К содержанию
РецензированоRU2026

Типологическое развитие образа Насриддинходжи

МАДАЛИЕВ ЯРМУҲАММАТ

Восточный факел · 2026

Аннотация

Folklore is a rare source that for centuries has oreserved the worlview,consciousness,socio- political and philosophical-aesthetic views of our people in a simple and understandable form.In particular,anecdotes cover a person’s goals, dreams, life events, sorrows and jois,ordinary people’s stuggles for justice, and daily life. Nasreddin Efendi’s anecdotes are aimed at conveying and revesling to the younger generation the essence of the genre that has developed over the centuries before us and their role in social, practical life. Keywords and expressions: folklore, social, anecdote,philosophical and aesthetic,spatial values, moral views, perception. Халқ оғзаки ижоди намуналари маънавий қадриятлар тизимининг асосларидан бўлиб, халқимизнинг узоқ асрлик ўтмиш тарихи, яшаш тарзи, урф-одатлари, ахлоқий қарашлари, тафаккури, оламни бадиий-эстетик идрок этишнинг ўзига хос шакли сифатида беқиёс қадр- қимматга эга. Фольклор асарлари мағзидаги ҳикмат ҳар бир даврда янгидан англанади, замон талабларига мос талқин топади, халқнинг маънан бойишига хизмат қилади. Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар. Хўжа Насриддиннинг баъзи латифалари- даги каби халқ ҳажвиясининг айрим намуналарида ҳам замон ва макон уйғунлигининг бузилиш ҳолатини учратиш мумкин. Лекин уларда ҳам макон ва замоннинг муайян бирлиги- ни кўрса бўлади. Чунки бундай латифаларнинг ўзида биз уни яратган одамлар яшаган давр ва жамиятга доир бирор мақсад мавжудлигини кўрамиз. Бундай ҳажвия хоҳ Аристафаннинг комедиялари сингари ёзма тарзда, хоҳ Хўжа Насриддиннинг латифалари сингари оғзаки шаклда бўлсин, уни яратган жамият аҳволини акс эттирувчи, ўша даврни тасвирловчи энг яхши асарлардир. Қозоқ халқ адабиётидаги Насриддинхўжа номи билан аталадиган латифа- лар сонини тахминан айтадиган бўлсак, уларнинг сони мингдан ҳам ошиб кетади. 33 S H ARQ M AS H ’ AL I Насриддинхўжа ҳикояларининг маъноси ва мавзусига қараб тўплаб, типологик нуқтаи назардан бир неча тадқиқот ишларини олиб бориш имкони бўлади: -биринчидан, Насриддинхўжанинг туғилиб-ўсган жойи, унинг ёшлик даври, инсон ҳаётига боғлиқ ижтимоий муҳитга муносиб айтиладиган Насриддинхўжа ҳикоялари; -иккинчидан, бойлик ва камбағаллик, очлик ва тўқлик, бағри кенглик ва торлик тўғрисида айтилган латифалар; -учинчидан, ёлғон айтиб, алдаб яшагиси келадиган фирибгарлар билан ўғрилар, қароқчилар, қув, айёр ҳақидаги латифалар; -тўртинчидан, бой, хон, подшоҳ, беклар каби юрт бошчиларига боғлиқ ва баъзида халқни алдай- диган фолбин, эшонларни кулги, масхара қиладиган, адабий ҳаёт ва ўлим тўғрисидаги латифалар; -бешинчидан, ўз ўрнида айтилган ўткирсўз, сўздан мураккаб нақш ясайдиган чечанлик фикр-хулосани ташвиқ қилувчи, топишмоқ формасида айтиладиган сўзларга дарҳол қайтарил- ган топқир сўз эгаси доно, билимдон Насриддинхўжа номи билан айтиладиган латифалар. Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили. ЛАТИФА - Арабча «латиф» ва «лутф» сўзлари негазида пайдо бўлган «латифа» атамаси (мутойиба, ҳазил) — халқ ҳажвиёти жанр- ларидан, танқидий мазмундаги қисқа юмористик ҳикоя. Ўзбек фольклорида юмор ва сатирага асосланган машҳур, оммавий жанрни англатади. Уларда сўзлар ўйини, киноя асосий ўринни эгаллайди. Латифада бирор воқеа ҳикоя қилингани учун у эпик жанрга мансубдир. Ҳар бир халқда ўз латифасининг қаҳрамони бор. Масалан, русларда Иван Дурак, қозоқларда Алдар Кўса, қорақалпоқларда Ўмирбек лаққи, туркманларда Камина каби. Ўзбекларда эса Насриддин афанди латифаларнинг қаҳрамонидир. Афанди сўзи аслида юнонча «афендус»дан олинган бўлиб, жаноб маъносини билдиради. Кўп ҳолларда латифаларда бевосита афанди номи кенг ишлатилади. Насриддинни тарихий шахс сифатида қайд қилувчи манбалар ҳам мавжуд. Қадимдан Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган. Латифалар қаҳрамони жонли ва таъсирчан сўзлайдиган, ҳазил мутойибага бой, ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилувчи ҳозиржавоб шахс. Латифа сюжетини қочириқ, кесатик, пичинг тўла ҳажвий эпизод ва ҳолат- лар ташкил этади. Саргузашт характеридаги сюжет содда ва лўнда ифода этилади. Латифа- нинг илк намуналари Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Саъдийнинг «Гулистон» асарларида учрайди. Латифа жанри XI асрдан сўнг кенг шаклланди ва ривож топди. Рабғузийнинг «Қиссаси Рабғузий», Алишер Навоийнинг «Хамса» ва бошқа асарларда халқ орасида маълум ва машҳур бўлган латифалардан фойдаланилган. Латифа қаҳрамони ўзбек- ларда Афанди, тожикларда Мушфиқий, туркманларда Мирали номи билан юритилади. Ўзбек халқ латифаларини дастлаб Шариф Ризо тўплаб, нашр эттирган (1941). Насриддинхўжа ҳикоялари типологик йўл билан тадқиқот қилинса, унинг портрети ва адабий образи ҳар томонлама очилади. Ҳам туркий халқларнинг Насриддинхўжасининг туркийлик қиёфаси тўлигича ажралиб чиққан булур эди. Қозоғистон Республикаси Фанлар академиясининг Марказий Фанлар кутубхонаси қўлёзма ва нодир китоблар заҳирасида 923- папкада сақланган араб ҳарфида ёзилган қулёзма ҳам мазкур мавзуга тегишли. Филология фанлари номзоди Балтабай Адамбоевнинг «Тарихи афсонавий ҳикоялари» (479-128) илмий ишида қозоқ халқининг Насриддинхўжаси тўғрисида айтилган бир неч

Доказательный фрагмент

«Folklore is a rare source that for centuries has oreserved the worlview,consciousness,socio- political and philosophical-aesthetic views of our people in a simple and understandable form.In particular,anecdotes cover…»

Образец извлечения

Демо-превью

Folklore is a rare source that for centuries has oreserved the worlview,consciousness,socio- political and philosophical-aesthetic views of our people in a simple and understandable form.In particular,anecdotes cover… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and expressions: folklore, social, anecdote, philosophical and aesthetic, spatial values, moral, фалсафий-эстетик, нравственные взгляды, folklore, латифа, идрок, ижтимоий, фольклор, духовные ценности, perception, анекдоты, маънавий қадрият, moral views, ценности, социальная, народная мудрость, народное творчество, философско-эстетическая, халқ оғзаки ижоди, ахлоқий қарашлар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники