К содержанию
РецензированоRU2016

ЎЗБЕКИСТОНДА АCОСИЙ КАПИТАЛГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

МОЛИЯЛАШТИРИШДА ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИ · ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Хошимов Собир Муртазаевич

Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук · 5 · 2016

Аннотация

Тезисда асосий капиталга инвестициялар тушунчасининг иқтисодий мазмун- моҳияти, иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти, асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришда инвестиция муҳити ва унинг жозибадорлигининг аҳамиятини очиб беришга ҳаракат қилинди. Бундан ташқари мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг роли ва мавжуд инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишдаги асосий муаммолар ўрганилиб, муаммолар ечимлари бўйича хулоса ва тавсиялар берилган. Калит сўзлар: инвестиция, асосий капитал, инвестиция муҳити, интеграция, инфратузилма, тарнсформация, модернизация, инфляция. Мамлакатлар иқтисодий-ижтимоий тараққиётида инвестицияларнинг, айниқса хорижий инвестицияларнинг аҳамияти жуда катта. Бунинг сабаби, ривожланаётган мамлакатларда ички инвестиция ресурсларининг чекланганлиги ёки мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг таъминланмаганлиги, стратегик йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини бермайди. Хусусан, кўпроқ ривожланаётган бозор иқтисодиётига ўтиш даври мамлакатлари иқтисодиётида асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларни молиялаштириш масалаларида кўплаб муаммолар мавжуд. Мамлакат иқтисодий ривожланишида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ишлаб чиқариш қувватларини ва меҳнат самарадорлигини оширишда, янги иш ўринларини яратишда, рақобатбардошликни оширишда, иқтисодий инфратузилмани ривожлантиришда, илмий-техникавий тараққиётни қўллаб-қувватлашда ҳамда бир сўз билан айтганда иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон иқтисодий ривожланишининг 2016 йилидан бошлаб миллий иқтисодиётни жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувида кўп векторли иқтисодий сиёсат юритилиши, миллий валюта конвертациясидаги ижобий ўзгаришлар, инвестиция фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллашуви инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишда муҳим омиллар бўлиб ҳисобланади. Зотан, президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Инвестициялар - бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”1. Асосий капиталга инвестициялар - ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янгилаш, фойда олиш ва корхонанинг бозор қийматини оширишга қаратилган капитал қўйилмалардир. Асосий капиталга инвестициялар - бу миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларида капиталнинг моддий шаклини яратиш, кенгайтириш ва сақлашга маблағларни инвестиция қилиш жараёни бўлиб, улардан фойдаланиш капитал қийматини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий самарага эришишга олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунида 2-бобнинг 5- моддасида тегишинча: “Асосий фондларни яратиш ва такрор кўпайтиришга, шу жумладан янги қурилишга, модернизация қилишга, реконструкция қилишга, техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, шунингдек моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар капитал инвестициялар жумласига киради”2деб таъкидлаб ўтилган. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи. 02.05.2024 йил. https://president.uz/uz/lists/view/7194 2 Ўзбекистон Республикасининг 25 декабр 2019 йилдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти» тўғрисидаги ЎРҚ-598 сон қонуни. Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 609 ISSN: 2181-2861 Асосий капиталга инвестициялар самарадорлигига таъсир этувчи омиллар: иқтисодий вазият, сиёсий муҳит, солиқ тизимининг такомиллашуви, инфляция, инвестицион муҳит, инвестицион рисклар ва бошқалар ҳисобланади. 1-жадвал Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар(трлн.сўм)3 Йиллар Молиялаштириш манбалари 20 20 202 20 202 20 21 2 23 4 18, 22, 25, 33, Аҳоли маблағлари 1 2 70 3 32 Тўғридан-тўғри хорижий 28, 30, 84, 150 инвестициялар 7 1 37 3 ,5 Кафолатланмаган ва бошқа 35, 56, 82, 159 хорижий инвестиция ва кредитлар 4 9 60 4 ,6 51, 71, 84, 84, Корхона маблағи 9 2 5 9 87 Тижорат банклари кредитлари ва 28, 19, 21, 22, 12, бошқа қарз маблағлари 5 5 1 3 7 Ўз.Р. кафолати остида хорижий 22, 17, 15, 21, 23, кредитлар 5 3 2 2 6 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 1,8 3,1 2,5 1,6 3,6 Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш 1,9 2,9 2,9 1,7 1,9 20, 20, 22, Республика бюджети 1,3 2,1 9 4 8 1-жадвал маълумотлари бўйича Ўзбекистонда сўнгги йилларда асосий капиталга киритилган инвестициялар миқдори таҳлил қилинганда, 2024 йилда асосий капиталга молиялаштириш манбалари таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 150,5 триллион сўмни ташкил этгани кўрилади. Бу кўрсаткич кафолатланмаган ва бошқа хорижий инвестициялар ҳамда кредитлар суммаси (159,6 трлн. сўм)дан кейин иккинчи ўринда туради. Жадвал маълумотларига кўра, марказлашмаган молиялаштириш манбалари асосий капиталга сармоя киритишда улуши юқори бўлса-да, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳажми камайган, агар 2020 йилда бу кўрсаткич 28,5 триллион сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилда у 12,7 триллион сўмга тушиб

Доказательный фрагмент

«Тезисда асосий капиталга инвестициялар тушунчасининг иқтисодий мазмун- моҳияти, иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти, асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришда инвестиция муҳити ва унинг жозибадорлигининг аҳ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тезисда асосий капиталга инвестициялар тушунчасининг иқтисодий мазмун- моҳияти, иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти, асосий капиталга инвестицияларни молиялаштиришда инвестиция муҳити ва унинг жозибадорлигининг аҳ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
инвестиция, асосий капитал, инвестиция муҳити, интеграция, инфратузилма
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5