Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
МОЛИЯ ТИЗИМИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАЛАРИ
Ҳакимов Нодир Назарович
Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук · 5 · 2026
Аннотация
Давлат молиявий назорати молиявий (иқтисодий), социал, бошқарув ва ҳуқуқий муносабатларни қамраб олади. Давлат молиявий назорати аввало молиявий муносабатлар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳам у молия категориясининг муҳим элементи сифатида унинг қайта тақсимлаш ва назорат функцияларининг уйғунлигини ифода этади ва доимо пул муносабатларни тартибга солиб туради. Ўз навбатида давлат молиявий назорати мазмунан олиб қаралганда унда социал муносабатлар ҳам мужассам бўлади, давлат молиявий назоратини ўтказиш орқали назорат объекти бўлган корхоналар ва у ердаги молиявий жавобгар шахсларни қонунларни бузмасликка, ҳалолликка, бошқаларнинг маблағларини ўзлаштирмасликка, корхонанинг моддий-техник базаси ва бойлигига ўзаро ҳурматда бўлишига ундайди ва зарур ҳолларда мажбурлайди, булар эса моҳиятан унинг социал хусусиятларини тавсифлайди. Мазкур мақолада молия тизимида молиявий назоратни ўтказиш ва унинг натижалари илмий таҳлил қилинган. Таянч сўзлар: молиявий назорат, назорат, пул маблағи, пул фондлари, молиявий текширув, жавобгарлик, молиявий жавобгарлик, давлат, давлат назорати, давлат молиявий назорати. Ўзбекистонда молиявий назоратни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси энг муҳим молиявий назорат субъекти сифатида кейинги йилларда фаолиятини халқаро стандартлар (INTOSAI стандартлари, ISSAIлар) асосида ташкил этиб келмоқда. Бу ҳолатни молиявий назорат нуқтаи назаридан кенгроқ таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Аввалги бобларда таъкидлаб ўтганимиздек, халқаро молиявий назорат умумий стандартларини ишлаб чиқишда “INTOSAI” (Олий аудит институтлари халқаро ташкилоти -International Organization of Supreme Audit Institutions)нинг принциплари ва тавсиялари муҳим роль ўйнайдики, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бу стандартлар асосида молиявий назоратни амалга оширишни халқаро талабларга мувофиқ амалга ошириб келмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил август ойидаги Давлат молиявий назорати тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Ҳисоб палатасининг фаолиятини халқаро стандартлар асосида олиб борилиши билан боғлиқ вазифалар белгилаб берилдики, унда “ISSAI”1 (International Standards of Supreme Audit Institutions)да белгиланган қоидаларга мувофиқ, молиявий аудит, мувофиқлик аудити, самарадорлик аудити стандартлари, аудит этикаси ва мустақиллик тамойилларига амал қилиши белгилаб қўйилдики, бу жараённи умумлаштириган ҳолда қуйидаги 1-жадвалда акс эттирамиз. 1-жадвал. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг молиявий назорат бўйича фаолиятини халқаро стандартларга мослаштирилиши босқичлари2 Босқич Даври Жорий этилган Молиявий Ҳисоб стандарт (лар) назоратга жараёнига палатасининг таъсири фаолиятига таъсири 1- 2018- “INTOSAI” Ҳисоб палатаси Ҳисоб босқич 2020 йиллар доирасидаги Лима ва фаолиятини халқаро палатаси 1 Аввалги бобларда бу ҳақда маълумотлар келтирилган. 2 Илмий, ўқув ва амалий материаллар асосида муаллиф томонидан тузилган. Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 334 ISSN: 2181-2861 Мехико стандартларга мустақиллиги ва декларациялари яқинлаштириш учун ваколатлари “INTOSAI” аъзоси мустаҳкамланди сифатида интеграция қилиниши натижасида молиявий назорат жараёни халқаро амалиётга яқинлаштирилди 2- 2021 “ISSAI” 100 Давлат аудити Ҳисоб босқич йил (Асосий қоидалар), турлари (молиявий, палатасига “ISSAI” 200–400 мувофиқлик, молиявий, самарадорлик) жорий мувофиқлик ва этилиши натижасида самарадорлик самарадорлик даражаси аудитини ошди халқаро стандартларда амалга ошириш вазифаси юклатилди 3- 2022 “ISSAI” 300 Давлат “INTOSAI” босқич йил (Самарадорлик дастурлари ва давлат стандартлари аудити), “ISSAI” 400 қарзи лойиҳалари асосида (Мувофиқлик аудити) самарадорлиги аудиторлик текширилди фаолияти методологияси қайта ишлаб чиқилди. Аудиторлар учун янги йўриқнома ва қўлланмалар тасдиқланди 4- 2023 “ISSAI” 12 Сиёсий Аудит босқич йил (Аудит органлари партиялар молиявий жараёнида қиймат қўшиши ва ҳисоботлари ва давлат масофавий ишонч уйғотиши) харажатлари аудит, risk-based шаффофлиги audit (хатарга баҳоланди асосланган аудит) технологиялари жорий этилди 5- 2024 Аудит “INTOSAI” ва Самарасиз босқич йил жараёнида масофавий “EUROSAI” харажат аудит, risk-based audit стандартлари асосида аниқланди ва (хатарга асосланган рақамлаштириш – тузатилди аудит) технологиялари электрон маълумотлар жорий этилди. таҳлили, “Big Data” орқали аудит ўтказиш Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 335 ISSN: 2181-2861 амалиёти йўлга қўйилди Ушбу халқаро стандартларининг жорий этилиши натижасида Ҳисоб палатаси томонидан молиявий аудитнинг ўтказилиши бу давлат маблағларининг ҳисоботларда тўғри акс эттирилишини текширишга, мувофиқлик аудити эса, қонун ва меъёрларга риоя этилишини баҳолашга ҳамда самарадорлик аудитини ўтказилиши ўз навбатида иқтисодийлик, самарадорлик ва натижадорлик мезонларига асосланган баҳолаш имкониятини туғдирди. Умумий қилиб айтганда эса, Ҳисоб палатаси халқаро стандартлар асосида ўз фаолиятини замонавий аудиторлик органи сифатида қайта ташкил қилига эришилди, “INTOSA
Доказательный фрагмент
«Давлат молиявий назорати молиявий (иқтисодий), социал, бошқарув ва ҳуқуқий муносабатларни қамраб олади.»
Образец извлечения
Демо-превьюДавлат молиявий назорати молиявий (иқтисодий), социал, бошқарув ва ҳуқуқий муносабатларни қамраб олади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- давлат молиявий, молиявий назорат, молиявий назорати, ҳисоб палатаси, ўзбекистон республикаси, фаолиятини халқаро, босқич йил
Смежные источники
ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021
The American Journal of Applied sciencesUsmonova Manzura Isakovna, Umarova Nasiba Erkinovna +22021
The American Journal of Applied sciencesHydrogeological Conditions, J.X. Djumanov +22021