К содержанию
РецензированоRU2015

Новые сведения о научном наследии Ходжи Мухаммада Порсо

ИСМОИЛОВ МАСЪУДХОН

Востоковедения · 2015

Аннотация

Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган. Таянч сўз ва иборалар: тасаввуф, нақшбандия, қўлёзмалар, Хожа Муҳаммад Порсо, сулаймонийя, калом илми, араб ва форс адабиёти, география, биография, ҳадис илми, тафсир илми, фиқҳ, Қуръон илмлари. Аннотация. В статье дается вводная информация о ряде новых книг, написанных Хаджой Мухаммад Порсо, который научно обосновал Накшбандия учение в своих научных трудах. Опорные слова и выражения: тасаввуф, накшбандия, рукописи, Хаджа Мухаммад Порсо, сулеймания, теология ислама (наука калам), арабская и персидская литература, география, биография, хадисоведение, толкование Корана, фикх (исламское право), учение Корана. Summary. This article describes introductory information about a number of new texts written by Khwaja Muhammad Parsa, who had proved and supported Naqshbandi teachings with his scholarly works. Keywords and expressions: Tasawwuf, Naqshbandiya, Khwaja Muhammad Parsa, sulay- maniyah, science of kalam (ilm al-Kalam), Arabic and Persian literature, geography, biography, the science of Hadith, science of Tafsir, Fiqh (Islamic jurisprudence), the science of the Holy Quran. Ёзма мерос инсоният тарихидан хабар берувчи, маълум бир юртнинг цивилизациясига гувоҳлик берувчи нодир мерослардан бўлиб, бу бебаҳо бой- ликни сақлашга ҳукуматлар, халқаро жамиятлар катта эътибор билан қара- моқдалар. Қўлёзмаларнинг асосий қисми арабий ёзувда бўлиб, Шарқ мамла- катларида яратилганидан уларни Шарқ қўлёзмалари ҳам дейишлари бежиз эмас. Дунё цивилизация маконларидан бўлмиш Ўзбекистонда ҳам қўлёзма асарлар қадимдан яратилиб, авлоддан-авлодга етказиб келинган. Ҳозирги кунда бу мамлакатда фаолият юритаётган бир неча қўлёзмалар хазиналари орасида жаҳонга машҳури Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёз- малари маркази фонди бўлиб, унда ўттиз минг жилдга яқин қўлёзма сақ- ланади. Жамғармада сақланаётган энг кўп номдаги асарлар муаллифлари 137 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 орасида оламшумул нақшбандия тариқати назариётчиси Хожа Муҳаммад Порсо алоҳида ўрин тутади. Зеро, хожагон-нақшбандия таълимоти ўзининг салкам 900 йиллик тарихи давомида ислом олами ва умуман, инсониятга улкан бир маънавий меросни тақдим этган. Ушбу тариқат етиштирган мутасаввифларнинг ибратли ҳаёти, дин ва дунё, олам ва одам, илм ва маърифат, ишқ ва муҳаббат ҳақидаги қарашлари, турли илмлар ва мавзуларга бағишланган илмий-адабий асар- лари ислом тафаккури тарихида ўзига хос ўрин тутади. Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳофизий ал- Бухорий (1349–1420) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг за- бардаст кишиларидан бири бўлиб етишган ва Баҳоуддин Нақшбанддан сўнг Марказий Осиёда нақшбандия оқимининг энг йирик вакили ҳамда тар- ғиботчиси сифатида машҳур бўлди. Абдураҳмон Жомий ўзининг “Нафоҳот ул-унс” номли асарида кўрса- тишича, Муҳаммад Порсонинг тўлиқ исми Муҳаммад бин Маҳмуд ал-Ҳофиз ал-Бухорийдир. “Порсо” унинг лақаби бўлиб, бу лақабни унга Баҳоуддин Нақшбанд берган. “Рашаҳот” муаллифи бунинг тафсилотини қуйидагича баён қилади: “Муҳаммад Порсо кўчада мунтазир ҳолда турардилар. Ногоҳ ичкаридан Ҳазрати Хожа (Баҳоуддин)нинг канизаклари чиқиб қолди. Ҳазра- ти Хожа канизакдан: “Кўчада турган ким?”, – деб сўрадилар. “Бир порсо (диндор) йигит турибди”, деди канизак. Ҳазрати Хожа ташқарига чиқиб, Хожа Муҳаммадни кўрдилар ва унга: “Сиз порсо экансиз”, дедилар. Шу кундан бошлаб эл орасида у “Порсо” лақаби билан машҳур бўлиб кетди”. “Рашаҳот”да Хожа Муҳаммад Порсонинг қуйидаги ҳикояси келтирилади: “Ҳижоз йўлида Хожаи Бузруг (Баҳоуддин) касалга чалиндилар ва васиятлар қилдилар. Шу аснода дўстлар ҳузурида бу мажлисга юзланиб: “Хожагонлар хонадонининг халифаларидан бу заифга нимаики етган бўлса ва бу йўлда ниманики топган бўлса, бу омонатларнинг барини сенга топширдим. Бу омо- натларнинг барини Ҳақ субҳонаҳу халқига етқиз”, дедилар. Ҳижоз сафаридан қайтганимизда эса дўстлар ҳузурида: “Бизда нимаики бўлса, сен ҳаммасини тўлиқ олдинг”, дедилар. Ҳаётларининг охирида эса: “Бизнинг вужудга келишимизнинг сабаби Муҳаммад (Порсо)нинг зуҳури эди”, дедилар. Баҳоуддин Нақшбанд вафоти олдидан Хожа Муҳаммад Порсони ўз ўр- нига тайин қилганлигини унинг яқинларидан бўлган Хожа Али Домод қуйи- дагича тавсифлайди: “Ҳазрати Хожа Баҳоуддин охирги беморликлари пай- тида ҳозирги жасадлари ётган қабрни ковлашга буюрдилар. Қабрни ковлаб бўлиб, уларнинг ҳузурларига келдим. Ўзларидан сўнг иршод ишига кимни буюрар эканлар, деган фикр кўнглимдан ўтди. Улар тўсатдан менга ўгири- 138 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 либ: “Ҳижоз йўлида айтган гапим гапдир, кимки бизни орзу қилса,

Доказательный фрагмент

«Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: Tasawwuf, Naqshbandiya, Khwaja Muhammad Parsa, sulay-, теология ислама (наука калам), тасаввуф, қўлёзмалар, толкование Корана, sulay- maniyah, Қуръон илмлари, сулеймания, geography, араб ва форс адабиёти, science of kalam (ilm al-Kalam), география, накшбандия, Хаджа Мухаммад Порсо, нақшбандия, сулаймонийя, Fiqh (Islamic jurisprudence), ҳадис илми, тафсир илми, калом илми, Khwaja Muhammad Parsa, biography, фикх (исламское право), арабская и персидская литература, the science of the Holy Quran, фиқҳ, биография, Tasawwuf, science of Tafsir, Arabic and Persian literature, рукописи, the science of Hadith, учение Корана, Хожа Муҳаммад Порсо, хадисоведение
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники