Учебная литератураKamoliddin Shamsiddin Sirojiddin o'g'li2019
«Добросовестное» восстановление: причины, примеры и последствия
ПЎЛАТОВ ШУҲРАТИЛЛО
Востоковедения · 2015
Аннотация
Мақолада муаллиф қўлёзма ҳужжатлар, уларни сақлаш, уларга зарар етказувчи омиллар, жумладан, “яхши ниятда қилинган” реставрация тушунчаси ҳақида мулоҳаза юритади. “Яхши ниятда қилинган” реставрациянинг сабаблари, унинг оқибат- лари ва уни йўлга қўймаслик учун реставрациянинг қайси асосий меъёрларига риоя қили- ниши кераклиги мақоланинг асосини ташкил қилади. Таянч сўз ва иборалар: қўлёзма, ҳужжатлар, консервация, “Яхши ниятда қилинган”, реставрация, асосий принциплар, меъёрлар. Аннотация. Автор статьи размышляет о рукописных документах, о факторах, которые им угрожают, в том числе о “реставрации из благих побуждений”. Основу ста- тьи составляет информация о причинах, последствиях “реставрации из благих побуж- дений” и о том, каких основных принципов реставрации нужно придерживаться. Опорные слова и выражения: рукопись, документы, хранение, “реставрации из благих побуждений”, основые принципы, нормативы. 1 Эркинов А. Алишер Навоий “Хамса”си талқинининг XV–XX аср манбалари. Филол. фан. док. дисс. – Т., 1998. 63-б. 2 Ҳайитов А. Алишер Навоий “Хамса”сини насрийлаштириш: анъана, табдил ва талқин. Филол. фан. ном. дисс. – Т., 2000. 85-б. 183 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 Summary. The author of this paper proposes his own views on the issues concerning the storage of manuscript documents. After long investigations he reveals certain “threats” to manuscripts, documents, especially notes some thoughts on the phrase “done with good purpose”. Here the author underlines such problems such as the reasons and results of this so-called “well-meaning repairs” restoration and also gives his suggestions on how to obey the rules of restoration of the documents in this article. Keywords and expressions: manuscripts, documents, conservation, restoration, “well- meaning repairs”, general, principles. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди умумжаҳон илм, фан ва маданиятига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган маданият ўчоқларидан биридир. Мана шу залворли ҳиссанинг исботи, инъикоси, гувоҳи ҳисобланган ёзма ёдгор- ликлар – миллатимизнинг илм-фанга бўлган муҳаббатининг яққол намунаси. Аксарият ўзбек оилаларида қўлёзма ва тошбосма китоблар, шажара ва қозилик ҳужжатларининг тарихнинг минг бир чиғириғидан ўтказиб сақлаб келинганлиги юқоридаги фикримизга далил бўла олади. Баъзи маълу- мотларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг турли фондларида ва хусусий коллекцияларда 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Ҳозирги кунда бу ёдгорликларнинг катта қисми тарқоқ ҳолдалиги ва турли хил шароитларда сақлаб келинаётганлиги ушбу артефактларни муҳофаза қилиш чораларини кучайтириш заруриятини туғдиради. Бир томондан, уларни сақ- лаб қолиш масаласи юзага келса, иккинчи томондан, улардан тадқиқот- чиларнинг фойдаланишларини енгиллаштириш, қўлёзмаларни илмий муо- малага киритишга йўналтирилган ҳаракатлар амалга оширилиши керак. Бу йўналишда турли идора, муассаса ва ўқув юртлари томонидан кўплаб тад- бирлар амалга оширилаяпти. Улар Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бир неча қарор ва меъёрий ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган. “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида” (2012 й.), “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (2002 й.; 2011 й.) каби ҳужжатлар шулар жумласидандир. 2014 йилнинг 15 май куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замо- навий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида Президент Ислом Каримов ёдгор- ликларни асраб-авайлаш ҳақида батафсил тўхталиб: “Бизнинг истагимиз шуки, Шарқ қўлёзмаларида сақланаётган улкан меросдан барча-барча инсонлар баҳраманд бўлсин. Уларни одамларга, авваламбор ёшларимизга етказиш айни муддао бўлур эди”, деб тилак билдирди1. 1 Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. Халқ сўзи, 2014 йил 16 май. 184 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 Юқорида келтирилган таклифларнинг амалий ижросини таъминлаш ниятида Шарқ қўлёзма асарлар мажмуаси фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Марказ фолиятида илк бора “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида сақланаётган тарихий ҳужжатлар ҳолатининг таҳлили ва уларни сақлаш шароитларини яхши- лашнинг илмий асослари ва амалиёти” номли лойиҳа амалга оширила бошланди. Асосий эътиборнинг қўлёзма китобларни таъмирлашга қаратил- ганлиги, мутахассис ва материалларнинг етишмаслиги туфайли бир оз на- зардан четда қолгандек туюлаётган қўлёзма ҳужжатлар Марказ фондининг ажралмас қисми бўлиб, унинг аҳволини яхшилашга қаратилган ушбу лойиҳа жуда долзарб муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган. 3 йилга мўлжал- ланган лойиҳанинг борйўғи 3 ойигина ўтгани, ҳали олди
Доказательный фрагмент
«Мақолада муаллиф қўлёзма ҳужжатлар, уларни сақлаш, уларга зарар етказувчи омиллар, жумладан, “яхши ниятда қилинган” реставрация тушунчаси ҳақида мулоҳаза юритади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада муаллиф қўлёзма ҳужжатлар, уларни сақлаш, уларга зарар етказувчи омиллар, жумладан, “яхши ниятда қилинган” реставрация тушунчаси ҳақида мулоҳаза юритади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: manuscripts, documents, conservation, restoration, “well-, основые принципы, қўлёзма, нормативы, документы, меъёрлар, хранение, асосий принциплар, principles, реставрация, рукопись, general, “реставрации из благих побуждений”, manuscripts, консервация, ҳужжатлар, “well- meaning repairs”, “Яхши ниятда қилинган”
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025