К содержанию
РецензированоRU2025

“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ”ДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!

Уктамбек Каримов

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Бу мақолада Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз етилган. Калит сўзлар: бартараф этиш, олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ойлиги. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг тегишли баёнига асосан жорий йилнинг 1 декабрь кунидан – 30 декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Мазкур ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Хўжайли туманида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш даврида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар, инсонларни ис газидан захарланишини ва газ-ҳаво аралашмаси чақнашининг олдини олиш бўйича тумандаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида, корхона ва ташкилотларда, мактабларда, болалар боғчаларида, ўрта махсус ўқув юртларида ҳамда даволаш муассасаларида учрашув, суҳбат ва йўриқномалар ўтказилиб, аҳоли кўп йиғиладиган майдонлар, маҳаллаларда ёнғин ўчириш техникаларини ва ёнғин оқибатларини акс эттирувчи ҳаракатдаги кўргазмаларни намойиш этиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бевосита кўрсатган ҳолда учрашувлар уюштирилмоқда. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни юқори савияда ўтказилишини ташкиллаштириш мақсадида тумандаги ташкилот ва корхоналарда тегишли фармойиш, қарор ва буйруқлари қабул қилиниши ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора- тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши назоратга олинди. 111 Dekabr, 2025-Yil Шунингдек, тумандаги маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида аҳолини жалб қилган ҳолда йиғилишлар ўтказилиб, туман ҳудудида аҳоли турар жойларида содир бўлган ёнғинларнинг аянчли оқибатларидан мисоллар келтирган холда учрашувлар ўтказилди. Хўжайли тумани ҳудудида жорий йилнинг 11 ойи давомида 50 та ёнғин ходисаси содир бўлди. Таҳлилларга кўра ёнғинларнинг аксарият қисми яъни 70 фоиздан ортиғи аҳоли турар жойларида содир бўлган, юз берган ёнғинларнинг аксарияти табиий газга мўлжалланган ҳамда электр иситиш жиҳозларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юз берди. Туман ҳудудида фуқораларнинг ис газидан заҳарланиши, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ҳар ҳил фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни содир бўлмаслиги учун фуқоралардан хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари, хонадонларда ўрнатилган иситиш қозони дудбуронларини тозаланиши, газ плиталарга техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилиниши ва қулбола ясалган иситиш қозонхоналарини икки контурли замонавий иситиш қозонларига алмаштириш, қўлбола горелкалардан фойдаланмасликлари ҳамда маиший газ баллонларидан қоидага мувофиқ фойдаланишларини сўраб қоламиз. 112

Доказательный фрагмент

«Бу мақолада Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз етилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бу мақолада Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳақида сўз етилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бартараф этиш, олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ойлиги, ёнғин хавфсизлиги ойлиги.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники