади: а, ä, e, u, ы, o, ö, у, ÿ. Э. Умаров ўз докторлик ишида XV аср луғатшуноси Толеъ Ҳиравийнинг “Бадоеъ ул-луғат” асари материалларига таянган ҳолда Навоий даври адабий тилида 14 унли товуш, жумладан, 9 фонема (а, у, ý, уо, о, и, и:, иэ, э) ва 5 аллафон (ã, ă, э, и, ў, ) мавжудлигини аниқлаган. Аммо кейинчалик ушбу олим “XV аср ўзбек тили унлилари ҳақида” мақоласида яна Толеъ Ҳиравийга таянган ҳолда 11 унли (чўзиқ а, қисқа а, очиқ а, и, э, у, қисқа ү, ÿ, ў, қисқа и, ий)ни ажратиб кўрсатади. Булар барчаси назарий ечимлар. Уларнинг амалиётга татбиқ этилиши қандай? Э. Фозилов ўзининг XV аср биринчи ярмида яшаб ижод этган шоирлар – Хўжандий, Юсуф Амирий, Лутфийлар адабий мероси устида олиб борган тадқиқотларида 9 фонема ва 5 та аллафонни ажратиб кўрсатади. Хўжандий “Латофатнома”сини кириллица асосида – а(ā), ə, e(ē), u(ū), ы, o(ō), ө, у(ỹ), ү шаклида, Амирий ва Лутфий асарларини эса лотин гра- фикасига таянган ҳолда а/ā, ä, e/ē, i/ī, у, o/ō, ö, u/ū, ü унли фонемалар билан транскрипциялайди. Аммо унинг раҳбарлигида тузилган 4 жилдли “Навоий асарлари луғати”да сўзлар кенг китобхон оммасига қулайлик яратиш мақ- садида Навоий асарларининг янги даврдаги бошқа нашрлари сингари XV аср талаффузида эмас, бугунги талаффуз қоидаларига риоя қилган ҳолда берилган. Аммо достонлар матнининг илмий транскрипцияси учун бундай ёндашув мақбул эмас. “Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайрат ул-аброр” матнини транскрип- ция қилишда биз илк тажриба сифатида уч асосга таянишни маъқул топдик. Булардан биринчиси 1991 йилда эълон қилинган 20 жилдлик мукаммал асарлар тўпламининг 7- жилди матни бўлса, иккинчиси матншунос олим Порсо Шамсиев 1971 йилда тайёрлаб нашр эттирган арабий хатдаги илмий- танқидий матн эди. Аммо ҳар икки матн ҳам асардаги унлилар тизимини мукаммал акс эттирмаслигини ҳисобга олиб, учинчи асос сифатида тая- нишга мажбур бўлдик. Буларга қўшимча равишда мавжуд бир имкониятдан ҳам унумли фойдаланиш хайрли кўринди. Яъни, “Ҳайрат ул-аброр”нинг шеърий матни аруз вазнида ёзилганлиги ундаги ҳар бир унли товушнинг 6 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 4 чўзиқ ёки қисқа талаффуз қилинишини белгилашга асос бўла олишини ҳисобга олиб ва аруз вазнидаги шеърий матннинг тўғри ўқилишига эришиш учун ҳар бир унли товушнинг чўзиқ ва қисқа вариантларини тақтеъ асосида алоҳида ифодалашга ҳаракат қилинди. Бундай ёндашув келгусида Навоий даври тили устида олиб бориладиган тарихий-фонологик тадқиқотлар учун аниқ материал бериши мумкинлиги ҳам инобатга олинди. Алишер Навоий “Мезон ул-авзон” асарида алоҳида таъкидлаб кўрса- тишича, шеър тақтеъ қилинганда товушларнинг араб ёзувидаги ҳарфлар билан ифодаланиши эмас, айни талаффузи ҳисобга олинади: “Шеър тақтеъи иборат андиндирким, байт алфозини бир-биридан айиргайлар, ул навъким, байтнинг ҳар миқдори тенг тушгай ул биҳорнинг афоъийлидин биригаким, ул байт баҳрда воқеъдур ва тариқи будурким, мулоҳаза ҳара- катнинг нафсиға воқеъ бўлғай, йўқким, аҳволиғаки, ул фатҳа ва замма ва касрадур ва малфуз эътибор қилғай, йўқки мактуб ва ҳар ҳарфки лафзда келгай, агарчи китобатда бўлмағай, тақтеъда ҳисобға киргай...”1. “Ҳайрат ул-аброр” достони арузнинг “сариъи мусаддаси матвий” ваз- нида ёзилган. Бу вазннинг шартли ифодаси “муф

Доказательный фрагмент

«This article is devoted to the matter of expression of vowel sounds in transcription of the texts of poems in Alisher Navoi’s “Xamsa”.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is devoted to the matter of expression of vowel sounds in transcription of the texts of poems in Alisher Navoi’s “Xamsa”. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: vowel sounds, phoneme, allaphone, takte’, transcription, art of iykham, vowel sounds, искусство ихам, унли товушлар, аллафон, тақтеъ, транскрибирование, фонема, тактеъ, гласные звуки, транскрипциялаш, ийҳом санъати
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники