Учебная литератураKamoliddin Shamsiddin Sirojiddin o'g'li2019
Сравнительный анализ произведений «Шарх ат-таарруф» и «Тазкират ул-Авлия»
РАҲИМОВ КОМИЛЖОН
Востоковедения · 2015
Аннотация
Ушбу мақола “Тазкирату-л-авлиё” ва “Шарҳ ат-Таарруф”нинг баъзи қисмларини қиёслаш орқали, Аттор манбалари орасида бу асарнинг ўрнини аниқлашга қаратилган. Шу мақсадда бу икки асар орасидаги “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг ўрнини аниқлаш учун, Аттор фаолиятида “Кашф ул-маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрий” таржи- маси таъсири сезилган намуналар келтирилган. Таянч сўз ва иборалар: Тазкират ул-авлиё, Шарҳ ат-Та‘арруф, Кашф ул-маҳжуб, Рисолаи Қушайрия, Мустамлий Бухорий, Фаридиддин Аттор, Иброҳим Адҳам, Боязид Бистомий. Аннотация. В статье даётся попытка определить место этого произведения среди работ автора путём сравнения некоторых частей таких произведений как «Тазкират ул- авлиё» и «Шарх ат-Таъарруф». Чтобы определить место «Шарх ат-Таъарруф» среди двух этих работ, приведены примеры из работ автора «Кашф ул-махджуб» и «Рисолаи Кушайрий». Опорные слова и выражения: Тазкират-ул-авлия, Шарх ат-Та‘арруф, Кашф ул- махджуб, Рисолаи Кушайрийа, Мустамли Бухари, Фаридиддин Аттор, Иброхим Адхам, Баязид Бистами Summary. In this article there is an attempt to determine a place of this work among other works of the author through comparison of such ones as “Tadzkirat al-Auliya” and “Sharh al- Ta‘arruf”. And, in order to determine the significance of this work “Sharh al-Ta‘arruf” among 122 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 these two others, certain samples are given from two works of the author “Kashf ul-Mahjoob” and “Al-Risala al-Qushayriyya”. Keywords and expressions: Tadzkirat al-Auliya, Sharh al-Ta‘arruf, Kashf ul-Mahjoob, Al- Risala al-Qushayriyya, Mustamli Bukhari, Fariduddin Attar, Ibrahim Adham, Bayazid Bistami. Тадқиқотчилар орасида “Тазкират ул-авлиё” манбалари ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар, Аттор кўп мавзуларни Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб” асаридан келтиради, деган фикрда бўлсалар, баъзилар эса “Рисолаи Қушайрий” таржимасини Атторнинг асл манбаи деб ҳисоблай- дилар ва яна бир гуруҳ олимлар “Тазкират ул-авлиё” асари, Суламийнинг “Табақот ус-суфия” асарининг сўзма-сўз таржимаси, деган фикрдалар. Аммо, илк форс-тожик тилидаги тасаввуфий асар ҳисобланган ва “Кашф ул- маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрий”га нисбатан кенг тасаввуфий мавзуларни ўз ичига олиши жиҳатидан устунликка эга Мустамлий Бухорийнинг “Шарҳ ат- Таъарруф” асаридан Фаридиддин Аттор қай даражада фойдалангани, шу кунгача тўлиқ ўрганилмаган масалалардан ҳисобланади. Атторнинг барча асарлари “Мантиқ ут-тайр” соясида қолиб кетган ва унинг ягона насрий асарига етарлича эътибор қаратилмаган, десак муболаға бўлмайди. Кўпинча “Тазкират ул-авлиё” асари шошилинч хулосалар натижасида “Рисолаи Қушайрий” таржимаси ва “Кашф ул-маҳжуб” каби Фаридиддин Аттордан олдин яратилган икки тасаввуфий асардан олинган деб ҳисобланади ва Атторнинг яратган янги услуби эътибордан четда қолиб кетади. Бу хулосалар Фаридиддин Атторнинг ижодкор ёзувчи сифатида юк- сак ўрнини ёпиб юборади ва унинг мақомини фақат бир неча тасаввуф шайхлари биографиясини ўз ичига олган тазкиранавис даражасига тушириб қўяди. “Тазкират ул-авлиё” муаллифи форсий тасаввуфий назмий асарлар ичида энг ёрқинлари муаллифи эканини ва шундай шоҳ асар қолдира олган муаллиф, назмдан кўра кенгроқ майдонга эга бўлган наср майдонида албатта ўзини кўрсата олишини унутмаслик керак. Бизнингча, “Тазкират ул-авлиё” ва “Шарҳ ат-Таъарруф” орасидаги муносабат масаласи қайта кўриб чиқи- лиши лозим. Ушбу мақола “Тазкират ул-авлиё” асаридаги манбалар бора- сидаги қарашлар ва бу манбалар орасида “Шарҳ ат-Таъарруф” асарининг ўрнини аниқлаш ва “Тазкират ул-авлиё” муаллифи сифатида Фаридиддин Аттор услубининг таъсирини ўрганишга бағишланган. Абубакр Калободийнинг (ваф. 990 ёки 995) “ат-Таъарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф” асари энг аниқ ва фундаментал тасаввуфий асар ҳисобланади. Бу асар қисқа бўлишига қарамасдан, ўша даврларданоқ бир неча номларга эга бўлдики, унга қуйидаги таърифни келтирадилар: فوصتلا فرع امل فرعتلا لا ول – “Агар “ат-Таъарруф” бўлмаганида эди, албатта, тасаввуф нима эканлиги билинмас эди”1. Ушбу китоб аҳамияти туфайли унга бир қатор шарҳлар ёзилган бўлиб, гўзал услубда форс-тожик тилида ёзилган Абу Иброҳим 1 Котиб Чалабий. Кашф уз-зунун ан асма ал-кутуб вал-фунун. 2 томлик. – Анқара, 1941. 698-б. 123 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 Исмоил ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Мустамлий Бухорий (ваф.1043)нинг “ат-Таъарруф”га ёзган шарҳи шулар жумласидан. Мустамлий Бухорийнинг “Шарҳ ат-Таъарруф” асари тўрт жилддан иборат бўлиб, XI асрнинг содда насрий фундаментал асари ҳисобланади. “Шарҳ ат-Таъарруф” бизгача етиб келган форс-тожик тилидаги биринчи тасаввуфий асар эканлигига эътибор қаратилса, “Тазкират ул-авлиё” асари “Кашф ул-маҳжуб” ва “Рисолаи Қушайрия” таржимасидан олдин “Шарҳ ат- Таъарруф” билан қиёсланиши зарурати туғилади. Лекин тадқиқотчиларнинг ҳеч бири шу кунгача бу масалага чуқур ёндашмаганлари сабабли, биз ўх- шаш намуналарни қиёслаш орқали Аттор манбалари орасида бу асарнинг ўрнини аниқлашга уриниб кўрамиз. Шу ниятда “Тазкират ул-авлиё” манба- лари орасида “Шарҳ ат
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақола “Тазкирату-л-авлиё” ва “Шарҳ ат-Таарруф”нинг баъзи қисмларини қиёслаш орқали, Аттор манбалари орасида бу асарнинг ўрнини аниқлашга қаратилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақола “Тазкирату-л-авлиё” ва “Шарҳ ат-Таарруф”нинг баъзи қисмларини қиёслаш орқали, Аттор манбалари орасида бу асарнинг ўрнини аниқлашга қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: Tadzkirat al-Auliya, Sharh al-Ta‘arruf, Kashf ul-Mahjoob, Al-, Sharh al-Ta‘arruf, Al- Risala al-Qushayriyya, Мустамли Бухари, Иброхим Адхам, Баязид Бистами, Fariduddin Attar, Боязид Бистомий, Mustamli Bukhari, Кашф ул- махджуб, Тазкират ул-авлиё, Кашф ул-маҳжуб, Шарҳ ат-Та‘арруф, Bayazid Bistami, Tadzkirat al-Auliya, Kashf ul-Mahjoob, Ibrahim Adham, Фаридиддин Аттор, Фаридиддин Аттор, Рисолаи Кушайрийа, Иброҳим Адҳам, Тазкират-ул-авлия, Рисолаи Қушайрия, Шарх ат-Та‘арруф, Мустамлий Бухорий
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025