Современное образование и развитиеAkmalova Nasiba Alisherovna, Aliyev A.L2025
Географические сведения в трудах по истории империи Тимуридов (Средняя Азия)
БЎРИЕВ ОМОНУЛЛО
Востоковедения · 2015
Аннотация
Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар салтанати тарихига бағиш- лаб ёзилган тарихий асарларда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлардаги географияси – маъмурий-ҳудудий ҳолати, табиати, хўжалиги, савдо йўллари, шаҳарлари, ободончилик ишлар ҳақида қайд этилган маълумотлар хусусида ёзилган. Таянч сўз ва иборалар: Темурийлар, географик маълумотлар, манбалар, тарихий асарлар, форсий манбалар, маъмурий ҳолат, табиат, хўжалик, савдо йўллари. Аннотация. В данной статье приведены географические сведения о Центральной Азии XIV–XV веков (административно-территориальное положение, природа, хозяйство, тор- говые пути, города, благоустройство), изложенные в исторических сочинениях по истории правлений Амира Темура и его потомков. Опорные слова и выражения: Тимуриды, географические сведения, источники, исторические сочинения, персидские источники, административно-территориальное поло- жение, природа, хозяйство, торговые пути. Summary. The following article enlightens geographical information about Central Asia’s administrative-territorial placement, nature, trading networks, cities, economy, and improvements during the XIV-XV Centuries which of them noted in historical essays written about Temur the Great and his descendants. Keywords and expressions: the Temurids, geographical data, sources, historical essays, Persian sources, administrative-territorial placement, nature, economy, trade routs. 51 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 Темурийлар салтанати тарихи ҳақида ўз давридаёқ асарлар яратилган ва улардан аксарияти бизнинг замонамизгача етиб келган. Бу манбаларнинг бир қисми Амир Темур салтанати ва қолганлари Темурийлар ҳукмронлиги ҳақида ҳикоя қилади. Тарихий асарларда, тарихий воқеликни баён қилиш жараёнида, айрим географик маълумотлар ҳам акс этган. Ғиёсиддин Али ибн Жамол ал-ислом Яздий. “Рўзномаи ғазовоти Ҳиндистон” (“Ҳиндистон муҳорабаси кундалиги”). Амир Темур ҳукмрон- лиги тарихига бағишлаб форсий тилда ёзилган илк манбалардан; Марказий Осиёнинг жанубий қисми – Афғонистон ҳудуди тарихий географиясига тегишли материаллар борлиги билан муҳимдир. Унда мазкур ўлканинг шарқий – Кофиристон қисмининг табиати, савдо йўллари, сувлари, аҳоли масканлари тўғрисида маълумотлар мавжуд. Низомиддин Шомий. “Зафарнома”. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёт- лигида, бевосита унинг топшириғи билан ёзилган асар. Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асари мазмунига кўра тарихий ке- чинмалар баёнидан иборат бўлиб, географик маълумотлар унда у ёки бу та- рихий воқеа баёни муносабати билан учрайди. Уларни жамлаганда Марказий Осиёнинг тарихий географияси (табиий географик – жойнинг географик ўрни, иқлим, сувлар ва бошқа табиий объектлар ва хўжалик объектлари – аҳоли масканлари, маъмурий ҳолат, жойнинг мақоми, ҳарбий юришлар йўналиш- лари, элчилик ва савдо алоқалари)га оид баъзи маълумотлар олиш мумкин. Муиниддин Натанзий. “Мунтахаб ат-таворих” (ёки “Мунтахаб ат-таво- рихи Муиний”), ҳижрий 816 (милодий 1413) йили ёзилган. Асар умумий тарих, Чиғатой улуси тарихи, Амир Темур кечинмалари ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи тавсифларидан иборат. Асарда, Чиғатой улуси тарихи ва Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни мў- ғуллар истилосидан озод қилиш учун курашлари воқеаларини ёзиш асно- сида, географик маълумотлар у ёки бу тарихий воқеа баёни муносабати билан учрайди. Уларни жамлаганда Марказий Осиёнинг тарихий геогра- фияси, жумладан, табиати (иқлим, сувлар ва бошқа табиий объектлар) ва хўжалиги (аҳоли масканлари, жойнинг маъмурий мақоми, ҳарбий юришлар йўналишлари) хусусида қисман тасаввур олса бўлади. Ҳофизу Абру (ваф. 833/1430 й.), тўла исми Шиҳобиддин Абдуллоҳ ибн Лутфуллоҳ ибн Абдурашид Ҳаравий, фанда Ҳофизи Абру лақаби билан машҳур бўлган. Амир Темур ва темурийлар тарихига оид форсий тилда асарлар ёзган тарихчи олим. Ҳофизи Абрунинг соҳибқирон Амир Темур тарихига бағишланган дастлабки асари “Зайли Зафарномаи Шомий” деб аталади. Бу қисқа тарих Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарига ҳижрий 814 (милодий 1412) йили ёзилган “Илова” (“Зайл”)дан иборат. Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида Амир Темур салтанати тарихи 806 (1404) йил воқеалари билан якун топади ва ундан кейинги, то Амир Темур вафоти (1405 йил 18 феврал)гача кечган воқеаларни Ҳофизу Абру ана шу “Зайл”да баён этган. 52 SHARQSHUNOSLIK / ВОСТОКОВЕДЕНИЕ / ORIENTAL STUDIES 2015, № 2-3 “Зайли Зафарномаи Шомий”да Мовароуннаҳрнинг тарихий география- сига оид маълумотлар – маъмурий-ҳудудий ҳолат (Амир Темурнинг наби- раси Мирзо Умарга суюрғол қилган ерлар ҳақида фармони), Самарқанд девонига мансабларга тайинлангани, қишнинг қаттиқ келгани, Жайҳун ва Сайҳун дарёларининг қалин музлагани ҳақида ёзилганлардан иборат. Ҳофизу Абрунинг иккинчи китоби географик мазмундаги асар бўлиб, махсус номи йўқ, фанда одатда “Ҳофизу Абру географияси” деб танилган, 817–823 (1414–1420) йилларда ёзилган; икки жилддан иборат: биринчи жилд – Ернинг географик тавсифи, Форс ва Кирмон ўлкасининг қисқача геогра- фияси ва тарихини; иккинчи жилд – Хуросон географияси ва тарихи ҳамда Мовароуннаҳрнинг қисқача геогр
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар салтанати тарихига бағиш- лаб ёзилган тарихий асарларда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлардаги географияси – маъмурий-ҳудудий ҳолати, табиати, хўжалиги, савдо йўллари, шаҳарлари, об…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Амир Темур ва темурийлар салтанати тарихига бағиш- лаб ёзилган тарихий асарларда Марказий Осиёнинг XIV–XV асрлардаги географияси – маъмурий-ҳудудий ҳолати, табиати, хўжалиги, савдо йўллари, шаҳарлари, об… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- and expressions: the Temurids, geographical data, sources, historical essays, источники, the Temurids, administrative-territorial placement, природа, административно-территориальное положение, географические сведения, исторические сочинения, географик маълумотлар, хўжалик, савдо йўллари, маъмурий ҳолат, форсий манбалар, хозяйство, trade routs, персидские источники, торговые пути, Тимуриды, economy, nature, Persian sources, geographical data, Темурийлар, historical essays, манбалар, тарихий асарлар, табиат
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025