Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Hafiz Khorezmi's March to Ibrahim Sultan
ЖЎРАЕВ ЖАЛОЛИДДИН · Ҳофиз Хоразмийнинг Иброҳим Султонга марсияси
Востоковедения · 2015
Аннотация
Мақола туркий адабиётнинг таниқли вакилларидан бири Ҳофиз Хоразмий то- монидан темурийлар сулосаси вакили, адабиёт ва санъат ҳомийси, 20 йил давомида Форс вилоя- тини бошқарган Иброҳим Султон вафоти муносабати билан ёзилган марсияга бағишланган. Таянч сўз ва иборалар: Иброҳим Султон, Амир Темур, Али Яздий, “Зафарнома”, Мирзо Абдулла, профессор ҳамид Сулаймон. Аннотация. Статья посвящена оде, написанной известным представителем тюркс- кой литературы Хафизом Хорезми в связи со смертью представителя династии тему- ридов, мецената литературы и искусства Ибрахима Султана, который на протяжении 20 лет правил в империи областью Форс. Опорные слова и выражения: Ибрахим Султан, Амир Темур, Али Язди, «Зафарнаме», Мирза Абдулла, профессор Хамад Сулейман. Summary. The article is devoted to the ode written by well-known representative of the Turkic literature Khafiz Khorazmi in connection with the death of Ibrahim Sultan, the representative of the Timurids dynasty, a patron of literature and art, who for 20 years had ruled in the empire in Fors region. Keywords and expressions: Ibrakhim Sultan, Turkic literature, Khafiz Khorezmi, Amir Temur, Ali Yazdi, "Zafarname", Mirza Abdullakh, Professor Hamid Suleyman. Амир Темур авлодлари орасида Иброҳим Султон ибн Шоҳрух ибн Темур Кўрагоний (1394–1435) ўзига хос мавқега эга. Манбалардаги қайдларга кўра, соҳибқирон бошқа амирзодалар қатори Иброҳим Султоннинг тарбияси, илм олиши, адабиёт, санъат, ҳарб соҳаси, давлат ишларидан хабардор бўлиб вояга етиши учун турли анжуманлар, ҳарбий ҳаракатлар, элчилар қабули ва давлат аҳамиятига эга бўлган маросимларда иштирок этишига эътибор қаратган1. 1 Руи Гонзалес де Клавихо. Дневник путишествия в Самарканд ко двору Тимура (1403–1406). – М.: Наука, 1990. С. 108; Ахмедов Б. Улугбек и полетическая жизнь Мавераннахра XV в. – С. 13. 217 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 Кейинчалик отаси Шоҳрух ҳукмронлиги вақтида ҳам юқорида қайд қилинган сингари тадбирларнинг бевосита қатнашчиси бўлганлиги Мирхонд1, Фасиҳ Ҳавофий2 ва Абдураззоқ Самарқандий3лар томонидан ҳам ёзиб қолдирилган. Давлатшоҳ Самарқандийнинг билдиришича, Шоҳрух Мирзо саройида олим ва фозилларни сақлаган, таълим ва тарбиясига эътибор берган. Шу- нингдек, ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳам уларни ўзи билан бирга олиб юрган4. Амир Темур ва Шоҳрух сингари Иброҳим Султон ҳам адабиёт, санъат, мусиқани яхши билган ва бу соҳа вакилларининг иқтидорини қадрлаб, тар- биясига алоҳда эътибор қартган. Ака-ука Мирзо Улуғбек, Иброҳим Султон ва Бойсунғур Мирзоларнинг адабиёт ва санъат асарлари юзасидан ёзишмалари ҳам етиб келган5. Хусусан, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкираи шуаро”- сида амирзода биродари Бойсунғур Мирзодан ўз даврининг мусиқа билим- дони Хожа Юсуфни сўраб ёзган мактублари ҳақида сўз юритилган. Тазкира муаллифи Иброҳим Султон ва Мирзо Улуғбек тўғрисида бу каби латифалар кўп эканлигини ҳам қайд қилиб ўтган6. Булардан ташқари амирзоданинг ўзининг ҳам яхшигина шоирлик иқти- дори эгаси бўлган ва асарлар битган7. Ёш ва шижоатли темурийзода салтанатининг Форс вилоятида йигирма йилдан ортиқ ҳукмдорлик қилган. Мазкур даврда Шерозда “Мадрасаи дор ус- сафо”, “Дор ул-эйтомий” (етимхона) каби бинолар ва ва боғ барпо қилганлиги маълум8. Унинг бевосита иштироки ва кўрсатмаларига биноан темурийлар 1 Мирхонд. Равзат ус-сафо. ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи қўлёзмалар фонди. 2-рақамли босма китоб. 2 Фасиҳ Ахмад ибн Джалал ад-дин ал-Ҳавофи. Муджмали Фасихи. – Т.: Фан, 1980. 149-б. 3 Абдураззоқ Самарқандий. Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн. – Т.: Фан, 1969. 466-б. 4 Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкираи шуаро. ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи. 104 рақамли қўлёзма. 170б-варақ.; А. Е. Крымский томонидан темурийлар даврида ҳукмдорлар атрофида ижодкорларнинг жамланиб, уларнинг тарбиясига эътибор бериш анъанаси бўлганлиги қайд қилинган. Қаранг: Крымский А. Е. Низами и его современники. – Баку: Элм, 1981.– С. 485. 5 О. Акимушкин Улуғбек, Иброҳим Султон ва Бойсунғур Мирзолар ўртасидаги адабиёт ва санъат соҳаси бўйича ёзишмалари етарли даражада тадқиқ этилмаганлигини қайд қилган. Қаранг: О. Акимушкин. Бойсунғур Мирзо – санъат ҳомийси, сиёсатчи ва жангчи // Амир Темур: шахсининг замондошлари томонидан баҳоланиши ва фаолиятининг мустақил Ўзбекистон учун аҳамияти. – Т., 1997. 143–146-б. 6 Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкираи шуаро. ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи. 104 рақамли қўлёзма. 171б-варақ. Иброҳим Султон ва Хожа Юсуф билан боғлиқ воқелар баёнига оид маълумотлар А.Қаюмов томонидан таҳлил қилинган. Қаранг: А. Қаюмов. Бобур даври Андижон адабий муҳити. Хожа Юсуф Андижоний. – Т.: Мумтоз сўз, 2008. 46-б. 7 Қаранг: Маҳди Баёний. Мажмуъаи муншаот // Роҳнамои китоб. Шумораи 4. 1340 ҳ/ш. 8 Қози Аҳмад Қумий. Гулистони ҳунар. Ба кўшаши Аҳмад Саҳилий Хонсорий. Теҳрон. 1352 ҳ/ш. 30-саҳ; Яна шу муаллиф: Хулосаҳои литаворих. Ба кўшаши Эҳсон Ашрофий. – Теҳрон, 1363 ҳ/ш.; Мир Сайид Шариф Роқим. Тарихи Роқимий. ЎзР ФА Абу Райҳон 218 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВ
Доказательный фрагмент
«Мақола туркий адабиётнинг таниқли вакилларидан бири Ҳофиз Хоразмий то- монидан темурийлар сулосаси вакили, адабиёт ва санъат ҳомийси, 20 йил давомида Форс вилоя- тини бошқарган Иброҳим Султон вафоти муносабати билан ё…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақола туркий адабиётнинг таниқли вакилларидан бири Ҳофиз Хоразмий то- монидан темурийлар сулосаси вакили, адабиёт ва санъат ҳомийси, 20 йил давомида Форс вилоя- тини бошқарган Иброҳим Султон вафоти муносабати билан ё… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: Ibrakhim Sultan, Turkic literature, Khafiz Khorezmi, Amir, Али Язди, Turkic literature, Мирза Абдулла, Professor Hamid Suleyman, Ибрахим Султан, Мирзо Абдулла, «Зафарнаме», профессор ҳамид Сулаймон, Амир Темур, "Zafarname", “Зафарнома”, Mirza Abdullakh, Ali Yazdi, Иброҳим Султон, Али Яздий, Amir Temur, Ibrakhim Sultan, профессор Хамад Сулейман
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026