К содержанию
РецензированоRU2026

Уголовно-правовые аспекты преступления киберэкстремизма

Кабулов Рустам Кабулович · Анорбоев Амириддин Улуғбек ўғли (ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.ф.д.,профессор) · КИБЕРЭКСТРЕМИЗМ ЖИНОЯТИНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ (ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.ф.д.,профессор) · Кабулов Рустам Кабулович (ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.ф.д.,профессор) · Анорбоев Амириддин Улугбек угли (ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.ф.д.,профессор) · УГОЛОВНО-ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ ПРЕСТУПЛЕНИЯ (ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.ф.д.,профессор) · Kabulov Rustam (ҳуқуқи кафедраси профессори, ю.ф.д.,профессор) · Anorboev Amiriddin (Professor of the Department of Criminal Law of the Academy of the Ministry of)

Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности · 2026

Аннотация

This article is devoted to explaining the essence and importance of effective ways and mechanisms to ensure cybersecurity in Uzbekistan. This article outlines criminal law and criminological characteristics of cyber extremism. Keywords: cyber extremism, cyber security, cybercrime, crime, object, subject, subjective and subjective side. Киберэкстремизм бир қарашда оддий жиноятдек туюлади, аммо унинг олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатлари хусусида қанча гапирсак оз. Сабаби, динни ниқоб қилиб олган кимсалар ўз жабрланувчиларининг динга нисбатан муносабати қай тариқа эканлигини билиб, унинг ички оламига кириб боради ҳамда ўзининг чиркин ғояларини у билан баҳам кўради. Шу орқали жабрланувчилар жиноятчиларнинг қўлида қўғирчоқ бўлади, улардан фақат ва фақат зулм кўришади. Оиласини йўқотишади. Диний ақидапарастлик, диний экстремизм, диний фундаментализмнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали олиб борилиши ушбу жиноятларнинг амалга оширилишида қулай имкониятлар яратиб беради, хусусан, жиноятчи ўз қилмишини содир этишда одатий ҳолатга нисбатан ахборот-коммуникация технологиялари орқали ушбу жиноятни бажарганида ўз тарафдорларини кўпроқ ишонтиришга эришади, кўпроқ тарафдорлар топади, ўз жиноятини тезкорлик билан амалга оширади, иқтисодий томондан одатдагига қараганда камроқ харж қилади. Хуллас, ушбу жиноятни амалга ошириш жиноятчилар учун ҳам қулай, ҳам иқтисодий томондан камчиқимдир. Диний ақидапарастлик, диний экстремизм, диний фундаментализмнинг ахборот-коммуникация технологиялари орқали амалга оширилиши бугунги кунда киберэкстремизм номи билан аталмоқда. Ушбу тушунчанинг мазмун моҳияти хусусида олимлар турлича баҳс юритишади, хусусан, олимлар Н.Панталева ва Н.Пархитьконинг фикрича, ушбу жиноят ахборот 93 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш маконидаги экстремистик жиноий фаолиятдир[1]. Ҳақиқатан ҳам, ушбу фикрлар ўринли бўлиб, мазкур жиноятлар ахборот маконида, янада аниқроқ айтганда, кибермуҳитда амалга оширилади. Олимлар В.Н.Макашова ва Е.В.Чернова мазкур ҳолатни янада кенгроқ тушунтиришга харакат қилиб, ушбу жиноятлар ижтимоий тармоқларда, блогосфера, онлайн форум ва ҳамжамиятларда кўпроқ учрашини таъкидлаган ҳолда, бу жиноятнинг субъектлари билиб-билмай мазкур тармоқлардаги видео, аудио, матнли материалларга “лайк” босиши оқибатида мазкур жиноятнинг бевосита иштирокчиси ёки жабрланувчисига айланиб қолишини баён қилиб ўтади[2], Б.Грызловнинг фикрича, киберэкстремизм кибертаҳдидларнинг кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, унинг мақсади сиёсий ёки иқтисодий барқарорлик, саботаж, сиёсий мақсадлар учун ҳарбий ёки фуқаровий активлар ва манбаларни ўғирлашдир[3]. Фикримизча, ушбу гапларда жон бор, аммо кибержиноятчи ўзининг ғаразли мақсадларини амалга оширишда мақсади нима эканлигини англаши зарур ва бу ушбу тоифадаги жиноятларни квалификация қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиши керак, бироқ билиб-билмай ёки эҳтиётсизлик орқали фуқаронинг диний мазмундаги ижтоимоий тармоқ орқали келган материалга “лайк” босиши билан боғлиқ ҳолат учун уни жавобгарликка тортиш, наздимизча, баҳсли ҳолатдир. Сабаби ушбу фуқаро мазкур материалнинг нима мазмундалигига тўлиқ амин бўлмаган ҳолда, беихтиёр унга “лайк” тугмасини босиши ҳолатини фикримизча, жиноят деб аташ қонунийлик ва одиллик принциплари нуқтаи назаридан жуда нотўғридир ва мазкур ҳолат юзасидан судлар аниқ тўхтамга келиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда суриштирув ёки тергов жиноятнинг субъектив томонини исботлаши катта аҳамиятга эгадир. О.Могилевцева ва Д.Селенянинг фикрига кўра, киберэкстремизм ахборот технологиялари, оммавий ахборот воситалари орқали ўз фаолиятини тарғиб қиладиган экстремизмнинг бир шаклидир[4]. Наздимизча, ушбу фикрларга қисман қўшилиш имконсиздир, сабаби “кибер” сўзи инглиз тилига юнон тилидан кўчган бўлиб, “компьютерларга ва Интернетга уланган” деган маънони англатади[5], шунингдек, оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воситасидир[6], қолаверса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига мувофиқ веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайтлардан ва (ёки) саҳифаларидан диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм 94 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш ғояларини тарғиб қилишда фойдаланиш махсус ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан чекланади[7]. Бундан кўринадики, киберэкстремизм ахборот-коммуникация технологиялари орқали амалга ошириладиган ижтимоий хавфли қилмишдир. А.С.Доколин, Е.В.Чернова, Л.Ф.Гание

Доказательный фрагмент

«This article is devoted to explaining the essence and importance of effective ways and mechanisms to ensure cybersecurity in Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is devoted to explaining the essence and importance of effective ways and mechanisms to ensure cybersecurity in Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
cyber extremism, cyber security, cybercrime, crime, object, кибержиноятчилик, киберэкстремизм, субъективная и субъективная сторона, преступление, киберхавфсизлик, кибербезопасность, жиноят, объектив ва субъектив томон, объект, субъект, subject, subjective and subjective side, киберпреступность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники