Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
“ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МЕХАНИЗМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Абдулхаев Улугбек
Современная наука и исследования · 4 · 2025
Аннотация
Ушбу Мақолада “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришда давлат- хусусий шериклик муносабатларининг аҳамиятли жиҳатларига эътибор қаратилган. “Яшил” иқтисодиёт концепцияси, унинг моҳиятиочиб берилган, исрофгар бизнес моделидан экологик тоза моделга ўтиш имконини берувчи “яшил” технологияларни жорий этиш муҳимлиги асосланган. Аксарият мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда кенг тарқалган “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Таянч сўз ва иборалар: “яшил” иқтисодиёт, Давлат-хусусий шериклик механизми, яшил энергия банк-молия маҳсуллари, яшил кредитлар. Кириш. “Яшил” иқтисодиёт моделига ўтишда давлатхусусий шериклик механизмидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тажрибасидан исботланмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологияга оид лойиҳаларини амалга ошириш муаммолари, биринчи навбатда, давлат маблағларининг ҳам, хусусий бизнеснинг молиявий ресурслари етишмаслиги билан боғлиқдир. Бугунги кунда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги иқтисодиётнинг “яшил” ўсишини таъминлашга йўналтирилган инвестицияларни жалб этишнинг самарали механизмини шакллантирмоқда. Шунингдек, иқтисодиётнинг “яшил” ўсишига йўналтирилган Давлат хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга оширишда учта асосий тармоқ энг катта улушга эга бўлмоқда: – қайта тикланадиган манбаларга асосланган энергия; – сув таъминоти ва канализация; – қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш. Айнан шу соҳаларда Жаҳон банки тузилмалари томонидан бутун дунё бўйлаб инвестицион лойиҳалар учун асосий молиявий ёрдам ажратилмоқда. Мамлакатимизда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш орқали 2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 20 фоизга қисқартириш, «Яшил» иқтисодиётга ўтиш лойиҳаларини молиялаштирувчи халқаро молиявий институтлар ва бошқа «донор» ташкилотларнинг маблағларини йўналтириш1 орқали лойиҳаларни молиялаштиришга оид ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда дунё аҳолиси 8 миллиарддан зиёдни ташкил этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дунё аҳолиси 2050 йилда 9,7 миллиардга, 2100 йилга бориб эса 11 миллиардга етиши борасидаги прогнозлари мавжуд. Натижада эса ресурслар ҳажми тобора камайиб бораётган бир вақтда иқтисодиётнинг бош муаммоси ҳисобланган эҳтиёжларнинг мунтазам ўсишда давом этаётганлиги, яъни иқтисодиётнинг бош муаммоси кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бунга ҳамоҳанг тарзда жаҳондаги иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммолар доираси ҳам кенгайишда давом этмоқда. Натижада бошқа томондан озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар кўлами ҳам кенгаймоқда. 1 7 3 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ўзбекистонда ҳам аҳоли сонининг мунтазам ўсиб бораётганлиги, сув танқислиги билан боғлиқ ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳаларида муаммоли ҳолатлар юзага келаётганлиги, натижада гўшт, картошка, ёғ маҳсулотлари, шакар маҳсулотлари кабилар импортининг мунтазам ошиб бораётганлиги, энергетик коллапсларга йўл қўймаслик кабилар мамлакатимизда ҳам яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнини тобора жадаллаштиришни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра “2030 йилга бориб Ўзбекистонга 7 миллиард куб метр сув етишмайди”. Германиянинг Statista таҳлилий статистика компанияси прогнозларига 2040 йилга бориб дунёнинг 44 та мамлакатида экстремал даражада юқори (>80) даражада сув танқислиги кузатилади. Афсуски бу рўйхатда Марказий Осиё давлатлари ҳам мавжуд. Келтирилган жиҳатлар боис халқаро ташкилотлар ва алоҳида ҳукуматлар томонидан иқлим ўзгаришларига қарши фаол амалий ишлар бошлаб юборилган бўлса, бошқа томондан иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини яшил иқтисодиётга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Илмий муаммонинг қўйилиши. Яшил иқтисодиётга икки жиҳатдан қараш мумкин: – биринчидан, иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга ёрдам берувчи ва экологик барқарорлик ва ижтимоий фаровонликка зид келмайдиган иқтисодиёт сифатида; – иккинчидан, экологик мақсадларга эришишга ҳисса қўшадиган, ижтимоий-иқтисодий имкониятларнинг янги шаклларини таъминлай оладиган иқтисодиёт сифатида. Яшил иқтисодиётни ривожлантириш юқори бандликни таъминлаш, аҳоли даромадларини тенг тақсимлаш имконини берувчи яшил ўсиш моделига асосланади. Табиат билан минимал ўзаро таъсирга эга бўлган даромад, яъни табиий ресурсларни қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқ қилишни камайтириш. Яшил ўсиш концепциясининг асосий ғояси иқтисодий ривожланиш мақсадлари экологик мақсадларга мувофиқ бўлиши кераклигига асосланади. Яшил ўсишни таъминланинг асосий йўналишлари истеъмол қилинадиган ресурсларни камайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва чиқиндиларни камайтириш орқали табиий муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган «яшил» технологиялардир. «Яшил» иқтисодиёт, табиий ресурсларни истеъмол қилишга асосланган иқтисодиётдан (қўнғир иқтисодиёт) фарқли ўлароқ, қисқа муддатда ялпи и
Доказательный фрагмент
«Ушбу Мақолада “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришда давлат- хусусий шериклик муносабатларининг аҳамиятли жиҳатларига эътибор қаратилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу Мақолада “яшил” иқтисодиётни ривожлантиришда давлат- хусусий шериклик муносабатларининг аҳамиятли жиҳатларига эътибор қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- яшил кредитлар., Давлат-хусусий шериклик механизми, яшил энергия банк-молия маҳсуллари, “яшил” иқтисодиёт
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024