К содержанию
РецензированоRU2026

ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ТАШҚИ САВДО АЛОҚАЛАРНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ

Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук · 5 · 2026

Аннотация

Республикамиз иқтисодиётида халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш экспортнинг барқарор ўсишига кўмаклашади ва бу ўз навбатида маълум натижаларга эришиш учун замин яратади. Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида, экспортёрлар сони ошиб бормоқда. Дарҳақиқат макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг омиллари жуда кўп бўлиб, улар орасидаги халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим касб этади. Мазкур мақолада Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда халқаро савдо алоқаларни кучайтириш масалалари ёритилган. Калит сўзлар: иқтисодиёт, макроиқтисодиёт, макроиқтисодий кўрсаткичлар, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиётни тартиблаш, макроиқтисодий сиёсат, давлатнинг молиявий сиёсати, иқтисодий индикаторлар, иқтисодий мувозанат, барқарорлик, иқтисодий омиллар. Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкор давлатлар иқтисодиётида истеъмол фаоллигининг ошганлиги, ишлаб чиқариш суръатларининг ортиши ички талабга йўналтирилганлиги, тез ўзгарувчан ташқи ноаниқликлар шароитига мослашиш доирасида барқарор иқтисодий ўсиш тенденциялари кузатилганлиги албатта Ўзбекистоннинг макроиқтисодий барқарорлигига турлича даражада (ижобий ва салбий) жиҳатдан билвосита таъсир қилиб бормоқда. Республикамизнинг ҳудудларда изчил амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция лойиҳалари доирасида товар ва хизматлар импортига талаб ҳамда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиши юз берди, шу билан биргаликда мамлакатга жорий пул ўтказмаларининг қисқариши жорий операциялар ҳисобининг манфий сальдосини оширувчи омиллар сифатида асосий роль ўйнамоқда. Биржавий хомашё нархларининг ошиши ҳамда туризм ва транспорт хизматларининг сезиларли ўсиши ҳисобига товар ва хизматлар экспорти ҳажмининг ўсиши, шунингдек мамлакатга халқаро пул ўтказмалари ҳажми ўзининг фундаментал ўсиш тренди доирасида шаклланиши жорий операциялар ҳисобига ижобий таъсир кўрсатди. Ўзбекистоннинг ташқи савдо муносабатларида дунёнинг мамлакатлар гуруҳи бўйича таҳлил қилганда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ўз самарасини бераётганлигини кўриш мумкин. Республикамизда ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида, 2024 йил якунларига кўра бу давлатлар билан ташқи савдо айланмамиз умумийга нисбатан 35,1 фоизни ташкил қилган бўлса, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмасимиз 17 млрд АҚШ доллардан ошиь, унда экспорт ҳажми 5833,2 млн АҚШ доллари, импорт ҳажми эса 11 664,2 млн АҚШ долларини ташкил этди, аввалги (2023) йилга нисбатан олганда қарийиб 2,5 фоизга ошгандир. Бизга маълумки, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда тўлов баланси муҳим омиллардан бири сифатида юзага чиқади. Ўз навбатида мамлакатнинг тўлов балансида ташқи савдо айланмаси асосий муҳим инструмент ҳисобланадики, назарий ва амалий жиҳатдан қараганда бу муайян давр учун мамлакат экспорти ва импорти қийматининг миқдори ҳисобланиб, товарларнинг ташқи савдо статистикаси одатда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш натижасида мамлакат материал ресурслари захираларига қўшиладиган ёки улардан айириб ташланадиган товарлар ҳисобини ташқи савдо умумий ҳисоб тизими асосида ҳисобланади. Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 602 ISSN: 2181-2861 1-жадвал. Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ва баланси таҳлили (млн АҚШ доллари)1 № Кўрсаткичлар йиллар 2021 2022 20223 2024 1 Ташқи савдо айланмаси 42 170,5 50008,4 63 65 934,0 528,6 2 Экспорт 16 662,8 19309,1 24 26 948,2 869,5 товарлар 9 971,3 11239,3 10 12 100,6 972,5 хизматлар 2 581,7 3 959,5 5 640,4 7 204,4 номонетар олтин 4 109,8 4 110,3 8 153,8 7 480,6 3 Импорт 25 507,7 30699,3 38 38 985,8 659,1 товарлар 23 740,4 28172,9 35 35 237,8 574,8 хизматлар 1 767,3 2 526,3 3 084,3 3 748,0 4 Салдо -8 844,9 - - -12 037,6 11390,2 13789,6 Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг қарийиб 200 га яқин давлатлар билан ташқи савдо алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, буларда 2024 йил натижаларида кўра, Хитой билан қарийиб 19 фоиз, Россия билан 18 фоиз, Қозоғистон билан 6,5 фоиз, Туркия билан 4,5 фоиз ва Корея Республикаси билан қарийиб 3,0 фоизлик ташқи савдо айланмани ошириб келинмоқда. Шунингдек, қўшни мамлакатлар билан ташқи савдо айланмаларимиз ҳамда ижтимоий-иқтисодий, савдо-саноат ва маданий соҳаларда муносабатларни ривожлантириш республикамизда ташқи савдо айланмаларимизни миқдор ва сифат ҳамда макон жиҳатдан ҳам кенгайиб бормоқда. Юқорида келтирилган жадвал маълумотларидан ҳам кўриш мумкинки, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ва балансида экспорт ва импорт ўртасидаги салбий фарқ, 2024 йилда -8 844,9 млрд доллордан 2024 йилда -12 037,6 млрд доллордан ошиқ бўлган. Назарий жиҳатдан қараганда бу натижа макроиқтисодий барқарорликни таъминланишининг иқтисодий асоси сифатида баҳолаб бўлмайди. Аммо, импортнинг таркибининг милиий иқтисодиёт

Доказательный фрагмент

«Республикамиз иқтисодиётида халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш экспортнинг барқарор ўсишига кўмаклашади ва бу ўз навбатида маълум натижаларга эришиш учун замин яратади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Республикамиз иқтисодиётида халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш экспортнинг барқарор ўсишига кўмаклашади ва бу ўз навбатида маълум натижаларга эришиш учун замин яратади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
иқтисодиёт, макроиқтисодиёт, макроиқтисодий кўрсаткичлар, макроиқтисодий
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники