К содержанию
РецензированоRU2015

Философия и исламские науки Ибн Сины (тафсир и калам)

ЯМИНОВ АБДУЖАББОР

Востоковедения · 2015

Аннотация

Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳо- та қилгани келтирилган. Фалсафанинг таркибий қисмлари бўлган мантиқ, ахлоқ, ило- ҳиётга оид асарлар бир ёқда турсин, ҳатто унинг тафсир ёки каломга оид рисолалари ҳам фалсафий жиҳатдан чуқур ғоялар билан суғорилгани кўзга яққол ташланиб туради. Таянч сўз ва иборалар: Фалсафий билимлар, мантиқ, илоҳиёт, ижтимоий муноса- батлар, ахлоқ, Шарқ фалсафаси, ҳикмат, фалсафий рисолалар, борлиқ. Аннотация. В данной статье анализируются философские мысли Ибн Сины. С точки зрения великого учёного не только логика, этика, теология являются частями философии, но даже его трактаты по толкованию Корана или богословии обогощены глубокими философскими идеями. Опорные слова и выражения: Философские знания, логика, теология, социальные от- ношения, этика, Восточная философия, философские трактаты, вселенная. Summary. This article provides a broad overview Ibn Sina’s philosophical worldview. In addition to his works on logic, ethics and theology, Ibn Sina’s treatises on interpretation of the Qur’an and theology contain philosophical notions. Keywords and expressions: philosophical knowledge, logic, Theology, social relationship, Ethics, Eastern Philosophy, philosophical treatises, universe. Абу Али ибн Синонинг (980–1037) илмий-ижодий фаолияти жуда ранг- баранг бўлиб, аллома ўз даврида мавжуд бўлган барча фан соҳаларида қалам тебратган. Дунёда у, асосан, табиб сифатида машҳур бўлгани билан олимлар наздида буюк файласуфдир. Бошқача айтганда, табобат Ибн Сино фалсафа- сининг бир қисмидир, холос. Бироқ, у файласуфгина ҳам бўлиб қолмади. Шайхурраиснинг ҳам дунёвий, ҳам диний мазмундаги асарлари ҳақли равишда уни жаҳон фани ва маданиятининг нодир намояндаси дейишга ҳуқуқ беради. Ибн Синонинг қизиқишлари доираси ўз даврининг барча фанларини қамраб олган эди. Унинг турли фанлар ривожига ҳисса қўшган қомусий 241 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 олим эканлигини билиш учун ёзган асарлари рўйхатигагина назар ташлаш кифоядир. Олимнинг бизгача етиб келган ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалари маркази (ШҚМ)да сақланаётган шундай асарлари ҳам борки, улар нафақат табобат, балки фалсафа, ислом илмлари, хусусан, тафсир ва каломга оид мавзуларни ҳам ўз ичига олган. Фалсафа. Ибн Сино фалсафани илмларнинг мажмуаси, бутун инсоният заковатининг йиғиндиси, деб ҳисоблар эди. Алломанинг фалсафий қараш- лари унинг табиий-илмий қарашлари билан узвий боғлиқ. Унинг фикрича, фалсафанинг вазифаси мавжудотни, уларнинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро муносабати, биридан иккинчисига ўтиши ва даражаларини ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Шайхурраис қаламига мансуб “Донишнома”, “Аш- шифо”, “Китоб ал-ишорот ва ат-танбиҳот” (“Ишора ва кўрсатмалар”) каби йирик асарлар билан бирга “Рисалат баъд ал-афадил ила улама мадинат ас- салом” (“Тинчлик шаҳри [Бағдод] олимларига баъзи фозилларнинг рисо- ласи”), “Ал-мукатаба байна Аби Саид ибн Аби-л-Хайр ва аш-Шайх ар-Раис” (“Абу Саид ибн Абу-л-Хайр билан Шайхурраис ўртасидаги ёзишма”), “Ар- рисала ан-найрузия” (“Наврўз муносабати билан ёзилган рисола”)1, “Рисала фи-л-ҳудуд” (“Таърифлар ҳақида рисола”)2, “Рисала фи-л-мантиқ”3, “Рисала фи-л-уқул” (“Ақл ҳақида рисола”), “Ат-таълиқот” (“Изоҳлар”)4 каби рисо- лалар ҳам бизгача етиб келган. “Китоб ал-ишорот ва ат-танбиҳот” 1035–1036 йилларда Исфаҳонда ёзилган Ибн Синонинг сўнгги ва энг мукаммал фалсафий асари бўлиб, 1340– 1341-йилларда кўчирилган. Унинг биринчи қисми мантиққа, иккинчи қисми эса ҳикматга оиддир. Фаслларга бўлиб ўрганиладиган асардан мисол тари- қасида “Руҳнинг танадан ажралиши” (ديرجتلا) деб номланадиган мавзуга эътибор қаратсак. Унда бадан ва руҳнинг ҳар бири 3 кўринишдан бирида экани айтилади. Муаллиф ёзишича, бадан: 1 ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 48б-49а-б. Кўчирувчининг исми номаълум бўлиб, 1075/1664 йил кўчирилган. Рисоланинг муқаддима қисмида муаллиф уни амир Саййид Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳга наврўз туҳфаси сифатида ёзганини айтиб ўтган. ШҚМда рисоланинг уч қаторигина мавжуд, холос. Унинг беш нусхаси асосида танқидий матни билан амалга оширилган нашри Мисрлик тадқиқотчи Абдуссалом Ҳорунга тегишлидир (Ибн Сино. Ар-рисала ан-найрузия // Наводир ал-махтутот. Абдуссалом Ҳорун тадқиқи билан. – Қоҳира: Дор ал-илм, 1954. 27–44-б.). 2 Абу Али ибн Сино. Рисала фи-л-ҳудуд. ШҚМ қўлёзмаси. Инв. № 2385. 120а-123а-б. Рисолада ақл, нафс, жавҳар, жисм, ҳаракат, макон, суръат (тезлик) каби етмиш иккита фалсафий истилоҳлар, уларнинг келиб чиқиши, моҳияти ва истифода этилиши ҳақида сўз боради. 3 Рисола Исфаҳонда ёзилган бўлиб, 1662 йил кўчирилган. Унда мантиқ илмининг вазифаси, тасаввур, тасдиқ, жинс, тур, фасл, хосса, араз, таъриф, тақсим, қиёс ва унинг турлари каби истилоҳлар шарҳланади. 4 Араб тилида ёзилган, 1674 йил Муҳаммад Боқир ибн Саййид Ҳайдар томонидан кўчирилган ушбу рисолада илоҳиётнинг мантиқ билан алоқалари устида сўз боради. Ибн Синонинг ақлий илмлардаги турли масалалар устида айтган сўзларини шогирди Ибн Зайла тўплаб, “Таълиқот” номи би

Доказательный фрагмент

«Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳо- та қилгани келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Ибн Сино фалсафий қарашларининг не қадар кенг қамровни иҳо- та қилгани келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: philosophical knowledge, logic, Theology, social relationship, Фалсафий билимлар, этика, илоҳиёт, теология, социальные отношения, Восточная философия, борлиқ, ахлоқ, Ethics, philosophical treatises, фалсафий рисолалар, ижтимоий муносабатлар, ҳикмат, universe, Шарқ фалсафаси, вселенная, philosophical knowledge, логика, Eastern Philosophy, философские трактаты, мантиқ, Философские знания
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники